← Назад
Решение #75008 Уголовные
Апелляция инстанциянинг ажрими
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| сентябрь куни ЖПК | 224 | — | law | |
| сентябрь куни ЖПК | 227 | — | law | |
| сентябрь куни ЖПК | 224 | — | law | |
| исми ва | 2511 | 3 | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 59 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Жиноят кодекси | 72 | — | code_article | |
| исми ва | 251 | — | law | |
| збекистон Республикаси | 59 | — | law | |
| ЖКнинг | 72 | — | law | |
| исми ва | 2511 | — | law | |
| рум этиш жазосини тайинлашни ва ушбу жазони ЖК | 72 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи: судья – А.Икромов
Биринчи инстанция судининг
судьяси – А.Мухиддинов
2025 йил апрель ойининг 15 куни Тошкент шаҳар суди жиноят
ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ўз биносида,
ёпиқ суд мажлисида,
Раислик қилувчи судья: З.Камолов,
Ҳайъат судьялари: М.Тургунова ва А.Икромовдан иборат таркибда,
судья катта ёрдамчиси Н.Чориевнинг котиблигида, тарафлардан
Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шарипов, судланувчи
Ф.И.Ш ва Ф.И.Ш ҳамда уларнинг ҳимоячиси адвокат Д.Маджидованинг
иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг
03.03.2025 йилдаги ҳукмига кўра:
Тошкент вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий,
муқаддам судланмаган, оилали, уч нафар
фарзандлари бор, “LEECHES EXPORT” хусусий
корхонаси таъсисчиси ва директори, 2024
йил 24 сентябрь куни ЖПК 224-моддаси
тартибида,
2024
йил
25 сентябрь куни ЖПК 227-моддаси
тартибида ушланиб, 2024 йил 26 сентябрда
“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси
қўлланилган, 2024 йил 11 декабрда “қамоққа
олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси “муносиб
хулқ-атворда бўлиш тўғрисидаги тилхат”
эҳтиёт чорасига ўзгартирилган, айблов
хулосаси нусхасини ўз вақтида олган Ф.И.Ш
(Ф.И.Ш),
Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек,
Ўзбекистон фуқароси, маълумоти олий,
муқаддам судланмаган, оилали, тўрт нафар
фарзандлари бор, “LEECHES EXPORT” хусусий
корхонаси ғазначиси, 2024 йил 24 сентябрь
куни ЖПК 224-моддаси тартибида, 2024 йил
25 сентябрь куни ЖПК 227-моддаси
тартибида ушланиб, 2024 йил 26 сентябрь
куни “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси қўлланилган, 2024 йил 11 декабрь
куни “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт
чораси “муносиб хулқ-атворда бўлиш
тўғрисидаги тилхат” эҳтиёт чорасига
ўзгартирилган, айблов хулосаси нусхасини ўз
вақтида олган Ф.И.Ш (Ф.И.Ш) ларга
нисбатан чиқарилган ҳукмга нисбатан Чилонзор туман прокурори
томонидан
келтирилган
апелляция
протестига
асосан
1-1006-2505/46-сонли жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Жиноят
ишлари
бўйича
Чилонзор
туман
судининг
03.03.2025 йилдаги ҳукмига кўра, судланувчи Ф.И.Ш Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
28,246-моддасининг
1-қисми ва 2511-моддасининг 3-қисмида (эски таҳрирдаги) назарда
тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида, тайинланган
жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўзил-кесил ўташ учун 7 (олти) йил
1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан Ф.И.Шни ушлаб
турилган ва қамоқда сақланган (2024 йил 24 сентябрь-11 декабрь, 161
кун) ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига
тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш
жазосидан чегириб ташланган ҳамда узил-кесил ўташ учун Ф.И.Шга
6 (олти) йил 7 (етти) ой 19 (ўн тўққиз) кун озодликдан маҳрум қилиш
жазоси қолдирилган. Судланувчи Ф.И.Шга нисбатан Ўзбекистон
Республикасининг
Жиноят
кодекси
72-моддаси
қўлланилиб,
тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли деб ҳисобланиб,
2 (икки) йил синов муддати белгиланган.
Тайинланган синов муддати 2025 йил 3 мартдан бошлаб ҳисоблаш
белгиланган.
Судланувчи
Ф.И.Ш
Ўзбекистон
Республикаси
ЖК
1
28,246-моддаси 1-қисми ва 251 -моддаси 3-қисмида (эски таҳрирдаги)
назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб,
унга Ўзбекистон Республикаси 59-моддаси тартибида узил-кесил 7 (етти)
йил 1 (бир) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 62-моддасига асосан Ф.И.Шни ушлаб
турилган ва қамоқда сақланган (2024 йил 24 сентябрь-11 декабрь, 161
кун) ҳар бир кунини озодликдан маҳрум қилиш жазосининг бир кунига
тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш
жазосидан чегириб ташланган ва узил-кесил ўташ учун Ф.И.Шга
6 (олти) йил 7 (етти) ой 19 (ўн тўққиз) кун муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазоси тайинланган. Судланувчи Ф.И.Шга нисбатан Ўзбекистон
Республикасининг
Жиноят
кодекси
72-моддаси
қўлланилиб,
тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли деб ҳисобланиб,
2 (икки) йил синов муддати белгиланган.
Тайинланган синов муддати 2025 йил 3 мартдан бошлаб ҳисоблаш
белгиланган.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи «LEECHES EXPORT» хусусий
корхонаси таъсисчиси ва директори Ф.И.Ш ушбу ХКнинг «Табобат олами»
номли дўкони ходими Абдуллаев Фирузбек Баходирович билан олдиндан
тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Ф.И.Шнинг таклифига биноан ўзининг
номига Интернет жаҳон ахборот тармоғи «WhatsApp» мессенджери
орқали Хитой Халқ Республикасидан кучли таъсир қилувчи моддаларни
буюртма қилиб, бошқа номга ёзилган ҳужжатлардан фойдаланиш орқали
ўзларининг жиноий ҳаракатларини фош бўлишининг олдини олиш
чораларини кўриб, божхона назоратидан яшириб, кўп миқдорда кучли
таъсир қилувчи моддаларни Ўзбекистон Республикасининг божхона
чегарасидан ўтказиб, уларни эгаллаб, сақлаб, кучли таъсир қилувчи
моддаларга қайта ишлов бериш йўли билан дори шаклига келтириб,
қонунга хилоф равишда ўтказиш, сотиш юзасидан жиноий режа
тузганлар.
Жиноий режага кўра, Ф.И.Ш Ф.И.Ш билан олдиндан жиноий тил
бириктириб,
бир
гуруҳ
бўлиб,
2022
йилнинг
охиридан
2024 йилнинг сентябрь ойига қадар «WhatsApp» мессенджери орқали
ХХРдан кукунсимон тестостерон кучли таъсир қилувчи моддаларни
буюртма қилиб, «Cargo Star» МЧЖ (Fedex Express) курьерлик ташкилоти
орқали «LEECHES EXPORT» ХКнинг юридик манзили ҳисобланган
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Е-мавзеси, 1-уй, 47-хонадонга олиб
келтирган.
Шундан сўнг, Ф.И.Ш ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб,
ХХРдан контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб келтирилган
кукунсимон тестостерон кучли таъсир қилувчи моддаларни ўтказиш
мақсадида тайёрлаш ва қадоқлаш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар ва
бошқа воситалар, яъни қадоқлашда фойдаланилган «KFJ - 1035» русумли
«Пломбиратор» ускунаси, суюқ кўринишдаги кучли таъсир қилувчи
тестостерон моддалари флаконларга белгиланган ҳажмда қуйиб
чиқишда фойдаланилган «CHONRY..» ёзувли, модель рақами BT600FC,
серия рақами 2024020997 бўлган «Насос» ускунаси, флаконларни
тозалаш учун «Digital ultrasonic cleaner» ёзувли ускуна, металл ва резина
қопқоқ ва флаконларни гигеник ва косметик маҳсулотлар ишлаб
чиқаришга ихтисослашган «LEECHES EXPORT» ХКнинг ишлаб чиқариш
манзили Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, С.Айний кўчаси, 40-уйда
қонунга хилоф равишда сақлаб, улардан фойдаланган ҳолда «ёғли»
эритма кўринишидаги кучли таъсир қилувчи моддаларни кейинчалик
ўтказиш мақсадида тайёрлаган.
Бундан ташқари, Ф.И.Ш кучли таъсир қилувчи моддаларнинг
ноқонуний айланмасидан кўпроқ даромад орттириш мақсадида
кўрсатувчи тадбиркорларнинг «Фарм производители» номли гуруҳида
Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи Тахиров Нодирбек
Гуламович билан танишиб, ўзининг жиноий мақсадларини ошкор
қилмаган ҳолда ҳақ эвазига кукунсимон кучли таъсир қилувчи
моддаларни диаметри 8 мм. бўлган «таблетка» кўринишида тайёрлаб
бериш юзасидан буюртма бериб, ушбу моддаларни йўловчи такси
ҳайдовчилари орқали Н.Тахировга етказган.
Ф.И.Ш томонидан тақдим қилинган кукунсимон моддаларнинг
таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжудлигидан хабари
бўлмаган Н.Тахиров ҳар бир килограмм моддадан 200.000 дона таблетка
тайёрлаган ва Ф.И.Шнинг кўрсатмасига асосан Ф.И.Ш билан боғланиб,
йўловчи такси ҳайдовчилари орқали унга етказиб келган. Ўз навбатида,
Ф.И.Ш қўлга киритилган таблетка кўринишидаги кучли таъсир қилувчи
моддаларни қадоқлаш учун Ф.И.Шга тақдим қилган.
Сўнг, Ф.И.Ш «ёғли» эритма ва «таблетка» кўринишидаги тайёр,
қадоқланган таркибида тестостерон кучли таъсир қилувчи моддалари
бўлган маҳсулотларни қонунга хилоф равишда «LEECHES EXPORT»
ХКнинг юридик манзили Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Е-мавзеси, 1уй, 47-хонадонда жойлашган «Табобат олами» номли дўконга ташиб
келиб, Ф.И.Шга берган.
Ўз навбатида, Ф.И.Ш тузилган пухта жиноий режани мантиқий
якунига етказиш мақсадида Ф.И.Ш томонидан тайёрланиб, олиб
келтирилган кучли таъсир қилувчи моддаларни «LEECHES EXPORT» ХК
юридик манзили Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Е-мавзеси, 1-уй,
47-хонадонда жойлашган «Табобат олами» номли дўконда қонунга хилоф
равишда ўтказиш мақсадида сақлаб, уларни сотиш учун харидорлар
топиб, уларга «ёғли эритма» ва «таблетка» кўринишидаги кучли таъсир
қилувчи моддаларнинг ҳар бирини 6,5-10 АҚШ долларидан сотиб,
даромаднинг 5 АҚШ доллари миқдоридаги қисмини Ф.И.Шга берган.
2024 йилнинг август ойларида Ф.И.Ш ва Ф.И.Шлар ўзаро олдиндан
тил бириктириб, кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний
айланмасидан орттирилган даромаддан қониқмасдан, ўзларининг
жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ХХРдан кучли таъсир қилувчи
моддаларни буюртма қилиб, бошқа номга ёзилган ҳужжатлардан алдаш
йўли билан фойдаланган ҳолда ўзларининг жиноий ҳаракатларини фош
бўлишининг олдини олиш чораларини кўриб, божхона назоратидан
яшириб, кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи моддаларни Ўзбекистон
Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиб, уларни эгаллаб, сақлаб,
кучли таъсир қилувчи моддаларга қайта ишлов бериш йўли билан дори
шаклига келтириб, қонунга хилоф равишда ўтказиш, сотиш орқали осон
ва тез моддий даромад орттириш юзасидан тузилган пухта жиноий режа
асосан ҳаракатларини давом эттирганлар.
мессенджеридаги дастлабки терговда шахсини аниқлашнинг имкони
бўлмаган ХХРда яшовчи «Jason Gr» номли аккаунт фойдаланувчиси билан
боғланиб, 5.550 АҚШ доллари эвазига «Cargo Star» МЧЖ (Fedex Express)
курьерлик ташкилоти орқали Хитойдан 2 килограмм «тестостерон» ва
2 килограмм «дегидрохлорметилтестостерон» кучли таъсир қилувчи
моддаларини буюртма қилганлар.
07.09.2024 йилда Ф.И.Ш Ф.И.Ш билан жиноий тил бириктириб,
ўзининг
номига
буюртма
қилинган
«тестостерон»
ва
«дегидрохлорметилтестостерон» кучли таъсир қилувчи моддалари
бошқа номга ёзилган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган
ҳолда божхона назоратидан яширилиб, Ўзбекистон Республикасининг
божхона чегарасидан ўтказилиб, «Сargo Star» МЧЖ курьерлик фирмаси
орқали 278981213934-рақамли курьерлик жўнатмаси рақамсиз инвойс
асосида Ўзбекистон Республикасига келган.
«Бош почтамт» ТИФ божхона пости ходимлари томонидан «Cargo
Star» МЧЖ курьерлик ташкилоти орқали ХХРдан Ф.И.Шнинг Тошкент
шаҳар, Чилонзор тумани, Е-мавзеси, 1-уй, 47-хонадонга ҳамда «LEECHES
EXPORT» ХК номига юборилган 278981213934-рақамли курьерлик
жўнатмаси божхона назоратидан ўтказилганда, жўнатма ичида ҳеч
қандай ишлаб чиқарувчи ва қадоқловчи ташкилот тўғрисида
маълумотлар кўрсатилмаган, юк кузатув ҳужжатларига кўра брутто
оғирлиги 4,66 кг.га тенг бўлган «SODIUM CARBOXY METHYL CELLULOSE
(CMC) Material: Cellulose and sodium hydroxide use» ёзувли 2 дона
термополиэтилен пакетга солинган оғирлиги 1.997,99 гр. бўлган оқ
рангли қаттиқ кукунсимон моддалар таркибида «тестостерон» номли,
қолган 2 дона термополиэтилен пакетга солинган оғирлиги 1.994,23 гр.
бўлган
оқ
рангли
грануласимон
моддалар
таркибида
«дегидрохлорметилтестостерон» номли кучли таъсир қилувчи моддалар
мавжудлиги аниқланган.
Шундан сўнг, ДХХ ва божхона ходимлари томонидан республика
ҳудудига халқаро курьерлик жўнатмалари орқали муомалада бўлиши
чекланган кучли таъсир қилувчи моддаларнинг олиб кирилишига қарши
курашиш йўналишида «Назорат остида етказиб бериш» тезкор-қидирув
тадбири ташкиллаштирилган.
23.09.2024 йилда «Назорат остида етказиб бериш» тезкор тадбири
доирасида 278981213934-рақамли курьерлик жўнатмаси, жўнатма
ичида бошқа номга ёзилган, юк кузатув ҳужжатларига кўра брутто
оғирлиги 4,66 кг.га тенг бўлган «SODIUM CARBOXY METHYL CELLULOSE
(CMC) Material: Cellulose and sodium hydroxide use» ёзувли 2 дона
термополиэтилен пакетга солинган оғирлиги 1.997,99 гр. бўлган оқ
рангли қаттиқ кукунсимон моддалар таркибида «тестостерон» номли,
қолган 2 дона термополиэтилен пакетга солинган оғирлиги 1.994,23 гр.
бўлган
оқ
рангли
грануласимон
моддалар
таркибида
моддаларнинг «муляж»и тайёрланиб, ушбу «муляж» «Cargo star» МЧЖ
ходими Минаров Абдужаббор Абдуғани ўғлига тақдим қилинган.
Сўнг, 24.09.2024 йилда ўтказилган тадбирда давомида Ф.И.Ш ва
Ф.И.Шлар томонидан келгусида қонунга хилоф равишда ўтказиш
мақсадида буюртма қилинган Хитой давлатидан «Akramov Akbar» ҳамда
«LEECHES EXPORT» ХК номига юборилган 1.997,99 гр. «тестостерон»
номли, 1.994,23 гр. «дегидрохлорметилтестостерон» номли, жами
3.992,22 гр. оқ рангли грануласимон кучли таъсир қилувчи
моддаларнинг «муляж»и Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Е-мавзеси, 1уй, 47-хонадон манзилда жойлашган «Табобат олами» номли дўконга
етказилиб, Ф.И.Ш ушбу почта жўнатмасини қабул қилиб олган вақтда
ушланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясининг
13.09.2024 йилдаги 423(24)-сонли хулосасига кўра, экспертизага тақдим
этилган 278981213934-рақамли курьерлик жўнатмаларидаги 2 дона
термополиэтилен пакетга солинган оғирлиги 1.997,99 гр. бўлган оқ
рангли қаттиқ кукунсимон моддалар таркибида «тестостерон» номли,
қолган 2 дона термополиэтилен пакетга солинган оғирлиги 1.994,23 гр.
бўлган
оқ
рангли
грануласимон
моддалар
таркибида
«дегидрохлорметилтестостерон» номли Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
27.09.2019
йилдаги
«Ўзбекистон
Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга
солиш тўғрисида»ги 818-сон қарорининг 1-иловасига киритилган кучли
таъсир қилувчи моддалар рўйхатига критилганлиги, «тестостерон» ва
«дегидрохлорметилтестостерон» номли кучли таъсир қилувчи
моддалиги қайд этилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Соғлиқни
сақлаш
вазирлиги
«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» ДМнинг 25.10.2024
йилдаги 41/1814029-сонли хатига кўра, оғирлиги 1.997,99 граммни
ташкил этган «тестостерон» моддасининг соф оғирлиги 1.982,41
граммни ташкил этади, «дегидрохлорметилтестостерон» номли кучли
таъсир қилувчи моддаларнининг стандарт намуналари мавжуд
бўлмаганлиги сабабли унинг соф оғирлигини аниқлашнинг имкони
бўлмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2019 йилдаги 818-сон қарорининг
1-иловаси рўйхати №3 тартиб рақамига кўра, тестостерон моддаси
Республика ҳудудида муомаласи чекланган кучли таъсир қилувчи модда
турига киради, 1.982,41 гр. кўп миқдорни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2021 йил 27
ноябрдаги 33-сонли «Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни
қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят
ишлари буйича суд амалиёти тўғрисида»ги Қарорининг 17-бандида,
кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни Ўзбекистон Республикаси
божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказиш йўли билан
ташиш ёки жўнатиш ЖКнинг 246, 2511-моддалари билан жиноятлар
мажмуи сифатида квалификaция қилиниши лозимлиги белгиланган.
Бундан ташқари, ўтказилган тезкор тадбир давомида «LEECHES
EXPORT» ХК юридик манзили Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Е-мавзеси
1-уй, 47-хонадон кўздан кечирилганда, ушбу хонадонда Ф.И.Ш ва
Ф.И.Шлар томонидан божхона назоратидан яшириб, Ўзбекистон
Республикасининг божхона чегарасидан ўтказилган ҳамда қонунга
хилоф равишда ўтказиш мақсадида тайёрланган ва сақлаб келинган
таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган 201 дона (ҳар бирида
100 дона қизғиш рангли таблетка) ёзувсиз елим флакон, шкафлар ичидан
картон каробкалар ва полиэтилен пакетлар ичидан 53 та қутида «TRENDEPOT trenbolone enanthate 200 mg» номли, 55 та қутида «TREN 100
Trenbolone actetate 100 mg» номли, 60 та қутида «DECA-DURABOLIN
Nandrolone decanoate 250 mg» номли, 25 та қутида «MEDI 3-TREN 200 3
Trenbolone esters 200 mg» ёзувли, 49 та қутида «MASTERON Drostanolone
propionate 100 mg» ёзувли, 152 та қутида «EQUIPOISE Boldenone
undecylenate 250 mg» номли, 44 та қутида «CYPIONEX Testosterone
cypionate 250 mg» номли, 37 дона «T-PROP Testosterone propionate 100 mg»
номли, 24 та қутида «ANADROL oxymetholone 50 mg» номли суюқлик
кўринишидаги дори воситалари, 20 та қутида (ҳар бирида 100 донадан
таблетка) «Turinabol chloromethandlenone 10 mg» номли, 20 та қутида
(ҳар бирида 50 донадан таблетка) «ANAVAR oxandrolone 50 mg» номли, 9
та қутида (ҳар бирида 100 донадан таблетка) «ANADROL oxymetholone 10
mg» номли, 9 та қутида (ҳар бирида 100 донадан таблетка) «STANO-10
Stanozolol 10 mg» номли дори воситалари, 2 дона «SUSTANON 250
testosterone complex usp grade 250 mg» ёзувли, 1 дона «Stanol 50 stanozolol
50 mg» ёзувли, 1 дона «Parabolan trenbolone hexahydrobenzylcarbonate 150
mg» ёзувли, 1 дона «Medinolt 300 4 Nandrolone esters 300 mg» ёзувли, 4
дона ичида суюқлиги бўлган ёзувсиз ампулалар мавжудлиги аниқланиб,
тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясининг
16.10.2024 йилдаги 471(24)-сонли хулосасига кўра, экспертизага тақдим
этилган 1, 5-2, 5-4, 5-13, 14-2, 14-3, 14-4 тартиб рақамли объектлар
таркибида тестостерон, 2, 5-14, 10 тартиб рақамли объектлар таркибида
оксиметолон, 3-1, 3-2, 5-1, 5-8, 5-15, 7, 11 тартиб рақамли объектлар
таркибида тренболон, 4, 5-6 тартиб рақамли объектлар таркибида
станозолол, 8-1, 8-2, 5-3 тартиб рақамли объектлар таркибида
нандролон, 5-9, 14-1 тартиб рақамли объектлар таркибида дросталон, 510 тартиб рақамли объектлар таркибида болденон, 15 тартиб рақамли
объект таркибида оксандролон, 12 тартиб рақамли объект таркибида
метандростенолон номли кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд.
Республикаси
Соғлиқни
сақлаш
вазирлиги
«Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» ДМнинг 12.11.2024
йилдаги 41/18-14805-сонли хатига кўра:
- «Sustanon 250 10 ml fro intramuscular injection. Testosterone complex
USP grade 250 mg/ml seriya C893, yaroqlilik muddati 10.2027 yilgacha,
Meditech Human Pharmaceuticals Germany» флакони таркибидаги
«тестостерон» моддасининг соф оғирлиги 267,88 мг. (0,26788 гр.)ни;
- «Sustanon 250 10 ml fro intramuscular injection. Testosterone complex
USP grade 250 mg/ml seriya C893, yaroqlilik muddati 10.2027 yilgacha,
Meditech Human Pharmaceuticals Germany» флакони таркибидаги
«тестостерон» моддасининг соф оғирлиги 274,88 мг. (0,27446 гр.)ни;
- «T-Prop 10 ml fro intramuscular injection. Testosterone propianat
100 mg/ml seriya D517, yaroqlilik muddati 09.2024 yilgacha, Meditech Human
Pharmaceuticals Germany» флакони таркибидаги «тестостерон»
моддасининг соф оғирлиги 119,20 мг. (0,11902 гр.)ни;
- «T-Prop 100 mg/ml seriya D517, yaroqlilik muddati 10.2027 yilgacha,
Meditech Human Pharmaceuticals Germany» ёзувли 32 та флакон жами
320 мл. таркибидаги «Тестостерон» моддасининг соф оғирлиги 30.972,8
мг. (30,9728 гр.), 2 та флакон жами 20 мл. таркибидаги «Тестостерон»
моддасининг соф оғирлиги 1.935,8 мг. (1,9358 гр.), 1 та флакон жами 10
мл. таркибидаги «тестостерон» моддасининг соф оғирлиги 967,9 мг.
(0,9679 гр.)ни, жами «тестостерон» моддасининг соф оғирлиги 38 дона
флаконда 34.538,46 мг (34,53786 гр.)ни, яъни кўп миқдорни ташкил
этади. Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2019 йилдаги 818-сон қарорининг
1-иловаси рўйхати 3-тартиб рақамига кўра, тестостерон моддаси
Республика ҳудудида муомаласи чекланган кучли таъсир қилувчи модда
турига киради, 34,53786 гр. кўп миқдорни ташкил этади.
Тестостерон сипионат, оксиметолон, тренболон, станозолол,
нандролон, дростанолон, болденон, оксандролон, метандростенолон
номли кучли таъсир қилувчи моддаларнининг стандарт намуналари
мавжуд бўлмаганлиги сабабли уларнинг соф оғирлигини аниқлашнинг
имкони бўлмаган.
Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2019 йилдаги 818-сон қарорининг
1-иловаси рўйхати 3-тартиб рақамига кўра оксиметолон, 66-тартиб
рақами кўра тренболон, 62-тартиб рақами кўра станозолол, 21-тартиб
рақами кўра дростанолон, 14-тартиб рақамга кўра болденон, 48-тартиб
рақамга кўра оксандролон, 48-тартиб рақамга кўра метандростенолон
моддалари Республика ҳудудида муомаласи чекланган кучли таъсир
қилувчи модда турига киради.
Чилонзор туман прокурори апелляция протестида, туман судининг
ҳукмидан норозилигини, мазкур ҳукм асоссиз ва адолатсизлигини,
биринчи инстанция суди томонидан қонун талаблари ҳамда Олий суд
Пленумининг раҳбарий тушунтиришларига амал қилинмасдан,
судланувчилар Ф.И.Ш ва Ф.И.Шга нисбатан адолатсиз, яъни содир этган
жиноятларининг ижтимоий хавфсизлик хусусияти инобатга олинмай,
уларга нисбатан ўта енгил жазо тайинланганлигини, хусусан судланувчи
Ф.И.Ш ва Ф.И.Шлар олдиндан жиноий режа тузиб, Хитой Халқ
Республикасидан кучли таъсир қилувчи моддаларни буюртма қилиб,
божхона назоратидан яшириб, кўп миқдорда кучли таъсир қилувчи
моддаларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан
ўтказиб, уларни эгаллаб, сақлаб, кучли таъсир қилувчи моддаларга қайта
ишлов бериш йўли билан дори шаклига келтириб, қонунга хилоф
равишда ўтказиш, сотиш ҳақида режа тузишганлигини, улар томонидан
сотиш мақсадида тайёрлаб қуйилган кучли таъсир қилувчи моддалар
жамиятдаги соғлом муҳитга салбий таъсир кўрсатиб келаётганлигини,
хусусан ҳозирги кунда жамиятда кучли таъсир қилувчи ҳамда психотроп
дори воситаларини истеъмол қилаётган ёшлар кун сайин кўпайиб
бораётганлигини, ушбу жиноятларга қўл ураётган дорифурушларга
судлар томонидан жазо муқаррарлиги таъминланмасдан қолиши
келгусида бу каби жиноятларни ўсиб боришига замин яратилишини,
ЖКнинг 72-моддаси қўллаб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш
жазосини шартли деб ҳисоблаб, 2 йил синов муддати белгилаб хатоликка
йўл қўйганлигини билдириб, биринчи инстанция суди ҳукмини бекор
қилиб судланувчиларга нисбатан белгиланган моддалар санкция
доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни сўраган.
Апелляция инстанция судида судланувчи Ф.И.Ш, дастлаб берган
кўрсатувларини тасдиқлаб, протестда келтирган важларга қўшилмасдан,
олиб келган маҳсулотлари тестостерон эканлигини, бироқ ушбу
товарларни кучли таъсир қилувчи дори эканлигидан хабари йўқлигини,
барча маҳсулотларни электрон почта орқали буюртма берганлигини,
протестни рад қилишни сўраб, кўрсатув берди.
Апелляция инстанция судида судланувчи Ф.И.Ш, дастлаб берган
кўрсатувларини тасдиқлаб, протестда келтирган важларга қўшилмасдан,
олиб келган маҳсулотлари тестостерон эканлигини, бироқ ушбу
товарларни кучли таъсир қилувчи дори эканлигидан хабарлари
йўқлигини, барча маҳсулотларни электрон почта орқали буюртма
берганлигини, ўзи ҳам ушбу маҳсулотдан жисмоний қувват олиш учун
истеъмол қилганлигини, юқоридагиларга асосан протестни рад
қилишни сўраб, кўрсатув берди.
Апелляция инстанцияси иш бўйича судья А.Икромовнинг
маърузасини, давлат айбловчиси Ш.Шариповнинг суд ҳукмини
ўзгартиришни, келтирилган апелляция протестини қаноатлантириш
ҳақидаги хулосасини, судланувчи Ф.И.Ш ва Ф.И.Ш ҳамда уларнинг
ҳимоячиси адвокат Д.Маджидованинг ҳукмни ўзгаришсиз, апелляция
протестини қаноатлантиришсиз қолдириш ҳақидаги фикрларини
тинглаб, протестдаги важларга тегишли баҳо бериб, жиноят иши
ҳужжатларини тафтиш қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи босқич
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди.
Суд ҳақиқий ҳолатни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини
синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли
хулосага келган.
Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига
мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган
далиллар билан асослантирилган.
Судлов ҳайъати Ф.И.Ш ва Ф.И.Шнинг содир қилинган жиноятдаги
айби, ўзларининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатуви ва
гувоҳларнинг берган кўрсатувларидан ташқари, ҳуқуқбузарлик
ашёларини аниқлаш ва вақтинча тўхтатиш ҳақидаги далолатнома,
кўздан кечириш ва олиб қўйиш, тезкор тадбирни ўтказиш, кўздан
кечириш ва олиб қўйиш, курьерлик жўнатмасини кўздан кечириш ва
муляж тайёрлаш, топшириш, турар жойларни ва бошқа жойларни,
биноларни, иншоотларни жойнинг участкаларини текшириш, уяли алоқа
воситаси хотирасини кўздан кечириш ва ишга алоқадор файлларни олиб
қўйиш баённомалари, судга кимёвий экспертизасининг хулосаси, ашёвий
далиллар ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа объектив далиллар
билан тасдиғини топган деб ҳисоблайди.
Биринчи босқич суди томонидан Ф.И.Шнинг ҳаракатлари
Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,246-моддаси 1-қисми ва 2511-моддаси
3-қисмида (эски таҳрирдаги) билан тўғри квалификация қилинган.
Бундан ташқари, биринчи босқич суди томонидан Ф.И.Шнинг
ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 28,246-моддаси 1-қисми ва
2511-моддаси 3-қисмида (эски таҳрирдаги) билан тўғри квалификация
қилинган.
Биринчи босқич суди судланувчи Ф.И.Шга нисбатан жазо
тайинлашда унинг муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини,
айбига иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймондалигини жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб, жиноятнинг ижтимоий хавфли
даражасини инобатга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан
тузатиш мумкин эмас деган хулосага келиб, Ф.И.Шга нисбатан у айбли
деб топилган модда санкцияси доирасида назарда тутилган озодликдан
маҳрум этиш жазосини тайинлашни ва ушбу жазони ЖКнинг 72моддасига асосан шартли деб топиб, тўғри хулосага келган.
Биринчи босқич суди судланувчи Ф.И.Шга нисбатан жазо
тайинлашда унинг унинг шахсини, муқаддам судланмаганлигини,
оилавий шароитини, айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қилмишидан
пушаймондалигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб баҳолаб,
жиноятнинг ижтимоий хавфли даражасини инобатга олиб, уни
жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш мумкин эмас деган
хулосага келиб, Ф.И.Шга нисбатан у айбли деб топилган моддалар
санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум этиш жазосини
тайинлашни ва ушбу жазони ЖКнинг 72-моддасига асосан шартли деб
топиб, тўғри хулосага келган.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати суд ҳукмини ўзгартириш
ёки бекор қилишга асослар мавжуд эмаслиги сабабли, суд ҳукмини
ўзгаришсиз қолдиришни ва келтирилган апелляция протестини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 49716, 49718, 49726,
49731-моддаларига амал қилиб, апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 03.03.2025
йилдаги Ф.И.Ш (Ф.И.Ш) ва Ф.И.Ш (Ф.И.Ш)га нисбатан чиқарилган ҳукми
ўзгаришсиз, апелляция протести қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг
510-512-моддалари тартибида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят ёки протест
билдиришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
(имзо)
З.Камолов
Ҳайъат судьялари:
(имзо)
М.Тургунова
(имзо)
А.Икромов