Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2202/2285 Дата решения 01.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение JIZZAX XUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI АЖ Ответчик / Подсудимый Ҳаёт боши сув истемолчилари уюшмаси
Source ID 941304 Claim ID 2943423 PDF Hash 816b075595d44673... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик Кодексининг 468-моддаси аролик Кодекси 468 code_article
Ушбу Кодекснинг 474-моддаси Ушбу Кодекс 474 code_article
аролик Кодексининг 236-моддаси аролик Кодекси 236 code_article
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2202/2285-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Эргашев раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Ҳаёт боши” сув истеъмолчилар уюшмасидан электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти вакили Ў.Жалматов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аниқлади: “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар) манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ҳаёт боши” сув истеъмолчилар уюшмаси (кейинги ўринларда жавобгар)дан электр энергияси тўловидан бўлган 401.891.150 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили Ў.Жалматов кўрсатма бериб, жавобгар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун қарздорлик бугунги кунга қадар тўланмаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни, жавобгардан 401.891.150 сўм қарздорликни ундиришни сўради. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси даьво аризасида низони ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатлари ва суд мажлисида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, шартнома шартларига мувофиқ корхона истеъмолчига электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва истеъмолчи истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартномага асосан жавобгарга электр энергияси етказиб берилган бўлсада, жавобгар тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги оқибатида 01.08.2022 йил ҳолатига электр энергиясидан бўлган 401.891.150 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик тўланмаганлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади, Ушбу Кодекснинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади деб белгиланган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақидадаги талабномаси жавобгар томонидан белгиланган муддатда бажарилмаганлиги ва қарздорликни банк орқали ундириш чоралари кўрилганлиги натижа бермаганлиги сабабли Палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236-моддаси кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига кўра, тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шартлиги белгиланган. Демак, ушбу шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга. Шу сабабли, суд даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 401.891.150 сўм қарздорликни ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд ишни судда кўриш билан боғлиқ давлат божи ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Юкоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, суд Жавобгар “Ҳаёт боши” сув истеъмолчилар уюшмасидан даъвогар “Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти фойдасига 401.891.150 сўм қарздорлик ва ихтиёрий тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта ҳаражатлари ундирилсин. Жавобгар “Ҳаёт боши” сув истеъмолчилар уюшмасидан Республика бюджетига 8.037.823 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори чиқарилган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест келтириши мумкин. Судья О.Эргашев