← Назад
Решение #748912 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 744 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р. Бустан,
улица Мустақиллик, 36
Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Бўстон туман
4-1703-2201/1271-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси
Андижон
вилоят
худудий
бошқармасининг
даъвогарАТБ “Агробанк” манфаатида, жавобгар- “Келажак махалла томорқа хизмати”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича
ишни даъвогар вакили М.Аскаров (ишончнома асосида), жавобгар жамият
раҳбари Д.Солиевларнинг иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси
(кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ “Агробанк” (кейинги
ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар- “Келажак махалла томорқа хизмати”
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб
юритилади)дан 290 000 000 сўм муддати келмаган кредит қарз, 9 932 000 сўм
муддати ўтган қарз, 3 452 000 сўм фоиз қарздорликни ундиришни сўраган.
Палата иқтисодий ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришликни
сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгарга имтиёзли
шартлар асосида кредит маблағи берилганлигини, бироқ жавобгар кредит
тўловларини сурункали равишда келишилган жадвалга асосан амалга
оширмаганлигини, бир неча маротаба тўловларни амалга ошириш юзасидан
оғзаки ва ёзма равишда огохлантирилганлигини, суд кунига қарздорлик
ортганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар жамия аҳбари суд мажлисида кўрсатма бериб, кредит
маблағлари олинганлигини, олиб келинган 1000 дан ортиқ зотдор товуқлар
нобут бўлганлигини, масъул ходимларга хабардор этилганлигини, жамият
молиявий ҳолати оғирлиги сабабли тўловларни белгиланган муддатларда
амалга оширилмаётганлигини билдириб, даъвони қонуний ҳал этиб
беришликни сўради.
Суд
ишдаги
мавжуд
хужжатларини
ўрганиб,
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича,
АТБ “Агробанк” Улуғнор филиали ва “Келажак махалла томорқа хизмати”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 25 февралда №54-5-сонли
кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартнома шартларига кўра, филиал
жавобгарга йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 3 йил муддатга, 6 ой
имтиёзли давр билан минитрактор, мотокультиватор, уруғлик ва кўчат,
инқуватор ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун 300 000 000 сўм
миқдорида пул маблағи бериш мажбуриятини олган. Жавобгар эса шартномада
кўрсатилган жадвал асосида 300 000 000 сўм кредит асосий ва унга хисобланган
фоиз тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар жавобгарга 2022 йил 7 март кунги №1, №2, №3-сонли тўлов
топшириқномалари билан шартномада келишилган 300 000 000 сўм тўловни
амалга оширган. Бироқ жавобгар ўз мажбуриятларини бажармасдан
қарздорликка йўл қўйган.
Даъвогар даъво аризада жавобгарнинг 2022 йил сентябрь ойи ҳолатига
9 932 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 3 452 000 сўм фоиз қарз ташкил этиши,
шу сабабли барча кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини ундириб
беришликни сўраган.
Шартноманинг 4.7-бандига кўра, қарз олувчи шартноманинг 3.5-3.11бандларида белгиланган мажбуриятларни бажармаганда, муддатидан олдин
кредит асосий қарз ва хисобланган фоизлари билан банк қайтаришни талаб
этишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан кредит тўловлари белгиланган муддатларда ҳамда
қарздорликни муддатидан олдин ундириб олиш учун асос бўлган муддатларда
тўловларни амалга оширмасдан қарздорликни вужудга келтирган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ФК” деб юритилади)нинг ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра,
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
Қарори 5-бандининг учинчи хатбошисида, судлар кредит суммаларини
муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги
кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга
олишлари лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Юқоридаги ҳолатларга асосан суд 9 932 000 сўм муддати ўтган кредит
қарз, 290 000 000 сўм муддати келмаган кредит қарз, 3 452 000 сўм фоиз
қарздорликни ундиришни лозим топади.
Суд, ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан
ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини жавобгар
ҳисобидан Республика бюджети ундиришни лозим топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасида,
суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб
“Келажак махалла томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
- АТБ “Агробанк” фойдасига 9 932 000 сўм муддати ўтган кредит қарз,
290 000 000 сўм муддати келмаган кредит қарз, 3 452 000 сўм фоиз қарз ва
олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 6 243 440 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин.
Судья
С.Умаралиев