Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2202/1646 Дата решения 01.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENT SUV TA'MINOTI масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Чиноз тумани мактабгача таълим бўлими
Source ID 942087 Claim ID 2942537 PDF Hash be014b9958e900bd... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
арорининг 68-моддаси арори 68 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 01 ноябрь *****-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар "*****" ҳисобидан 33.862.458 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили ***** (2022 йил 17 октябрдаги 04-04/5396-сонли ишончнома асосида), жавобгар "*****" ишончли вакили ***** (2022 йил 25 октябрдаги 01-295-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда Чиноз туман суди биносида очиқ, сайѐр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси "*****" масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "*****" ҳисобидан 33.862.458 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти ишончли вакили ***** даъво аризадаги важларни такрорлаб, "*****"да ўрганиш ўтказилганлигини, ўрганиш натижалари бўйича 2022 йил 09 июнда далолатнома расмийлаштирилганлигини, далолатномада белгиланган муддат ичида ҳолат бартараф қилинмаганлигини, бунга асосан 101 кунга нисбатан 33.862.458 сўм ҳисобланганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Шунингдек, судда сўралган жавобгар "*****" ишончли вакили ***** даъвони қисман тан олиб, ҳисоб-китобларга нисбатан эътироз билдириб, аниқланган ҳолатни бартараф қилиш юзасидан музокара қилинганлигини, аммо натижа бермаганлигини баѐн қилди. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантитришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, "*****" масъулияти чекланган жамияти Чиноз туман бўлими томонидан 2022 йил 09 июнда TST Vil 019378-сонли далолатнома расмийлаштирилиб, мазкур далолатномага асосан корхона шаҳар ичимлик сувига уланганлиги, техник шарт мавжуд эмаслиги, қўшимча шартнома тузиш ва сув ҳисоблагич ўрнатиш юзасидан тавсия берилган бўлиб, "Истемолчи" "*****" вакили сифатида Ш.Тошматов ушбу далолатнома билан таништирилган. Шунингдек, "*****" масъулияти чекланган жамияти томонидан тақдим этилган сарфланган сув ҳисоб-китобига асосан "*****" тариф бўйича (4.650 сўмдан 11.680.44 м3) 33.862.458 сўмлик сув сарфлаганлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2014 йилдаги "Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 194-сонли қарори 2-иловаси VII-боб, 98-банди талабига асосан ИСКХ ташкилотининг истеъмолчилар билан, шунингдек истеъмолчиларнинг сув истеъмочилар билан етказиб берилган сув ва қабул қилинган оқова сувлар учун ҳисоб-китоблари тузилган шартнома асосида, истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳлари учун қонунчиликка мувофиқ белгиланган тарифлар бўйича, ҳисоб-китоб даври учун сувни ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичлари асосида амалга оширилиши белгиланган. Сув ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлмаган ҳолатларда сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш тизимларида кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоблар қуйидагича амалга оширилиши белгиланган. I гуруҳ истеъмолчилари билан мазкур Қоидалар 87-бандининг "а" кичик банди бўйича, I гуруҳ истеъмолчилари учун белгиланган тарифларга қонунчиликда белгиланган орттирилувчи коэффициентни қўллаш йўли билан амалга оширилиши; II ва III гуруҳ истеъмолчилари билан ушбу қоиданинг 87-бандининг "б" кичик бандида белгиланган тартибда, истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳлари учун белгиланган тарифларни қўллаш йўли билан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2014 йилдаги 194-сонли қарори 2-иловаси 5-боб, 71-банди, 3-хатбошига асосан сувни ҳисобга олиш асбобларининг сақланиши, бутлиги ва пломбаларнинг бузилмаганлиги юзасидан жавобгарлик “Истеъмолчи”га юклатилиши белгиланган. Шунингдек, ушбу қарорнинг 2-иловаси 6-боби, 85-бандида сувни ҳисобга олиш сабоби истеъмолчи айби билан ишдан чиққан, синган, бузилган ва бу ҳақда ИСКХ ташкилоти ѐки Бюро хабардор қилинмаган тақдирда сарфланган сув миқдори, сўнги тузилган далолатнома асосида то янги сувни ҳисобга олиш асбобининг ўрнатилиги санасига қадар II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун-ушбу қоидалар 87-бандининг "б" кичик банди бўйича ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 июлдаги "Каммунал хизмат кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 194-сонли қарорининг 68-моддасида ИСКХ ташкилоти вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбобининг ишламаѐтганлиги аниқланса ѐки унинг иш тартибига рухсатсиз аралашилган ѐки пломбалари узилган бўлса, ушбу ҳолатга аниқлик киритилган ҳолда далолатнома тузилади ҳамда ИСКХ ташкилоти томонидан истеъмолчига (субистеъмолчига) сувни ҳисобга олиш асбобини 30 кун мобайнида навбатдан ташқари текширувдан ўтказишга кўрсатма бериши, муддат кўрсатма тақдим этилган санадан бошлаб ҳисобга олиниши, шунингдек, берилган кўрсатма 30 кун муддатда бажарилмаган тақдирда I гуруҳ истеъмолчилари тўловларни ушбу Қоидалар 87-бандининг «а» кичик бандига кўра, II ва III гуруҳ истеъмолчилари эса 87-банднинг "б" кичик бандига кўра амалга оширадилар ва бу ҳолат сувни ҳисобга олиш асбобидаги камчиликлар бартараф этилмагунгача ѐки янги сувни ҳисобга олиш асбоби ўрнатилмагунгача давом этиши назарда тутилган. Даъвогар томонидан жавобгарга ҳисобланган 33.862.458 сўм сув харажатини тўлаш юзасидан 2022 йил 12 сентябрда 177-сонли огохлантириш хати юборилган бўлиб, мазкур огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2014 йилдаги "Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 194-сонли қарорининг: 73-бандида истеъмолчи сувни ҳисобга олиш асбобидаги пломбага шикаст етгани, узилгани ѐки бутун эмаслиги каби ҳолатларни аниқлаганда, 2 сутка мобайнида ИСКХ ташкилотини бу ҳақда огоҳлантириши лозимлиги, ушбу факт бўйича икки томонлама далолатнома тузилади, ундаги камчилик ва носозликларни бартараф этиш юзасидан қарор қабул қилинади ва асбоб режадан ташқари қайта назоратдан ўтказилиши; 74-бандида истеъмолчининг айби билан сувни ҳисобга олиш асбобидаги пломба узилгани аниқланганда ва бу ҳақда икки томонлама далолатнома тузилиб, тасдиқланган бўлса, асбоб аккредитацияланган органлар (метрологик хизматлар)га навбатдан ташқари текширишга юборилади. Текшириш давомида сувни ҳисобга олиш асбобининг носозлиги аниқланса, асбоб аккредитацияланган органлар (метрологик хизматлар)га таъмирлаш учун жўнатилади. Таъмирдан сўнг асбоб талабларга жавоб бермаса ва таъмир учун яроқсиз деб топилса янгиси ўрнатилиши; 75-бандида ИСКХ ташкилоти билан бўладиган ўзаро ҳисоб-китобларда инобатга олинмайдиган (бир гуруҳдаги истеъмолчи ва субистеъмолчи ўртасидаги ҳисоб-китобларни олиб бориш учун ўрнатилган) сувни ҳисобга олиш асбоблари истеъмолчи ѐки субистеъмолчи томонидан ишлатилади ва назорат қилиб турилиши, бу асбоблар кўрсаткичлари ИСКХ ташкилоти билан бўладиган ҳисоб-китобларда ҳисобга олинмаслиги; Шунингдек, 76-бандида ИСКХ ташкилоти томонидан истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилишга асос бўладиган сувни ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари ҳар ойда 1 марта олиниб, тегишли далолатнома билан расмийлаштириш орқали (2 нусхада далолатнома тузилади ва унинг бир нусхаси истеъмолчига топширилади) истеъмолчиларнинг маълумотларига ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, тақдим этилган хужжатлар, ҳисоб-китобларга асосан даъвогарнинг 33.862.458 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 72, 118, 176180, 186, 187-моддаларига асосан, суд Қ А Р ОР Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "*****" хисобидан: Даъвогар *****" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 33.862.458 сўм асосий қарз, 24.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 677.249.16 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: *****