Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/1863 Дата решения 01.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Cotton textile масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый YUQORICHIRCHIQ BARAKA CHEVARLARI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 947576 Claim ID 2949629 PDF Hash 30aa62d14142502d... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
онунининг 7-моддаси онуни 7 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Yangibozor sh., Mustaqillik ko’chasi, 77-uy Юкоричирчикский район, г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 1 ноябрь 4-1105-2201/1863-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ғ.Машкуров раислигида, судья ёрдамчиси Б.Насиров котиблигида, даъвогар вакили Р.Мирзакулов (2022 йил 3 октябрдаги 03/10-01-сонли ишончнома) иштирокида, даъвогар “COTTON TEXTILE” МЧЖнинг жавобгар “YUQORICHIRCHIQ BARAKA CHEVARLARI” МЧЖдан 11.599.999,50 сўм асосий қарз, 7.526.063,07 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган 4-11052201/1863-сонли ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, “COTTON TEXTILE” МЧЖ (матнда буюртмачи ёки даъвогар деб юритилади) ҳамда “YUQORICHIRCHIQ BARAKA CHEVARLARI” МЧЖ (матнда бажарувчи ёки жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 2 февраль куни хизмат кўрсатиш ҳақида 1-сонли шартнома тузилган. Шартномага асосан жавобгарнинг даъвогар олдида 11.599.999,50 сўм миқдорида қарздорлиги вужудга келган. Шу сабабли даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 11.599.999,50 сўм асосий қарз ва 7.526.063,07 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Жавобгарнинг суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинганлиги ҳақида иш ҳужжатларида маълумот мавжуд. ИПК 170-моддаси 3-қисмига кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд жавобгарнинг суд мажлиси муҳокамасидан тегишли тартибда хабардор қилинганлигини инобатга олиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво аризани қўллабқувватлаб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 2 февраль куни хом ашёни қайта ишлаш бўйича хизмат кўрсатиш ҳақида 1-сонли шартнома тузилганлиги, шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига жами 93.533.199,50 сўм пул маблаги ўтказиб берилганлиги, аммо жавобгар томонидан 81.933.200 сўмлик хизмат кўрсатилганлиги, жавобгар томонидан МИБга тақдим этилган бир тарафлама ўзаро таққослаш далолатномасига кўра МИБ томонидан 38.557.999,5 сўм пул маблағи асоссиз равишда ундириб олинганлиги, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 11.599.999,50 сўм асосий қарздорлиги вужудга келганлигини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан асосий қарз ва пеняни ундириб беришни сўради. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Тарафлар ўртасида 2022 йил 2 февраль куни хизмат кўрсатиш ҳақида 1-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, бажарувчи хом ашёдан ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлган спецификацияларга мувофиқ ассортимент, миқдор ва баҳодаги тайёр трикотаж буюмларини тикиш, қадоқлаш ва дазмоллаш бўйича хизматларни кўрсатади. Буюртмачи эса шартномада кўрсатилган шартларга мувофиқ бажарилган ишлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Шартноманинг 3.1-бандига кўра, шартнома имзоланган кундан бошлаб 5 кун ичида буюртма берилган партиянинг 30 фоизи миқдорида олдиндан тўлов амалга оширилиши, қолган 70 фоизи эса юк жўнатилганидан сўнг амалга оширилиши белгиланган. Шартноманинг 4.1-бандига кўра, бажарувчи тайёрланган маҳсулотни шартноманинг ажралмас қисми бўлган спецификацияга мувофиқ етказиш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартларига кўра жавобгарнинг ҳисоб рақамига жами 93.533.199,50 сўмлик пул маблағи ўтказиб берилган. Ўз навбатида жавобгар томонидан даъвогарга 2021 йил 10 июнда 18-сонли 38.558.000 сўмлик, 2021 йил 17 майда 11-сонли 9.840.000 сўмлик, 2021 йил 29 мартда 1-сонли 10.701.600 сўмлик ва 2021 йил 25 мартда 6-сонли 22.833.600 сўмлик жами 81.933.200 сўмлик ҳисобварақ-фактуралар тақдим қилинган. Шунингдек, жавобгар томонидан МИБга тақдим этилган бир тарафлама ўзаро таққослаш далолатномасига кўра МИБ томонидан 38.557.999,5 сўм пул маблағи ундирилган. Шартнома бўйича жавобгар томонидан юқорида қайд этилган ҳисобварақфактуралар ва тўлов топшириқномаларига кўра 81.933.200 сўмлик хизматлар кўрсатилганлиги, даъвогар томонидан 93.533.199,50 сўм тўлов амалга оширилганлиги, қолган асосий қарздорлик (93.533.199,50-81.933.200) 11.599.999,5 сўмни ташкил этиши ҳамда ушбу пул маблағи жавоб томонидан инкассо топшириқномаси орқали ундириб олинганлиги аниқланди. 2 Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 11.599.999,5 сўм қарздорлиги вужудга келган. “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ хўжалик шартномаси тарафлари тузилган хўжалик шартномалари бўйича зиммаларига олинган мажбуриятларни ўз вақтида ва тегишли тартибда бажаришлари шарт. ФК 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 242-моддасига кўра агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса - ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 703-моддасига асосан ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш) буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, ФК 705-моддасига кўра буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги баён этилган. ИПК 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан ҳисобварақ-фактуралар, тўлов топшириқномалари, инкассо топшириқномалари, бажарилган ишларни топшириш ва қабул қилиш далолатномаси ҳамда даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтириши билан шартнома бўйича даъвогар томонидан жавобгарга 93.533.199,50 сўм пул маблағи ўтказилганлиги, жавобгар томонидан 81.933.200 сўмлик хизмат кўрсатилганлиги, инкассо топшириқномаси орқали 38.557.999,5 сўм пул маблағи асоссиз равишда ундириб олинганлиги, натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 11.599.999,5 сўм асосий қарзи мавжудлиги ўз исботини топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъво аризанинг 11.599.999,5 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 7.526.063,07 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 263-моддасига кўра неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. 3 бажармаган ёки ўз вақтида ва лозим даражада бажарилмаган тараф ушбу шартнома бўйича бажарилмаган мажбуриятнинг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ бажарилмаган мажбуриятнинг 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди. Шу сабабли жавобгарга нисбатан 11.599.999,5 сўмнинг қайтарилиши кечиктирилганлиги учун 7.526.063,07 сўм миқдорда пеня ҳисобланган. Бироқ, даъвогар шартноманинг 6.2-банди талабларини бузган ҳолда бажарилмаган мажбуриятнинг 10 фоизидан ортиқ миқдорда 7.526.063,07 сўм пеняни ундириш ҳақида талаб билдирган. Шунингдек, даъвогар ўз ҳуқуқини бузилганлиги билган бўлсада, ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан ўз вақтида судга мурожаат қилмасдан пеня ундириш ҳақида судга асоссиз талаб билдирган. Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 7.526.063,07 сўм миқдорда пеня ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантириш рад этишни лозим топди. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклашни, яъни жавобгардан даъвогарга 231.999,99 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатини ундиришни, олдиндан тўланган 150.521,31 сўм давлат божини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар “COTTON TEXTILE” МЧЖнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “YUQORICHIRCHIQ BARAKA CHEVARLARI” МЧЖдан даъвогар “COTTON TEXTILE” МЧЖга 11.599.999,5 сўм асосий қарз, 231.999,99 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 150.521,31 сўм давлат божи даъвогарнинг зиммасида қолдирилиб, ортиқча тўланган 478,7 сўм давлат божи маълумотнома асосида қайтарилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаcи берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров 4