Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2202/1417 Дата решения 01.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Агробанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Оқ олтин барака сервис хусусий корхонаси
Source ID 941478 Claim ID 2963099 PDF Hash d40213a9352271e2... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI BUSTAN INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, Andijan region, Bustan district, Mustaqillik street, 36 Tel: (+99874) 333 23 29 i.buz@sud.uz е-mail: Ўзбекистон Республикаси номидан Ҳ AЛ Қ И Л У В Қ AР OР И 2202/1417-сонли иш Бўстон туман 4-1703- Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси даъвогар- АТБ “Агробанк” манфаатида, жавобгар- “Оқ олтин барака сервис” хусусий корхонасига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили Ш.Шахобиддинов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади), АТБ “Агробанк” (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида, иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Оқ олтин барака сервис” хусусий корхонаси (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан 12 117 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 3 800 000 сўм фоиз қарздорликни ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзини вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгарга банкнинг мобил иловаси дастури асосида мижознинг банк муассасига келмасдан белгиланган тартиб асосида кредит маблағи ажратилганлигини, жавобгар томонидан электрон оферта шартномаси тасдиқланганлигини, жавобгар шартнома шартларини бузиб, сурункали равишда тўловларни амалга оширмасдан келганлигини, тўловларни амалга ошириш юзасидан талабнома талабнома оқибатсиз қолдирилганлигини, жавобгар суд кунига қадарли тўлов амалга оширмаганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган, бироқ жавобгар суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд даъвогарнинг тушунтиришини, ишдаги мавжуд хужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, АТБ “Агробанк” Бошқарув йиғилишининг 2019 йил 1-ноябрдаги 109/2-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларига онлайн кредит ажратиш тўғрисидаги тартиб”га асосан банкнинг мобил иловаси дастури асосида тарафлар ўртасида 2021 йил 29 апрель куни №277952-сонли “Тадбиркорлик субъектларига онлайн кредит ажратиш бўйича оммавий оферта” шартномаси расмийлаштирилган. Оферта шартномасига мувофиқ даъвогар “Agrobankmobile” мобил иловаси асосида қарз олувчининг сўнги 6 ойдаги пул тушумининг ўртача 1 ойлик миқдорида кредит ажратилиши, қарз олувчи йиллик 22,99 фоиз устама тўлаш шарти билан 1 йил муддатга кредит маблағини ажратиш, 10 000 000 сўмдан ортиқ олинган кредит учун кредит қайтмаслик хатарини суғурталашлик белгиланган. Даъвогар томонидан шартнома асосида 12 117 000 сўм кредит маблағлари жавобгарга чакана савдо корхоналарига айланма маблағларни тўлдириш учун ўтказиб берилган. Жавобгар кредит муддатли мажбурияти бўйича олинган кредит тўловларини белгиланган муддатларда амалга оширмасдан 2022 йил 29 сентябрь ҳолатига 12 117 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 3 800 000 сўм фоиз қарздорликни вужудга келтирган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб юритилади)нинг ФКнинг 8, 234моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Юқоридаги ҳолатларга асосан суд 12 117 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 3 800 000 сўм фоиз қарздорликларни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Суд даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилганлиги сабабли ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама этиб, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан 24 000 сўм почта харажатини, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 318 340 сўм давлат божини ундиришни лозим топади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180-моддаларига асосланиб қарор қилади: Даъво қаноатлантирилсин. “Оқ олтин барака сервис” хусусий корхонаси ҳисобидан: - АТБ “Агробанк” фойдасига 12 117 000 сўм муддати ўтган кредит қарз, 3 800 000 сўм фоиз қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 318 340 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Ш.Абдухаликов