← Назад
Решение #749240 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик Кодекси | 680 | — | code_article | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 263 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 326 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 01 ноябрь
4-1103-2201/1579-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.М.Якубовнинг
раислигида, судья ѐрдамчиси Н.Б.Насриддиновнинг котиблигида, даъвогар "ААА"
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар "ВВВ" масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан 485.442.780 сўм асосий қарз, 485.442 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар "ААА" масъулияти чекланган
жамияти ишончли вакили ББ (2022 йил 15 сентябрдаги ишончнома асосида)
Самарқанд вилоят суди орқали видеоконфренция алоқа режими асосида, иш
ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар "ААА" масъулияти чекланган жамияти судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, жавобгар "ВВВ" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
485.442.780 сўм асосий қарз, 485.442 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида Самарқанд вилоят суди орқали видеоконфренция алоқа
режими асосида иштирок этган даъвогар "ААА" масъулияти чекланган жамияти
ишончли вакили ББ даъво аризасидаги важларни такрорлаб, жавобгар томонидан
қарздорлик қасддан тўлаб берилмаѐтганлигини, бир неча бор ўзаро музокара йўли
билан ҳал қилиш чоралари кўрилганлигини, аммо натижа бўлмаганлигини баѐн
қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Дастлабки суд муҳокамасида иштирок этганжавобгар "ВВВ" масъулияти
чекланган жамияти раҳбари ДД даъвони қисман тан олиб, ҳаиқатдан ҳам даъвогар
билан шартнома пудрат тузганлигини билдириб, судга ѐзма илтимоснмоа тақдим
этиб, иш хужжатлари билан танишшиш, нусҳа олиш ва қўшимча хужжатлар
тақдим этиш ҳамда даъвогар билан низони музокара йўли билан ҳал қилиш
юзасидан муддат беришни сўраган.
Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да,
иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан қўшимча далил, эътироз ѐки фикрлари
тўғрисида судга ҳеч қандай маълумотлар келиб тушмаган.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига
асосан жавобгар ва қўшимча жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб
ҳисоблайди.
Суд, ишда иштирок этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Иш хужжатларида кўринишича 2021 йил 23 сентябрдаги "ААА" масъулияти
чекланган жамияти ҳамда "ЖЖ" масъулияти чекланган жамиятини бирлаштириш
тўғрисидаги 1-09/21-сонли шартномага асосан жамиятлар бирлаштирилиб, 2021
йил 05 октябрда давлат рўйхатидан ўтказилиб, "ААА" масъулияти чекланган
жамияти "ЖЖ" масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқий вориси сифатида
унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари "ААА" масъулияти чекланган жамиятига
ўтган.
"ЖЖ" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
деб
юритилади) ҳамда "ВВВ" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
"Буюртмачи" деб юритилади) ўртасида 2019 йил 12 сентябрда 12/09-2019-сонли
пудрат шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1-бўлимига асосан "Пудратчи" Тошкент вилояти
Оққўрғон туманида тикувчилик цехлари қуриб бериш, "Буюртмачи" эса қурилиш
ишларини бажариш учун шароитларни яратиб бериш, ишларни қабул қилиш
ҳамда қурилган цехлар бўйича маблағларни тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Шунингдек, шартноманинг 3-бўлими 2.-бандига мувофиқ, шартноманинг
умумий баҳоси ва "Пудратчи" томонидан бажариладиган ишлар ҳажми қўшилган
иқймат солиғи билан 5.000.000.000 сўмни ташкил этиши юзасидан ўзаро
келишган.
Тарафлар ўртасида 2019 йил октябрь ойида тузилган бажарилган ишларни
қабул қилиб олиш ҳақидаги ҳисоб-фактурага асосан 3.199.710.681 сўмлик ҳамда
2020 йил январь ойида ўзаро тузилган бажарилган ишларни қабул қилиб олиш
ҳақидаги ҳисоб-фактурага асосан 3.103.192.038 сўмлик, "Пудратчи" томонидан
жами 6.302.902.719 сўмлик бажарилган ишлар "Буюртмачи" томонидан қабул
қилиб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 680-моддасида
пудратчидан қурилиш пудрати шартномаси бўйича бажарилган ишлар натижаси
ѐки, агар шартномада назарда тутилган бўлса, ишларнинг бажарилган босқичи
топширишга тайѐр эканлиги тўғрисида хабар олган буюртмачи дарҳол уни қабул
қилиб олишга киришиши шартлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3-иловасига асосан якуний
тўловлар қурилиш ишлари "Буюртмачи" томонидан қабул қилиб олинган кундан
эътиборан 5-кун ичида амалга оширилиши юзасидан ўзаро келишган.
Бироқ, "Буюртмачи" томонидан бажарилган ишлар учун қисман тўловлар
амалга оширилиб, даъвогар олдида 485.442.780 сўм қарз бўлиб қолган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг(бундан буѐн матнда-ФК
деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши назарда тутилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга мазкур қарздорликларни тўлаш юзасидан
талабнома асосида мурожаат қилган бўлса-да, мазкур мурожаат жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекс 66-моддасига
кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган
тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда
иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлаши ҳамда бундай маълумотлар ѐзма
ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг
маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок
этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланиши;
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг бажарилмаган ишлар юзасидан
вужудга келган 485.442.780 сўм қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво
талабларини асосли деб топиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли
жавобгардан 485.442 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 263-моддасининг биринчи
қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган
ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақлилиги назарда тутилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5-бўлими 55-бандига асосан
шартнома шартларига асосан мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун
"Буюртмачи" "Пудратчи"га ҳар бир кун учун бажарилмаган мажбурият
қисмининг 0.01 фоиз миқдорида, бироқ, бажарилмаган мажбуриятнинг
0.1 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши юзасидан ўзаро келишган.
Ўзбекистон
Республикасининг
"Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик
судлари амалиѐтида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий
суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра
умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда
жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик
ѐки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун
Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик
шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун
жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан
қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 326-моддасига мувофиқ
суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу
ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
"Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида тушунтириш
берилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши кераклиги, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига
қадар ѐки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозимлиги, ишда
иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдиндан
таништирилган далилларга асосланишга ҳақлилиги, агар тараф суд томонидан
талаб этилаѐтган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган
муддатда уни тақдим этмаѐтган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф
манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан
олинган деб ҳисобланиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда "Пудратчи" томонидан қурилиш ишлари тўлиқ бажарилиб,
"Буюртмачи" томонидан бажарилган ишлар 2019 йил октябрь ҳамда 2020 йил
январь ойида қабул қилиб олинганлиги, ўз мажбуриятларини бажармаганлигини
инобатга олиб, даъво талабининг 485.442 сўм пеня ундириш қисмини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 485.442.780 сўм асосий қарз,
485.442 сўм пеня ундиришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг
айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236, 263, 333, 680моддалари, Иқтисодий процессуал Кодексининг 66, 68, 72, 118, 176-180, 186, 187моддаларига асосан, суд
ҚАРОРҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "ВВВ" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
Даъвогар "ААА" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 485.442.780 сўм
асосий қарз, 485.442 сўм пеня, 4.860.000 сўм давлат божи, 24.000 сўм почта
харажати;
Олий суд депозитига 75.000 сўм видеоконфренция харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
М.М.Якубов