Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1568 Дата решения 01.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Ачилов Жасур Рахматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Китоб тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "YANGI ZAMON NE'MATI" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 927814 Claim ID 2955120 PDF Hash 56c8c53caf3f517f... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
онуннинг 241-моддаси онуннинг 241 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2022 йил 01 ноябр 4-1802-2201/1568-сонл иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачиловнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Китоб туман давлат солиқ инспекцияси вакили И.Арзиев (2022 йил 1 ноябрдаги №25-05738-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Китоб туман давлат солиқ инспекциясининг, «YANGI ZAMON NE’MATI» масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2201/1568-сонли иқтисодий ишини Китоб туман Бўстон МФЙ биносида ўтказилган сайёр очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларниАНИҚЛАДИ: Китоб туман давлат солиқ инспекцияси (матнда – аризаси деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, «YANGI ZAMON NE’MATI» масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суд мажлисида ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган қарздор суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда – ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан суд ишни қарздор иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили судга берган кўрсатувида қарздорни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўради. Суд аризачи вакилини тинглаб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидаги асосларга кўра аризасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, аризачининг ижро ҳужжатлари билан қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан боқиманда қарзларини ундириш белгиланган бўлиб, мажбурий ижро бюроси Китоб туман бўлими томонидан мажбурий ижро учун иш юритишга қабул қилинган ҳамда давлат ижрочисининг қарорига асосан, қарздорнинг мол-мулки мавжуд бўлмаганлиги сабабли ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор билан ижро ҳужжатлари аризачига қайтарилган. Аризачининг ижро ҳужжатлари ва ишдаги бошқа ҳужжатлар билан қарздорнинг бюджет ва бошқа мажбурий тўловлардан, жами 36.132.183,13 сўм боқиманда қарздорлиги мавжудлиги тасдиқланади. «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасида, вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, тўловга қобилиятсизлик аломатлари деб эътироф этилиши белгиланган. Ушбу қонуннинг 241-моддасида, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкинлиги, 242-моддасида, ҳозир бўлмаган қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишда кузатув, суд санацияси ва ташқи бошқарув тартиб-таомиллари қўлланилмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарорига илова «Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари»нинг 3-бандига кўра, суд бошқарувчиси, ўзи тайинланган вақтдан бошлаб, мазкур Қоидаларда назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича ҳаракатларни амалга ошириши ҳамда чоралар кўриши шарт. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тугатиш бошқарувчи лавозимига 1-тоифали суд бошқарувчиси Ш.Холмуродов номзоди кўрсатилган. Бундай ҳолатда, суд аризани қаноатлантиришни, қарздор «YANGI ZAMON NE’MATI» масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни, 1-тоифали суд бошқарувчиси Ш.Холмуродовни тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, тугатиш бошқарувчисига қонун билан белгиланган мажбуриятларини тўлиқ бажариш юзасидан кўрсатма беришни, суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 112-113, 176 ва 179моддаларини қўллаб, «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуннинг 5, 241, 242моддаларига асосланиб, судҚАРОР ҚИЛДИ: Ариза қаноатлантирилсин. Қарздор «YANGI ZAMON NE’MATI» масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва уни тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздор «YANGI ZAMON NE’MATI» масъулияти чекланган жамиятини тугатиш бўйича 1-тоифали суд бошқарувчиси Ш.Холмуродов тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин. Қарздорни тугатишга доир иш юритишни бошлаш, уни ташкил этиш ва расмий нашрда эълон бериш ва қилинган ишлар юзасидан судга оралиқ ҳисобот ҳамда уч ой (2023 йил 1 февралгача) муддатда тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги тўғрисида якуний ҳисобот тақдим этиш тугатиш бошқарувчи зиммасида юклатилсин. Қарздор «YANGI ZAMON NE’MATI» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи ҳамда Китоб туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ойлик муддатда ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибда шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья Ж.Ачилов