← Назад
Решение #749660 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 468 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 474 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/2286-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Эргашев раислигида,
судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “Жиззах ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар
“Рахим Эсинқулов-2” фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмасидан электр
энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари
корхонаси” акциядорлик жамияти вакили Ў.Жалматов (ишончнома
асосида)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ
суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
аниқлади:
“Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти
(кейинги ўринларда даъвогар) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар “Рахим Эсинқулов-2” фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаси
(кейинги ўринларда жавобгар)дан электр энергияси тўловидан бўлган
1.099.348.296 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили Ў.Жалматов
кўрсатма бериб, жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун
қарздорлик бугунги кунга қадар тўланмаганлигини маълум қилиб, даъво
аризасини қаноатлантиришни, жавобгардан 1.099.348.296 сўм қарздорликни
ундиришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
даьво аризасида низони ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса,
даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган
тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, учинчи қисмида
эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
тинглаб,
қуйидагиларга
кўра
даъво
аризасини
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатлари ва суд мажлисида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида электр таъминоти шартномаси
тузилган бўлиб, шартнома шартларига мувофиқ корхона истеъмолчига электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол
қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартномага асосан жавобгарга электр энергияси
етказиб берилган бўлсада, жавобгар тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги
оқибатида 01.08.2022 йил ҳолатига электр энергиясидан бўлган 1.099.348.296
сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик тўланмаганлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 468-моддасига кўра,
энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи
ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия
бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади,
Ушбу Кодекснинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия
билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади деб
белгиланган.
Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақидадаги талабномаси
жавобгар томонидан белгиланган муддатда бажарилмаганлиги ва қарздорликни
банк орқали ундириш чоралари кўрилганлиги натижа бермаганлиги сабабли
Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддаси кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7моддасига кўра, тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган
мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шартлиги
белгиланган.
Демак, ушбу шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар
ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли
мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Шу сабабли, суд даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 1.099.348.296 сўм қарздорликни ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд ишни судда кўриш билан
боғлиқ давлат божи ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб ҳисоблайди.
Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд
Жавобгар “Рахим Эсинқулов-2” фермер хўжаликлари ҳудудий
уюшмасидан даъвогар “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси”
акциядорлик жамияти фойдасига 1.099.348.296 сўм қарздорлик ва ихтиёрий
тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин.
Жавобгар “Рахим Эсинқулов-2” фермер хўжаликлари ҳудудий
уюшмасидан Республика бюджетига 21.986.966 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори
чиқарилган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Жиззах вилоят судига
апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест келтириши мумкин.
Судья
О.Эргашев