← Назад
Решение #75016 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 56 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 55 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law | |
| Республикаси ЖК | 48 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
1-1006-2505/445-сонли
2025 йил апрель ойининг 15 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, ZOOM
иловаси орқали
раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов,
судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат
айбловчиси – Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов,
судланувчи Э.Миробидов ва унинг ҳимоячиси “TURON LOWYERS” адвокатлик
фирмаси адвокати Ф.Дўстмуродовларнинг иштирокида, Миробидов
Элдор Элмурод ўғлига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш
ҳужжатларига кўра:
Миробидов Элдор Элмурод ўғли (MIROBIDOV ELDOR
ELMUROD O’G’LI), 1996 йил 8 августда Тошкент шаҳрида
туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати
ўзбек, оилали, маълумоти ўрта, якка тартибдаги
тадбиркор, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар,
Шайхонтоҳур тумани, “Шодлик” МФЙ, “Ибн Сино-2”
мавзеси, 14-уй, 11-хонадонда яшовчи, 2025 йил
05 мартдан 07 мартга қадар ушлаб турилган, иш бўйича
“гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси
нусхасини ўз вақтида олган,
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди
билан айбланган.
Суд, судланувчининг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва ишдаги мавжуд бўлган далилларга баҳо
бериб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Судланувчи Миробидов Элдор Элмурод ўғли кўп миқдорда
гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф
равишда сақлаш, эгаллаш ёки ташиш мақсадида 2025 йил 02 март куни
соат 10:15ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, “Бектўпи” МФЙ,
“Сўғалли ота” кўчасидаги автосервиснинг олдида ўзининг хаттиҳаракатлари билан ИИО ходимларида шубҳа уйғотган Э.Миробидовнинг
ёни ва унинг бошқарувида бўлган оқ рангли давлат рақам белгиси
“01Y736SB” бўлган “Hongqi E HS3” русумли транспорт воситаси икки нафар
холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ушбу автоуловнинг ҳайдовчи
томон эшиги ички чўнтагидан бир дона қизил изолента ўрами, бир дона
шаффоф полиэтилен пакетга жойлаштирилган жигар рангли модда ва бир
1
дона 2.000 сўмлик купюрага ўралган жигар рангли моддалар борлиги
аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.
Судга оид кимёвий экспертизасининг 2025 йил 03 мартдаги
973-сонли
хулосасига
кўра,
Э.Миробидовнинг
бошқарувидаги
автомашинадан
аниқланиб
олинган
моддаларнинг
таркибида
“5F-MDMB-PINACA” моддаси мавжудлиги, унинг вазни 1,3825 граммга
тенглиги аниқланган.
5F-APINACA (5F-AKB-48) N - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва
прекурсорларни ўзбекистон республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан
олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг
муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида»
2015 йил 12 ноябрдаги 330-сонли қарорига ўзгартириш киритиш
ҳақидаги
2018
йил
27
октябрдаги
878-сонли
қарорининг
1-рўйхати 263-рақами билан кўрсатиб ўтилган гиёхвандлик воситалари
туркумига киради ва шунга асосан, Ўзбекистон Республикасида
муомалада бўлиши тақиқланган гиёхвандлик воситаси ҳисобланади.
Судланувчи Э.Миробидов суд мажлисида айбига иқрорлик билдириб,
2025 йил февраль ойининг охирида ўзининг iPhone 11 русумли телефон
аппарати орқали интернет тармоғидан “Чупа-чупс” номли телеграм
каналини топиб, у каналга обуна бўлиб олганлиги, мазкур каналдан ўз
истеъмоли учун 1.6 граммга тенг спайс гиёхвандлик воситасини 740.000
сўмга буюртма қилганлиги, тўловни “Пайнет” банкомати орқали амалга
оширганлиги, сўнг унинг телеграм аккаунтига ушбу гиёҳванд модданинг
жойланиши, яъни унинг геолокацияси келиб тушганлиги, ушбу
геолокация орқали у Сергели тумани Асробод МФЙ ҳудудига етиб
келганлиги ва шу ердаги ташландиқ жойдан ерни ковлаб бир дона қизил
рангли изолента ўрамини қўлга киритганлиги, ушбу изолентанинг ичида
шаффоф полиэтиленга жойлаштирилган жигар рангли модда, яъни у
буюртма қилган спайс гиёҳвандлик воситаси бўлганлиги, у ушбу
маҳалладан чиқиб, йўлда сигарет харид қилиб, ушбу сигаретнинг
тамакисини тўкиб, унинг ўрнига спайс гиёҳвандлик воситасининг оз
қисмини жойлаштириб, истеъмол қилиб кўрганлиги, қолган қисмини эса
оқ рангли давлат рақам белгиси “01Y736SB” бўлган “Hongqi E HS3” русумли
автомашинасининг ҳайдовчи томон эшиги ички чўнтагига жойлаштириб
қўйганлиги, 2025 йил 02 март куни тахминан соат 10:00ларда у Тошкент
шаҳри Чилонзор тумани Бектўпи МФЙ Сўғалли-ота кўчасидаги
автосервиснинг олдида ўз ишлари билан турганида олдига ИИО
ходимлари келиб, унинг ҳаракатлари уларда шубҳа уйғотганлиги сабабли,
бошқарувидаги автомашинанинг салон қисмини ва ёнини кўздан
кечиришликларини айтишганлиги, ИИО ходимлари бошқарувида бўлган
“Hongqi E HS3” русумли транспорт воситасини икки нафар холислар
иштирокида кўздан кечириш давомида спайс гиёҳвандлик воситасини
аниқлашганлиги ва тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинганлиги
2
пушаймонлиги, бошқа бу ҳолат такрорланмаслигини инобатга олиб,
суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўради.
Гувоҳ А.Қобилжонов ZOOM иловаси орқали суд мажлисида, 2025 йил
02 март куни соат 10:00ларда у Тошкент шаҳри Чилонзор тумани
“Бектўпи” МФЙ Сўғалли-ота кўчасидаги автосервиснинг олдидан ўз
ишлари билан ўтиб кетаётган бўлганлиги, шу пайт олдига ИИО ходимлари
келиб, ўзларини тегишли тартибда таништириб, бир ишда холис
сифатида иштирок этиб беришлигини сўрашганлиги, у бўш бўлганлиги
сабабли, уларнинг илтимосларига рози бўлганлиги, сўнг ИИО ходимлари
яна бир нафар эркак шахсни холис сифатида ишга жалб қилишганлиги,
Сўғалли-ота кўчасининг бир четида турган оқ рангли давлат рақам
белгиси “01Y736SB” бўлган “Hongqi E HS3” русумли транспорт воситаси
олдига олиб борганлиги, ушбу автомашинанинг олдида менга таниш
бўлмаган ўзини 08.08.1996 йилда туғилган Миробидов Элдор Элмурод
ўғли деб таништирган шахс ҳам бўлганлиги, сўнг ИИО ходимларидан бири
фуқаро
Э.Э.Миробидовнинг
хатти-ҳаракатлари
унда
шубҳа
уйғотаётганлиги сабабли, унинг ёнини ва бошқарувидаги автомашинани
текширишлигини маълум қилганлиги, кўздан кечириш давомида,
юқорида айтиб ўтилган автомашинанинг хайдовчи томон эшиги ички
чўнтагидан бир дона шаффоф полиэтилен пакетга жойлаштирилган
жигар рангли модда, бир дона қизил рангли изолента ўрами ва бир дона
2.000 сўмлик купюрага ўралган жигар рангли модда борлиги аниқланиб,
тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинганлиги, сўнг ИИО ходими
фуқаро Э.Э.Миробидовдан мазкур модда аслида нима эканлигини, у кимга
тегишлилигини ва уни нима мақсадда автомашинасида сақлаб
келаётганлигини сўраганлиги, у эса мазкур моддани ўз истеъмоли учун
харид қилганлигини ва шу мақсадда автомашинасида олиб юрганлигини
маълум қилганлиги, шундай қилиб, ИИО ходимлари аниқланган
кукунсимон моддани тегишли тартибда расмийлаштириб, баённома
асосида Э.Э.Миробидовдан олиб қўйишганлиги, мазкур ҳолат юзасидан
ундан тушунтириш хати олинганлиги ҳақида кўрсатув берган.
Тарафларнинг розилиги билан суд мажлисида ўқиб эшиттирилиб,
текширилган
гувоҳ
А.Келдияров
дастлабки
терговда
гувоҳ
А.Қобилжоновнинг кўрсатувига ўхшаш кўрсатув берган.
Суд, судланувчи Э.Миробидовнинг жиноят содир этишдаги айби,
ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатувидан ташқари, жиноят
ишида тўпланган далиллар, жумладан, тушунтириш хатлари, судга оид
кимёвий экспертизаси хулосаси, ашёвий далилни олиш, кўрсатувларни
ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомалари, ашёвий далил,
нарсани ашёвий далил деб топиш тўғрисидаги қарор ҳамда жиноят иши
бўйича барча тўпланган, текширилган, ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланган далиллар билан тўлиқ
исботланган деб ҳисоблайди.
3
тергов
органи
томонидан
судланувчи
Э.Миробидовнинг ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда
кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини эгаллаш, сақлаш ва ташиш
жинояти аломатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
276-моддаси 2-қисми “а” банди билан тўғри квалификация қилинган деб
ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Э.Миробидовга нисбатан жазо тайинлашда
ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасида назарда
тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини инобатга
олиб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони
енгиллаштирувчи ҳолатлар деб топиб, унга нисбатан Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан ушбу модда санкцияси
доирасида озодликни чеклаш жазосини тайинлашни лозим топади.
Шунингдек суд, Тошкент шаҳар наркология диспансерининг
2025 йил 12 мартдаги 777-сонли далолатномасига кўра, Э.Миробидов
каннабиноидли наркоманияга (спайс, гашиш, анаша) йўлиққанлиги ҳамда
ушбу касалликдан даволанишга муҳтожлигини инобатга олиб, унга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан тиббий
муассасаларда каннабиноидли наркомания (спайс, гашиш, анаша)дан
мажбурий даволаниш тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини
тайинлашни;
- иш бўйича ашёвий далил деб топилган Ўзбекистон Республикаси
ДХХ МСБда сақланаётган таркибида оғирлиги 1,3225 грамм таркибида
“5F-MDMB-PINACA” моддаси бўлган гиёҳвандлик воситасини ҳукм
қонуний кучга кирганидан сўнг йўқ қилишни;
- иш бўйича ашёвий далил деб топилган давлат рақам белгиси
01Y736SB бўлган “Hongqi E HS3” русумли транспорт воситаси
Э.Миробидовга тилхат орқали қайтарилганлигини инобатга олишни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471,
472, 473-моддаларига амал қилиб, суд
Ҳ У К М Қ И Л Д И:
Миробидов Элдор Элмурод ўғли (MIROBIDOV ELDOR ELMUROD O’G’LI)
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” бандида
назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин ва шу
модда билан 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлансин.
Миробидов Элдор Элмурод ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
62-моддасига асосан уни ушлаб турилган (2025 йил 5-7 март) ҳар бир
кунини озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштириб
ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлансин ва ўташ учун
2 (икки) йил 11 (ўн бир) ой 28 (йигирма саккиз) кун муддатга озодликни
4
Э.Миробидовнинг ишлаш ва иш жойигача бориши ҳамда уй-жойига
қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда
Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, “Шодлик” МФЙ, “Ибн Сино-2”
мавзеси, 14-уй, 11-хонадондан чиқиши чеклансин ва унга қўшимча:
- ҳар ойда бир маротаба яшаш жойи бўйича ИИО ФМБ Пробация
бўлимидан рўйхатдан ўтиб туриш;
- маҳкумларни назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш
жойини ўзгартирмаслик тақиқлари юклансин.
Э.Миробидовга озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан
қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига
юкланган
мажбуриятларни
бажармаган
тақдирда,
Ўзбекистон
1
Республикаси ЖКнинг 48 -моддаси 6-қисмида кўрсатилган оқибатлар
юзага келиши мумкинлиги тушунтирилсин.
Жазони ижро қилиш Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ
бошлиғи зиммасига юклатилсин. Жазо муддати пробация гуруҳида
ҳисобга қўйилган кундан бошлаб ҳисоблансин.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
96-моддасига
асосан
Э.Миробидовга нисбатан тиббий муассасаларда каннабиноидли
наркомания (спайс, гашиш, анаша)дан мажбурий тартибда даволаниш
чораси қўлланилсин.
Э.Миробидовга нисбатан қўлланилган “гаров” эҳтиёт чораси ҳукм
қонуний кучга киргач бекор қилинсин ва Тошкент шаҳар ИИББ молияиқтисод бошқармасининг депозит ҳисоб рақамига топширилган
10.000.000 (ўн миллион) сўм миқдоридаги гаров суммаси
Э.Миробидовнинг ўзига қайтарилсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган Ўзбекистон Республикаси
ДХХ МСБда сақланаётган таркибида оғирлиги 1,3225 грамм таркибида
“5F-MDMB-PINACA” моддаси бўлган гиёҳвандлик воситаси ҳукм қонуний
кучга киргач йўқ қилинсин.
Иш бўйича ашёвий далил деб топилган давлат рақам белгиси
01Y736SB бўлган “Hongqi E HS3” русумли транспорт воситаси
Э.Миробидовга тилхат асосида қайтарилганлиги инобатга олинсин.
Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан
эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи
томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан
эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин.
Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори
турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест
билдирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
А.А.Мухиддинов
5
6