Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/395 Дата решения 15.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 379390 Claim ID 2769646 PDF Hash 82dc4b974a4bc2bb... Загружено 09.04.2026 05:39 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 277-моддаси збекистон Республикаси ЖК 277 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси збекистон Республикаси ЖК 481 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ҲУКМ 2025 йил апрель ойининг 15 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, «2-Чарх Камолон» МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, раислик қилувчи, судья Ф.Абдушукуров, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Н.Шербўтаев ва унинг ҳимоячиси “Himoya Nur Mediya” адвокатлар ҳайъати адвокати О.Муродов, жабрланувчи И.Худойбердиев иштирокида, Шербўтаев Нурислом Икром ўғлига нисбатан 1-1006-2504/395-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Шербўтаев Нурислом Икром ўғли (Sherbo’tayev Nurislom Ikrom o’g’li), 2000 йил 29 апрелда Сурхондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, вақтинча ишсиз, оилали, муқаддам судланмаган, Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани, Мажнунтол МФЙ, Беруний кўчаси, 148-уйда яшайди, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини муддатида олган, Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан айбланган. Суд, судланувчи ва жабрланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судланувчи Н.Шербўтаев 2024 йил 14 ноябрь куни соат тахминан 2200 ларда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, бошқа шахслар (Чилонзор тумани, ИИО ФМБ ТБ терговчисининг 15.02.2025 йилдаги қарорига кўра жиноят ишининг бошқа шахсларга нисбатан қисми ажратилган) билан бир гуруҳ бўлиб, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Бешқўрғон МФЙ ҳудудида жойлашган “Тошкент Сурхондарё” йўналиши бўйлаб қатновчи таксилар автотураргоҳида йўловчи олиш мақсадида келган Худойбердиев Илёс Фарход ўғли билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида И.Худойбердиев танасининг турли жойларига қўллари билан уриб ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказган. Судга оид тиббий экспертизанинг 25.11.2024 йилдаги 8384-Х-Курсонли хулосасига кўра, И.Худойбердиевнинг пастки жағ суягининг чап томон 1-2-тишлар соҳасидан ёпиқ синиши, тан жароҳатлари ўтмас, қаттиқ жисм таъсирида ўша вақтда етказилганини инкор қилиб бўлмаслиги, соғлиқнинг 21 кундан кўп бўлган муддатга бузилишига олиб келган ўртача оғир даражадаги тан жароҳати эканлиги аниқланган. Судланувчи Н.Шербўтаев суд мажлисида ўз айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб, қуйидагиларни билдирди, яъни у “Тошкент Сурхондарё” йўналишида киракашлик қилишини, 2024 йил 14 ноябрь куни Сурхондарёга кетиш мақсадида соат тахминан 22-00 ларда Чилонзор тумани, Бешқўрғон МФЙ ҳудудида жойлашган “Тошкент Сурхондарё” йўналиши бўйлаб қатновчи таксилар автотураргоҳида ўз автомашинасига йўловчиларни чақираётганида, унга нотаниш бир йигит келиб унинг машинасида ўтирган йўловчиларни йўлкира нархини арзонлаштирган ҳолда ўзининг машинасига ўтказаётганини, бунинг натижасида йўловчи машинасидан тушиб кетганини кўриб, исмини кейинчалик билган Жумаев Жасурга бундай иш қилмаслигини айтгани, у билан тортишиб турганида И.Худойбердиев келиб қўшилиб, ёқасидан ушлаб гапирганидан жахли чиққанидан унинг юз қисмига қўли билан уриб юборганлигини, кейин атрофдагилар келиб уларни ажратишгани, шундан сўннг воқеа жойидан кетиб қолгани ҳақида кўрсатув бериб, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини инобатга олиб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради. Жабрланувчи И.Худойбердиев суд мажлисида, дастлабки терговдаги кўрсатмаларини тасдиқлаб, қуйидагиларни билдирди, яъни у 2024 йил 14 ноябрь куни соат тахминан 21 ларда таниши Ж.Жумаев билан бирга Сурхондарё вилоятига тўйга бориш учун ўзига тегишли бўлган автомашинада йўлга чиққанлиги, автомашинасининг орқа ўриндиқлари бўш бўлгани сабабли Сурхондарёга йўловчи олиш мақсадида, Чилонзор тумани, Бешқўрғон МФЙ ҳудудида жойлашган “Тошкент Сурхондарё” йўналиши бўйлаб қатновчи таксилар автотураргоҳига боришгани, автотураргоҳдаги таксистлар бир йўловчига йўлкира нархи 250.000 сўм деганида у норози бўлганини кўриб таниши Ж.Жумаев унга йўлкира нархи 200.000 сўмлигини айтгани, шунда ўша жойдаги таксистлар Ж.Жумаевни ишларига аралашмаслигини айтиб, четга чиқариб қўйгани, Ж.Жумаев ўша йўловчини яна чақиргани, шундан сўнг таксичилар Ж.Жумаевнинг ёнига келиб, жанжаллашмоқчи бўлгани, шу орада Шербўтаев Нурислом деган таксичи йигит келиб, ўзини кўрсатиб, ҳеч бир сабабсиз жанжалга аралашиб, унинг бўйнидан ушлаб четга тортгани, курткаси бошига ёпилиб қолган вақтда, унинг орқа тарафидан бир нечта қўл зарбалари билан унинг жағига ургани, оғзи қонаб кетгани, тез тиббий ёрдамнинг 103 қисқа рақамига телефон қилгани, ҳозирда Н.Шербўтаев унга етказилган зарарларни тўлиқ тўлаб берганлиги сабабли унга нисбатан даъвоси йўқлигини билдириб, судланувчига енгиллик беришни сўради. Суд, судланувчи Н.Шербўтаевнинг жиноят содир этишдаги айби, ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ҳамда жабрланувчининг берган кўрсатувларидан ташқари, жабрланувчининг аризаси, тушунтириш хатлари, юзлаштириш, кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомалари, судга оид тиббий экспертизасининг хулосаси ҳамда жиноят иши бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар мажмуи билан тўлиқ исботланган деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи Н.Шербўтаевнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериб, дастлабки тергов органи томонидан унинг қилмиши безорилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, уриш-дўппослаш орқали баданга ўртача оғир шикаст етказиш жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Суд, Н.Шербўтаевга нисбатан жазо тури ва миқдорини тайинлашда, Н.Шербўтаевнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги билан бир қаторда жабрланувчининг унга етказилган зарарларни тўламагани, унга нисбатан даъвоси борлиги каби важларини муҳокама қилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 277моддасининг 2-қисми билан ушбу модда санкцияси доирасида озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади. Суд, иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона ДВД дискни жиноят ишида доимий сақлаш учун қолдиришни; -шунингдек, суд жабрланувчига ушбу жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Шербўтаев Нурислом Икром ўғли (Sherbo’tayev Nurislom Ikrom o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан айбли деб топилсин ва унга шу модда бўйича 1 (бир) йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин. Н.Шербўтаевга озодликни чеклаш жазосини Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани, Мажнунтол МФЙ, Беруний кўчаси, 148-уйда ўташ белгиланиб: -ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқиш; -назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойини ўзгартирмаслик, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқмаслик; -оммавий ва бошқа тадбирлар ўтказишда иштирок этмаслик; -жиноятга мойиллиги бўлган шахслар билан алоқа ўрнатмаслик каби тақиқлар (чеклашлар) юклатилсин. Жазо ижросини таъминлаш Н.Шербўтаевнинг яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация бўлими зиммасига юклатилсин. Озодликни чеклаш муддати Н.Шербўтаев жазоларни ижро этиш Н.Шербўтаевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 481-моддаси 5 ва 6қисмлари талаблари тушунтирилсин. Судланувчи Н.Шербўтаевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқатворда бўлиш ҳақидаги тилхат” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Иш юзасидан ашёвий далил деб эътироф этилган 1 дона ДВД диск жиноят ишида доимий сақлаш учун қолдирилсин. Жабрланувчига ушбу жиноят оқибатида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш масаласи юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка ичида, маҳкум ва жабрланувчи ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят ва протест беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи, судья: (имзо) Ф.Абдушукуров Аслига тўғри: Маъсул судья: Абдушукуров Фарход Зокирович