← Назад
Решение #749826 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/2283-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев
раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар
“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар
“БАРАКА НУР ГЛОБАЛ” хусусий корхонаси ва қўшимча жавобгар “УМАР
БОБО” фермер хўжалигига нисбатан кредит қарзини ундириш ва ундирувни
гаров мулкига қаратиш юзасидан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлиси муҳокамасида даъвогар “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат
банки вакили А.Ўтаев (ишончнома асосида)нинг иштирокида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки Ғаллаорол филиали
(Банк) ва “БАРАКА НУР ГЛОБАЛ” хусусий корхонаси (Қарз олувчи) ўртасида
2018 йил 25 декабрь куни 1069-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига мувофиқ “Банк” “Қарз олувчи”га Прессподборшик
КЕ 555, погрузчик ва Беларус-82,1 трактор сотиб олиш учун 2023 йил
24 декабрга қадар қайтариш ва йиллик 5 фоиз устама тўлаш шартлари билан
33.200 АҚШ доллари миқдорда кредит ажратиш, “Қарз олувчи” эса ажратилган
кредитни шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш
мажбуриятини олган.
“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки Ғаллаорол филиали
(Гаровга олувчи) ва “БАРАКА НУР ГЛОБАЛ” хусусий корхонаси (Қарз
олувчи-Гаровга қўювчи) ўртасида 2019 йил 15 ноябрь куни кредит шартномаси
талабларини ўз вақтида таъминлаш мақсадида гаров шартномаси тузилган.
Гаров шартномасига кўра, “Гаровга қўювчи” ўзига Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқовқат хавфсизлигини таъминлаш устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах
вилоят бошқармаси Пахтакор туман бўлими томонидан 20.08.2019 йилда
берилган серия QXMG №037760-рақамли гувоҳномага асосан тегишли бўлган
КЕ-555 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, завод рақами 19235, давлат
рақам белгиси 25АА 877 бўлган прессподборшик (зичлаб тайлагич), 04.04.2019
йилда берилган ТТР №166903-рақамли техник паспортга асосан тегишли
бўлган Беларус-82.1 русмли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами
D-243, завод рақами К1119006, давлат рақам белгиси 25СА500 1 дона Беларус82.1 русумли трактор ҳамда 20.08.2019 йилда берилган серия QXMG №037761-
рақамли гувоҳномага асосан тегишли бўлган КУН (TURS)-1500 русумли, 2019
йилда ишлаб чиқарилган, завод рақами 0209 бўлган погрузчик (универсал
юклагич) кредит таъминоти сифатида гаровга қўйган.
Шунингдек, “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки Ғаллаорол
филиали (Ипотекага олувчи), “БАРАКА НУР ГЛОБАЛ” хусусий корхонаси
(Қарз олувчи) ва “УМАР БОБО” фермер хўжалиги (Ипотекага қўювчи)
ўртасида 2018 йил 27 декабрь куни кредит шартномаси талабларини ўз вақтида
таъминлаш мақсадида ипотека шартномаси тузилган.
Ипотека шартномасига кўра, “Ипотекага қўювчи” ўзига Бахмал туман
ҳокимининг 05.04.2008 йилдаги 153-сонли қарорига, Жиззах вилояти ер тузиш
ва кўчмас мулк давлат кадастри корхонаси Бахмал туман филиалидан
12.04.2008 йилда рўйхатдан ўтказилган бинолар ва иншоотларга бўлган
ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги серия ТА №0466258сонли, 12.04.2008 йил Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги тўғрисидаги
серия тартиб рақами №133320-сонли
гувоҳномалар Бахмал тумани ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат
корхонасининг Н-02-01-реестр китобида 12.04.2008 йилда №62-рақам билан
рўйхатга олинган Жиззах вилояти, Бахмал тумани, Боғишамол ҚФЙ, Муғол
қишлоғида жойлашган дала шийпони кредит таъминоти сифатида гаровга
қўйган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, “Банк” томонидан “Қарз олувчи”га
кредит маблағлари ажратилган.
Бироқ, қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг талаблари ўз
вақтида бажарилмасдан, кредит ва кредит фоизларини қайтариш графигига
амал қилинмасдан тўланмаслиги оқибатида 1009 АҚШ доллари кредит асосий
қарзи ва 117 АҚШ кредит фоизлари тўланмасдан шартнома шартлари
белгиланган муддатларда бажарилмасдан келинган.
Натижада даъвогар “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки
манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “БАРАКА
НУР ГЛОБАЛ” хусусий корхонасидан 19797 АҚШ доллари муддатли кредит
асосий қарзи, 1009 АҚШ доллари муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 117 АҚШ
доллари кредит фоизини ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкларга
қаратишни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар “Микрокредитбанк”
акциядорлик тижорат банки вакили А.Ўтаев тушунтириш бериб, жавобгар
томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини,
шу сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, судга даъво аризаси
киритилгандан сўнг ҳам жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини
маълум қилиб, жавобгардан кредит қарзини ундиришни, ундирувни кредит
таъминоти сифатида гаровга қўйилган мулкларга қаратишни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгарлар вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва
жавобгарлар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак, 735-моддасига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт, 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда,
қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида
қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш
назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли, 744-моддасига кўра кредит шартномаси
бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
“Банк” томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган
бўлиб, “Қарз олувчи”га кредит маблағи ажартилган.
Бироқ, “Қарз олувчи” томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмасдан, кредит маблағлари шартномада назарда тутилган
тартибда ва муддатларда тўлаб берилмаган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги судга тақдим этилган
далиллар ва даъвогар вакилининг кўрсатмалари билан ҳам ўз исботини топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан
олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит
суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга
олишлари лозим деб тушунтириш берилган.
Шу боис суд, даъво талабининг жавобгар “БАРАКА НУР ГЛОБАЛ”
хусусий корхонасидан 19797 АҚШ доллари муддатли кредит асосий қарзи, 1009
АҚШ доллари муддати ўтган кредит асосий қарзи ва 117 АҚШ доллари кредит
фоизини ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши
мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома
тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у
рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан
гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Шу сабабли даъво талабининг кредит қарзи ундирувини кредит
таъминоти сифатида гаровга қўйилган транспорт воситалари ва дала
шийпонига қаратиш қисми қисми асосли ҳисобланади ва қаноатлантирилиши
лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд мазкур нормага мувофиқ суд харажатлари жавобгар “БАРАКА НУР
ГЛОБАЛ” хусусий корхонаси зиммасига юклатилишни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабларини қаноатлантиришни,
жавобгар “БАРАКА НУР ГЛОБАЛ” хусусий корхонасидан даъвогар
“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига 19797 АҚШ доллари
муддатли кредит асосий қарзи, 1009 АҚШ доллари муддати ўтган кредит асосий
қарзи ва 117 АҚШ доллари кредит фоизини ундиришни, ундирувни кредит
таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар “БАРАКА НУР ГЛОБАЛ”
хусусий корхонасига Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш устидан назорат
қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси Пахтакор туман бўлими
томонидан 20.08.2019 йилда берилган серия QXMG №037760-рақамли
гувоҳномага асосан тегишли бўлган КЕ-555 русумли, 2019 йилда ишлаб
чиқарилган, завод рақами 19235, давлат рақам белгиси 25АА 877 бўлган
прессподборшик (зичлаб тайлагич), 04.04.2019 йилда берилган ТТР №166903рақамли техник паспортга асосан тегишли бўлган Беларус-82.1 русмли, 2019
йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами D-243, завод рақами К1119006,
давлат рақам белгиси 25СА500 1 дона Беларус-82.1 русумли трактор ҳамда
20.08.2019 йилда берилган серия QXMG №037761-рақамли гувоҳномага асосан
тегишли бўлган КУН (TURS)-1500 русумли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган,
завод рақами 0209 бўлган погрузчик (универсал юклагич) ва қўшимча
жавобгар “УМАР БОБО” фермер хўжалигига Бахмал туман ҳокимининг
05.04.2008 йилдаги 153-сонли қарорига, Жиззах вилояти ер тузиш ва кўчмас
мулк давлат кадастри корхонаси Бахмал туман филиалидан 12.04.2008 йилда
рўйхатдан ўтказилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги серия ТА №0466258-сонли, 12.04.2008
йил Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги
тўғрисидаги серия тартиб рақами №133320-сонли гувоҳномалар Бахмал
тумани ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг Н-02-01-
реестр китобида 12.04.2008 йилда №62-рақам билан рўйхатга олинган, Жиззах
вилояти, Бахмал тумани, Боғишамол ҚФЙ, Муғол қишлоғида жойлашган дала
шийпонига қаратишни, ундирилиши лозим бўлган 24.000 сўм почта харажати
ҳамда 4.624.485 сўм давлат божини жавобгар “БАРАКА НУР ГЛОБАЛ”
хусусий корхонаси зиммасига юклашни лозим деб топди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 735, 736, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки фойдасига
жавобгар “БАРАКА НУР ГЛОБАЛ” хусусий корхонасидан 19797 АҚШ доллари
муддатли кредит асосий қарзи, 1009 АҚШ доллари муддати ўтган кредит асосий
қарзи ва 117 АҚШ доллари кредит фоизи ва 24.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ундирув кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар
“БАРАКА НУР ГЛОБАЛ” хусусий корхонасига Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлигини
таъминлаш устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси
Пахтакор туман бўлими томонидан 20.08.2019 йилда берилган серия QXMG
№037760-рақамли гувоҳномага асосан тегишли бўлган КЕ-555 русумли, 2019
йилда ишлаб чиқарилган, завод рақами 19235, давлат рақам белгиси 25АА 877
бўлган прессподборшик (зичлаб тайлагич), 04.04.2019 йилда берилган ТТР
№166903-рақамли техник паспортга асосан тегишли бўлган Беларус-82.1
русмли, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами D-243, завод рақами
К1119006, давлат рақам белгиси 25СА500 1 дона Беларус-82.1 русумли трактор
ҳамда 20.08.2019 йилда берилган серия QXMG №037761-рақамли гувоҳномага
асосан тегишли бўлган КУН (TURS)-1500 русумли, 2019 йилда ишлаб
чиқарилган, завод рақами 0209 бўлган погрузчик (универсал юклагич) ва
қўшимча жавобгар “УМАР БОБО” фермер хўжалигига Бахмал туман
ҳокимининг 05.04.2008 йилдаги 153-сонли қарорига, Жиззах вилояти ер тузиш
ва кўчмас мулк давлат кадастри корхонаси Бахмал туман филиалидан
12.04.2008 йилда рўйхатдан ўтказилган бинолар ва иншоотларга бўлган
ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги серия ТА №0466258сонли, 12.04.2008 йил Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги тўғрисидаги
серия тартиб рақами №133320-сонли
гувоҳномалар Бахмал тумани ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат
корхонасининг Н-02-01-реестр китобида 12.04.2008 йилда №62-рақам билан
рўйхатга олинган, Жиззах вилояти, Бахмал тумани, Боғишамол ҚФЙ, Муғол
қишлоғида жойлашган дала шийпонига қаратилсин.
Жавобгар “БАРАКА НУР ГЛОБАЛ” хусусий корхонасидан Республика
бюджетига 4.624.485 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
О.Эргашев