← Назад
Решение #748598 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 14 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Тел: (+998 74) 232-35-41,
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
4-1702-2201/1089-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий суди, судья С.С.Юлдашев раислигида,
У.Қамбаралиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг “Андижон сув
таъминоти” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “ASR UMIDI"
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 34.701.432 сўм зарар ва суд
ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили Ш.Жўраев (ишончнома асосида)
иштирокида, ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шаҳс
сифатида жалб этилган Андижон вилоят ичимлик сувидан фойдаланишни
назорат қилиш инспекцияси вакили Р.Махкамов (ишончнома асосида)
иштирокида, жавобгарнинг вакили иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий
суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти
ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб аталади) “Андижон сув
таъминоти” масъулияти чекланган жамияти (матнда кейинги ўринда “даъвогар”
деб аталади) манфаатида даъво ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиб,
“ASR UMIDI" масъулияти чекланган жамияти (матнда кейинги ўринда “жавобгар”
деб аталади) ҳисобидан 34.701.432 сўм моддий зарар ва суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Палата ўз аризасида ишни палата вакилисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд палатанинг ушбу талабини қаноатлантириб, ишни палата вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(матнда кейинги ўринларда “Ўз.Рес ИПК” деб юритилади) 170-моддасига асосан
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида
кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Учинчи шахс Андижон вилоят ичимлик сувидан фойдаланишни назорат
қилиш инспекцияси вакили суд мажлисида, AN-001 № 0000106-сонли текширув
далолатномасидаги хисобланган хисобни тўғри хисобланганлигига аниқлик
киритиш учун, иш холати ва хужжатларни ўрганиб, судга текширув
далолатномасига кўра янги хисобни тақдим қилиб, даъвогардан олинган
хужжатлар ва дастурдаги маълумотларга кўра ва қайта ҳисоб-китоб
таъминотчининг мажбуриятидан келиб чиқиб 90 кунга, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 15 июль кунги 194-сонли
қарори 2-иловасидаги “Истеъмоличиларга сув таъминоти ва оқава сувни
чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари”нинг 87-б бандигага асосан ичимлик
сув тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қуввати бўйича формула асосида қайта
хисоб қилиниб, 8184,3м3 куб сарфи бўйича даъвогарга етказилган зарар миқдори
жами 17.350.716 сўмни ташкил этишини билдирди.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тартибда
хабардор қилинган бўлсада, ўз вакилини суд мажлисида иштирокини
таъминламади ва низо юзасидан ўз эътирозларини судга тақдим этмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддасига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд, иш ҳужжатларида далиллар етарли деб ҳисоблайди ҳамда иқтисодий
ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
асосан даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Хусусан, иш ҳужжатларига кўра, даъвогар томонидан 2022 йил 23 апрель
куни истеъмолчи юридик шахс истеъмолчиларни ичимлик ҳамда оқова
сувларидан фойдаланиш юзасидан ўрганиш ўтказилган бўлиб, ўрганишда
жавобгар носоз ҳисоблагич (СХУ)дан ўрнатган ҳолда ичимлик сувидан
ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги аниқланган бўлиб, ҳолат
юзасидан AN-001 № 0000106-сонли далолатнома тузилган. Даъвогар томонидан
жавобгар йўл қўйган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича далолатнома
расмийлаштирилган, мазкур далолатноманинг бир нусхаси жавобгарга тақдим
этилган.
Далолатномага кўра, ўзбошимчалик билан сарф қилинган сув
таъминотининг харажати хисобланиб, етказилган зарарни тўлаш хақида
даъвогарга талабнома ва хисоб-варақ фактура юборилган.
Учинчи шахс томонидан иш холати ва етказилган зарар хисоби қайта
хисобланиб, етказилган зарар суммаси 17.350.716 сўмни ташкил қилган. Судга
сув сарфи бўйича текширув далолатномасига хисобланган қайта хисоб ва
маълумотнома илова қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2014 йилдаги
“Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 194-сон
Қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш
хизматлари кўрсатиш қоидалари”нинг 49-бандига кўра, фаолият кўрсатаётган
ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига (шу жумладан, сув олиш
колонкалари ва ўт ўчириш гидрантлари, уйнинг киритма ва чиқувларига ҳам)
ўзбошимчалик билан уланиб олиш, шунингдек, ушбу тизимлардан
ўзбошимчалик билан фойдаланиш тақиқланади.
Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига (юридик ва
жисмоний шахслар томонидан) ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари
аниқланган тақдирда ИСКХ ташкилоти томонидан бу ҳақда икки нусхада
далолатнома тузилади ва бир нусхаси ўзбошимчалик билан уланиб олган
субъектга топширилади. Ушбу далолатнома ўзбошимчалик билан уланганнинг
жавобгарлик даражасини ва ИСКХ ташкилотига етказилган зарарни аниқлаш
учун асос бўлади ҳамда ИСКХ ташкилоти ушбу Қоидаларнинг 94-бандига
мувофиқ сув сарфи ва оқова сувларни чиқарганлик учун тўлов суммаларини
тўлаш учун уланма эгасига тўлов ҳужжати ёзиб беради.
Истеъмолчи далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда
далолатномага бу ҳақда тегишли ёзув киритилади. Бош тортиш икки нафар
гувоҳ ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили томонидан
тасдиқланиши лозим.
Бунда истеъмолчи далолатномада унинг мазмуни бўйича тушунтириш ва
эътирозларни, шунингдек, имзолашдан бош тортиш сабабларини баён этиш
ҳуқуқига эга.
Ўзбошимчалик билан фойдаланилган сув сарфини қайта ҳисоб-китоб
қилиш истеъмолчини истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш
хизматлари кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибдаги жавобгарликдан озод қилмайди.
Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига ўзбошимчалик
билан уланган истеъмолчи ИСКХ ташкилоти томонидан тармоқдан узилади ва бу
ҳақда белгиланган тартибда икки нусхада далолатнома расмийлаштирилади.
Жавобгар томонидан етказилган зарар миқдори ушбу қоидалар
талабларига мувофиқ ҳисобланганда 34.701.432 сўмни ташкил этган.
Даъвогар томонидан етказилган зарарни тўлаб бериш юзасидан
юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасига кўра, агар
қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган
бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини
талаб қилиши мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун
қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида
одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин
ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи
бузилган шаҳс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай
даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли.
Бироқ даъвогар томонидан зарар миқдорини ҳисоб китоб қилишда
хатоликка йўл қўйиб асоссиз равишда ортиқча 17.350.716 сўм ҳисоблаган. Чунки,
судда мутахассис сифатида иштирок этган Андижон вилоят ичимлик сувидан
фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси вакили Р.Махкамов томонидан судга
зарарни қайта ҳисоб-кито қилиш тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этиб,
унда AN-001 № 0000106-сонли текширув далолатномасидаги хисобланган
хисобни тўғри хисобланганлигига аниқлик киритиш учун, иш холати ва
хужжатларни ўрганиб, судга текширув далолатномасига кўра янги хисобни
тақдим қилиб, даъвогардан олинган хужжатлар ва дастурдаги маълумотларга
кўра ва қайта ҳисоб-китоб таъминотчининг мажбуриятидан келиб чиқиб
90 кунга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 15 июль
кунги 194-сонли қарори 2-иловасидаги “Истеъмоличиларга сув таъминоти ва
оқава сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари”нинг 87-б бандигага
асосан ичимлик сув тармоғи уланмасининг сув ўтказиш қуввати бўйича формула
асосида қайта хисоб қилиниб, 8184,3м3 куб сарфи бўйича даъвогарга етказилган
зарар миқдори жами 17.350.716 сўмни ташкил этиши маълум қилинган.
Баён этилганларга асосан, суд даъво талабининг 17.350.716 сўм жарима
ундириш қисмини асоссиз деб ҳисоблаб, рад қилишни, даъвонинг 17.350.716 сўм
зарар ундириш қисми иш ҳужжатларида мавжуд, 2022 йил 23 апрелдаги
аниқланган камчиликлар бўйича тузилган AN-001 № 0000106-сонли текшириш
далолатномаси, мутахассис ҳулосаси хамда тарафларнинг кўрсатмалари билан
қисман ўз тасдиғини топгани учун қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра,
қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
9-моддаси, 1-қисми, 2-бандига кўра Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси
ва
унинг
ҳудудий
бошқармалари - палата
аъзоларининг
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат
божи тўлашдан озод қилинганлиги инобатга олиниб, даъво аризаси олдиндан
давлат божи тўловисиз иш юритишга олинган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, суд асоссиз билдирилган даъво талаби бўйича
ҳисобланган 347.014,32 (17.350.716 *2%) сўм давлат божини даъвогар ҳисобидан
давлат бюджетига, даъвонинг қаноатлантирилган қисми бўйича ҳисобланган
347.014,32 (17.350.716 *2%) сўм давлат божини жавобгар ҳисобидан давлат
бюджетига, 24.600 сўм почта харажатини даъвогарни зиммасида қолдиришни
лозим топади.
Бинобарин, юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176, 177, 180, 186 - моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво ариза қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ASR UMIDI" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- даъвогар “Андижон сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 17.350.716 сўм зарар;
- Республика бюджети 347.014,32 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “Андижон сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджети 347.014,32 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “Андижон сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти
томонидан тўланган 24.000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Қарор қонуний кучга киргач ижро варақа берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Андижон вилоят
судига апелляция шикояти, прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
С.С.Юлдашев