Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1514 Дата решения 01.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Ачилов Жасур Рахматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Qashqadaryo viloyat budjetdan tashqari Pensiya jamg'armasi boshqarmasi Ответчик / Подсудимый 227-Xo'jaliklararo mexanizasiyalashgan ko'chma kalonna масъулияти чекланган жамияти
Source ID 941531 Claim ID 2939784 PDF Hash 8f1fa8ff155d1fc3... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 19-моддаси нинг 19 law
онуннинг 20-моддаси онуннинг 20 law
онуннинг 19-моддаси онуннинг 19 law
онуннинг 21-моддаси онуннинг 21 law
онун 66-моддасининг 2-қисми онун 66 2 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2022 йил 01 ноябрь 4-1802-2201/1514-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачиловнинг раислигида, суд мажлиси котиби Ф.Муртазаевнинг котиблигида, ВКА оператори З.Хушматовнинг кўмаклашувида, даъвогар вакили - Х.Мухаммадиев (2022 йил 14 октябрдаги 01-10/3007-35/4456-сонли ишончнома) иштирокида, даъвогар – Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармасининг жавобгар – Шаҳрисабз тумани «227сонли Хўжаликлараро механизациялашган кўчма колонна” масъулияти чекланган жамиятидан 7.433.800 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни ВКА режимида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Шаҳрисабз шаҳар бўлими (бундан буён матнда - даъвогар) Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, Шаҳрисабз шаҳар «227-сонли Хўжаликлараро механизациялашган кўчма колонна” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар)дан 7.433.800 сўм пенсия пули ва 76.047 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Тегишли тартибда суд мажлиси куни вақти ва жойи хақида хабардор этилсада, жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда- ИПК) 170-моддасига биноан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишда иштирок этган шахснинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни баҳолаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, фуқаро Бердиев Рахим Салимович 2010 йил 9 ноябрда иш вақтида бахтсиз ходиса туфайли вафот этган ва бу ҳақда Н-1 далолатнома расмийлаштирилган, натижада даъвогар томонидан унинг оиласи Тошева Шахлога (фарзандлари учун) 09.11.2010 йилдан 227.598,28 сўм миқдорида “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 19, 20 ва 21моддаларига асосан боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган. Даъвогар томонидан Тошева Шахлога 2022 йил апрел ойидан октябр ойигача жами 3.321.800 сўм боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўланган. Даъвогарнинг мазкур тўланган пенсия пулларини тўлаб бериш ҳақидаги талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шунингдек, 1977 йил 25 ноябрда фуқаро Мамадиев Инат иш вақтида меҳнатда майибланган. Унга иккинчи гуруҳ бўйича 1978 йил 16 январдан 55,37 сўм миқдорида пенсия тайинланган. Ушбу фуқарога 2022 йил апрел ойидан октябр ойигача жами 4.112.000 сўм меҳнатда майибланганлик пенсияси тўлаб берилган. Даъвогарнинг мазкур тўланган пенсия пулларини тўлаб бериш ҳақидаги юборилган талабномалари жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. 1 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда - Қонун)нинг 19-моддасига кўра вафот этган боқувчининг қарамоғида (20-модда) бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда фарзандларга ва ушбу модданинг "в" бандида кўрсатиб ўтилган шахсларга пенсия улар боқувчининг қарамоғида турган-турмаганидан қатъи назар тайинланади. Марҳумнинг қарамоғида турмаган ота-онаси ва эри (хотини) ҳам, кейинчалик кун кечириш учун зарур маблағ манбаидан маҳрум бўлиб қолсалар, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Қуйидагилар оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари ҳисобланадилар: а) болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар 16 ёшга тўлмаган бўлса ёки 16 ёшдан катта бўлса ҳам 16 ёшга тўлмасдан ногирон бўлиб қолган бўлсалар. Бунда акаукалар, опа-сингиллар ва набираларнинг меҳнатга қобилиятли ота-онаси бўлмаса; б) ота, она, ўгай ота, ўгай она, хотин, эр, башарти, улар 7-моддада назарда тутилган пенсия ёшига тўлган ёки ногирон бўлсалар; в) ёшидан ва меҳнат қобилиятидан қатъи назар, ота ва онадан бири ёки эр(хотин) ёхуд бува, буви, ака-ука ёки опа-сингил, агар у вафот этган боқувчининг болалари, акаукалари, опа-сингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар боқиш билан машғул бўлса ва ишламаса; г) бува ва буви-агар қонунга мувофиқ уларни боқиши шарт бўлган кишилар бўлмаса. Қонуннинг 20-моддасига асосан ушбу Қонуннинг 19-моддасида кўрсатиб ўтилган оила аъзолари, агар улар марҳумнинг тўлиқ боқувида бўлган ёки ундан ёрдам олиб турган бўлсалар, бу ёрдам улар учун доимий ва асосий кун кечириш маблағининг манбаи ҳисобланган бўлса, марҳумнинг қарамоғида турган деб ҳисобланадилар. Марҳумнинг бирон турдаги пенсия олаётган оила аъзолари, агар марҳумнинг ёрдами улар учун доимий ва асосий кун кечириш маблағининг манбаи ҳисобланган бўлсабоқувчисини йўқотганлик пенсиясига ўтиш ҳуқуқига эгадирлар. Қонуннинг 21-моддасига кўра, меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллигига чалинганлик оқибатида вафот этган боқувчининг оиласига, шунингдек марҳум пенсионернинг оиласига пенсия боқувчининг иш стажидан қатъи назар тайинланади. Башарти, боқувчи вафот этган кунга қадар унга ногиронлик пенсияси тайинланиши учун зарур иш стажига эга бўлган (17-модда) бўлса, умумий касаллик ёки иш билан боғлиқ бўлмаган майибланиш оқибатида вафот этган боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2014 йилдаги 357-сонли қарорининг 1-иловасига асосан тасдиқланган "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда - Низом)нинг 1-бандида бунда корхоналар ва ташкилотлар (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) томонидан пенсияларни тўлашга харажатларни қоплашга тўлов ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсиялари бўйича 2016 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Низомнинг 3, 4 ва 5-бандларига кўра пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади. 2 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2014 йилдаги 357-сонли қарорига кўра пенсия тўлашга қилинган харажатлар қоплаб берилмаган тақдирда қарздорлик суммасининг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0.033 фоиз миқдорида пеня ҳисобланиши белгиланган. Ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 10-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар. Қонун 66-моддасининг 2-қисмида мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун, ходим ушбу Қонуннинг 7моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12моддасининг "б" бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказиши белгилаб қўйилган. Баён этилганларга кўра суд, даъво талабларини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 7.433.800 сўм пенсия пули, 76.047 сўм пеня, 24.000 сўм почта харажати, Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ИПКнинг 118, 176-179, 186-188-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин. Шаҳрисабз тумани «227-сонли Хўжаликлараро механизациялашган кўчма колонна” МЧЖ ҳисобидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармаси фойдасига 7.433.800 сўм пенсия пули, 76.047 сўм пеня, 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Шаҳрисабз тумани «227-сонли Хўжаликлараро механизациялашган кўчма колонна” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Шаҳрисабз тумани «227-сонли Хўжаликлараро механизациялашган кўчма колонна” МЧЖ ҳисобидан Олий суднинг депозит ҳисобрақамига 75.000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан қабул қилинган кундан кейин бир ой муддат ичида Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Ж. Ачилов 3