Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2505/447 Дата решения 15.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 376248 Claim ID 2784730 PDF Hash 99bd0c0e302c7184... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси збекистон Республикаси Жиноят кодекси 273 code_article
збекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 2-қисми збекистон Республикаси Жиноят кодекси 273 2 code_article
судлар Конституциянинг 28-моддаси судлар Конституция 28 law
ЖПК 22-моддаси ЖПК 22 law
ЖПКнинг 443-моддаси ЖПКнинг 443 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
исми ва ЖК 273-моддаси исми ва ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддаси збекистон Республикаси ЖК 55 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддаси збекистон Республикаси ЖК 56 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
Текст решения Оригинал (узб.)
1-1006-2505/447-сонли 2025 йил апрель ойининг 15 куни, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи, судья А.А.Мухиддинов, судья ёрдамчиси С.Азимовнинг котиблигида, тарафлардан: давлат айбловчиси - Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи Д.Абсаломов ва унинг ҳимоячиси адвокат Д.Якубовларнинг иштирокида, Абсаломов Даврон Дилшод ўғлига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Абсаломов Даврон Дилшод ўғли (Absalomov Davron Dilshod o’g’li) 2006 йил 31 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, “Себзор” МФЙ, 7-уй, 27-ҳонадонда яшовчи, иш бўйича “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини ўз вақтида олган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳамда ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судланувчи Абсаломов Даврон Дилшод ўғли гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш, эгаллаш ёки ташиш мақсадида 2025 йил 01 февраль куни соат 24:05ларда Чилонзор тумани, 7-мавзеси ҳудудида жойлашган 286-сонли болалар боғчасининг олдида ўзининг таниши Собиржонов Зубайржон Раҳимжон ўғли билан бирга пиёда ҳаракатланиб кетаётган вақтида ўзларининг ҳаракатлари билан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимларида шубҳа уйғотганлиги сабабли тўхтатилиб, уларнинг ёни икки нафар холислар иштирокида кўздан кечирилганида, Д.Абсаломовнинг эгнидаги шими камари остидан бир дона оқ рангли қоғозга ўралган жигар рангли ўткир ҳидли мумсимон модда аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-Криминалистик марказининг 2025 йил 01 февралдаги 581-сонли хулосасига кўра, мазкур модда таркибида фаол гиёҳванд “тетрагидроканнабинол” моддаси мавжуд бўлиб, бу модда “гашиш" деб аталиши ва унинг вазни 0,66 граммга тенглиги кўрсатилган. Судланувчи Д.Абсаломов суд мажлисида ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жорий йилнинг январь ойининг охирларида телефон аппаратида инстаграмда видео кўриб ўтирганида, ушбу видеода ссилка чиққанлигини, ушбу ссилкани устига босган вақтида, “Телеграмм” ижтимоий тармоғининг “Benfero” номли каналига кирганлигини, ушбу каналда гиёҳвандлик воситаларнинг рўйҳати келтирилганлигини кўрганлигини, шундан сўнг, “Телеграмм” ижтимоий тармоғим орқали “Benfero” номли канал админига “салом” деб ёзганлигини, ушбу канал админи “гашиш” гиёхвандлик моддасининг нархи, қанча миқдорда сотилиши ва бошқа шунга ўҳшаш маълумотларни унга ёзганлигини, шундан сўнг, ушбу канал админининг пластик карта рақамига 200.000 сўм миқдорида пул ташлаганлигини, ушбу канал админи унга “гашиш” гиёхвандлик моддасини қаерга қўйганлиги бўйича телеграм ижтимоий тармоғи орқали жойлашув ва расм жўнатганлигини, шундан сўнг, якин дўсти Собиржонов Зубайр билан биргаликда “гашиш” гиёхвандлик моддасини олиш мақсадида жўнатилган жойлашувга борганлигини, ушбу жойдан “гашиш” гиёхвандлик моддасини олиб, биринчи озгина чекканлигини, ишга шошилиб турганлиги сабабли дўсти З.Собиржоновга ишга кетиши керак деб айтиб, қолган “гашиш” гиёхвандлик моддасини телефон аппаратининг ғилофини орқасига солганлигини ва З.Собиржонов билан хайрлашиб ишига кетганлигини, орадан тахминан бир хафта вақт ўтганидан сўнг, З.Собиржонов билан билан Чилонзор тумани, 7-мавзеси, 286-сонли болалар боғчасининг олдида кўришганлигини, улар кўришганидан сўнг телефон аппаратининг ғилофини орқасида турган “гашиш” гиёхвандлик моддасини чекишни бошлаймиз деб турган вақтида, фуқаролик кийимида бир нечта шахслар келиб, ўзини Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳодимларимиз деб таништириб, ўзига тегишли бўлган хизмат гувохномасини кўрсатишганлигини, ўзларини шубхали тутганлиги сабабли, ён атрофини текшириб кўришини айтишганлигини, шундан сўнг, ходимлар холислар иштирокида ён атрофини текширишган вақтида, унинг олдидан “гашиш” гиёхвандлик моддаси чиққанлигини, ушбу “гашиш” гиёхвандлик моддасини холислар иштирокида баённома асосида расмийлаштиириб олишганлигини, дўсти З.Собиржоновнинг олдидан фақатгина сув идиши, яъни бакалашка чиққанлигини, унинг олдидан бошқа хеч нарса чиқмаганлигини, ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймонлигини, ушбу гиёҳвандлик моддасини ўзи истеъмол қилиш учун сотиб олганлигини, бирор кишига сотиш ёки ўтказиш мақсади бўлмаганлигини, оилавий ва моддий аҳволи оғирлигини инобатга олиб, унга нисбатан енгилроқ жазо тайинлашни сўради. 2 иқрор бўлса-да, унинг айби жиноят иши ҳужжатларида мавжуд бўлган қуйидаги далиллар билан ўз тасдиғини топган. Жумладан, гувоҳ Д.Риксиев суд мажлисида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 7-мавзеси, худудида жойлашган 287-сонли болалар боғчасида қоровуллик қилаётган вақтида, унинг олдига фуқаролик кийимида бир нечта шахслар келиб, ўзини ИИБ ҳодимларимиз деб таништириб, ўзига тегишли бўлган хизмат гувохномасини кўрсатиб, бир ишда холислик қилишга таклиф этишганлигини, у бунга рози бўлганлигини, 286-сонли болалар боғчасининг олдида 2 нафар фуқаро (кейинчалик билишича фуқаролар Абсаломов Даврон ва Собиржонов Зубайржон эканлигини) ўзини шубхали тутганлиги сабабли Чилонзор тумани ходимлари Д.Абсаломов ва З.Собиржоновларнинг олдига боришиб, уларга ўзларини Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимларимиз деб таништириб, хизмат гувохномасини кўрсатишиб, Д.Абсаломов ва З.Собиржоновлар ўзини шубхали тутганлиги сабабли, холислар иштирокида шахсий тинтув қилишлари ҳақида уларга маълум қилишганлигини, кейин эса Д.Абсаломов ва З.Собиржоновларнинг ён атрофи чўнтаклари ходимлар томонидан тинтув қилинганида, фуқаро Д.Абсаломовнинг камарини ичида бир дона оқ рангли қоғозга ўралган кукунсимон модда чиққанлигини, Д.Абсаломов билан бирга турган З.Собиржоновнинг олдидан эса 0,5 хажмга эга бўлган тешилган бакалашка чиққанлиги ҳақидаги кўрсатуви билан; гувоҳ З.Собиржонов суд мажлисида, у Д.Абсаломовни ёшлигидан буён танишини, Даврон билан 2025 йил январь ойидан бошлаб “Телеграмм” ижтимоий тармоғининг “Benfero” номли гуруҳ орқали гиёҳвандлик моддаларини сотиб олиб, истеъмол қилишни бошлаганлигини, 2025 йил январь ойининг охирларида З.Р.Собиржонов Даврон билан кўчада бўлган вақтида гиёҳвандлик моддаси буюртма қилмоқчи бўлганлигини, шунда улар Давроннинг телефон аппарати орқали “Телеграмм” ижтимоий тармоғига кириб, “Benfero” номли гуруҳдан “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини буюртма қилмоқчи бўлганлигини, шунда улар мазкур “Benfero” номли канал уларга мазкур гиёҳвандлик моддасини тўловини амалга оширишлари учун пластик карта рақамини юборганлигини ва мазкур пластик рақамига 200 минг сўм пул юбориши ҳақида ҳавола юборганлигини, сўнгра, улар Даврон билан ўзаро пул ташлашиб, шу ерда бўлган банкомат орқали мазкур пластик карта рақамига 200 минг сўм пулларни юборганлигини, шундан сўнг, мазкур бот уларга гиёҳвандлик моддасини олиши мумкин бўлган локация, яъни манзилга келганлигини ва улар бу ердан ўзлари буюртма берган гиёҳвандлик моддасини олганлигини, ўша пайт соат 24:00лар бўлганлигини, сўнгра, улар Чилонзор тумани 7-дахада жойлашган 286-сонли болалар боғчаси олдида ушбу гиёҳвандлик моддасини 3 истеъмол қилмоқчи бўлган вақтида, бу ерга фуқаролик кийимида бўлган ИИО ходимлари келишиб, уларга ўзларини таништириб, хизмат гувоҳномаларини кўрсатишганлигини ва бу ерда нима иш билан шуғулланаётганлигини сўрашганлигини, шунда улар ИИО ходимларига гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилмоқчи бўлиб турганлигини айтганлигини ва ИИО ходимлари Давронни икки нафар холислар иштирокида шахсий тинтув қилишганлигини ва унинг шимининг белбоғи (ремент-камари) остидан ўткир хидли жигар рангли мумсимон моддани, яъни “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини расмийлаштириб олишганлиги ҳақидаги кўрсатуви билан; бундан ташқари, судланувчи Д.Абсаломовнинг жиноят содир этганликдаги айби, унинг ўзи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари, билдирги, тушунтириш хатлари, ашёвий далилни олиш, ушланган шахсни ёнини кўздан кечириш, юзлаштириш баённомалари, суд кимёвий экспертизаси ва суд наркология экспертизаси хулосалари, ашёвий далил деб эътироф этиш қарори ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди. Суд, судланувчининг ҳаракати юридик квалификациясини муҳокама этиб қуйидаги тўхтамга келади: судланувчи Д.Абсаломовнинг жиноий ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берар экан, тергов органи томонидан унинг “гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, яъни озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда олиш, сақлаш ва ташиш”да ифодаланган ҳаракати Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 2-қисми билан нотўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 23 июндаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 17-сонли Қарорининг 8-бандида, судлар Конституциянинг 28-моддаси талабларига мувофиқ айбдорликка оид барча шубҳаларни бартараф қилишнинг имкони йўқлиги шахсни айбсиз деб топишга асос бўлишини инобатга олишлари лозимлиги, шахснинг ўз айбини тан олганлиги унинг айби судда текширилган бошқа далиллар билан исботланган тақдирдагина айблов ҳукми чиқарилишига асос бўла олиши ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 23 майдаги “Суд ҳукми тўғрисида”ги 7-сонли Қарорининг 5-бандида “Судларнинг эътибори, ЖПК 22-моддасига биноан иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун фақат қонунда назарда тутилган тартибда тўпланган, текширилган ва баҳоланган маълумотлардан фойдаланиш мумкинлигига қаратилсин. Судлар ҳукм ЖПКнинг 26, 90 ва 4 455-моддалари талабига биноан фақат суд мажлисида текширилган ва суд мажлиси баённомасида ўз аксини топган далилларга асосланган бўлиши лозимлигини эътиборга олишлари керак. Суд ҳукмда, суриштирув, дастлабки тергов ёки бошқа суд мажлисидаги судланувчи, жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувларига, экспертларнинг хулосаларига ва тергов ҳаракатларининг баённомаларига, ЖПКнинг 443-моддасига мувофиқ, ушбу далилларга фақатгина суд мажлисида ўқиб эшиттирилган ва текширилгандагина ҳавола қилиниши мумкин”лиги тушунтирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли Қарорининг 25-бандида “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар муайян дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги, экспертизанинг айбдор гиёҳванд эмаслиги тўғрисидаги хулосаси ва ҳ.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак” деб кўрсатилган. Дастлабки тергов органи томонидан судланувчи Д.Абсаломовга нисбатан айб эълон қилишда, фақатгина унинг эгнидаги шими камари остидан бир дона оқ рангли қоғозга ўралган жигар рангли ўткир ҳидли мумсимон модда эканига таянган, бошқа мазкур айбловни тасдиқловчи далил аниқланмаган. Хусусан, суд мажлиси давомида судланувчи Д.Абсаломов ўз кўрсатувларида, у ўз истеъмоли учун гиёҳвандлик воситасини “Телеграмм” ижтимоий тармоғи сотиб олиб, истеъмол қилиб келишини, “Гшиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш ёки сотиш мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун ёнида сақлагани ҳақида кўрсатув берди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли қарорининг 6-бандига мувофиқ, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш 5 деганда, шахснинг бундай восита ва моддаларга қонунга зид равишда эгалик қилиши (шу жумладан шахсан истеъмоли) билан боғлиқ қасддан содир этилган ҳаракатлари (ёнида, бинода, махфий ер ва бошқа жойларда сақлаши) тушунилиши лозим. Бунда шахс қанча вақт давомида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаганлиги аҳамият касб этмайди. Жиноят иши юзасидан ўтказилган дастлабки суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида Д.Абсаломов “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотиш мақсадида эмас, балки ўзининг истеъмоли учун сақлагани ҳақида кўрсатув берган, бу ҳақда гувоҳлар ҳам суд мажлисида шу ҳақда кўрсатув беришди. Дастлабки суриштирув ва тергов давомида Д.Абсаломов гиёҳвандлик воситалари туркумига кирувчи “гашиш”ни ўтказиш мақсади исботланмаган. Юқоридаги кўрсатилган ҳолатлардан келиб чиқиб, жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ўтказиш чоғида, судланувчи Д.Абсаломов томонидан гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш юзасидан бирон-бир ҳаракат амалга оширилганлигини тасдиқловчи далиллар аниқланмаганлигини инобатга олиб, унинг ёнидан чиққан “гашиш” гиёҳвандлик воситасини айнан ўзининг истеъмоли учун сақлаган деган тўхтамга келиб, суд судланувчи Д.Абсаломовнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисмидан “озгинадан кўпроқ миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш, эгаллаш ёки ташиш” жиноий аломати бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилишни лозим топади. Суд, судланувчи Д.Абсаломовга жазо тайинлашда судланувчининг айбига иқрорлигини, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55-моддасига асосан жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 56-моддасига асосан жазони оғирлаштирувчи ҳолат мавжуд эмас деб баҳолайди. Шу билан бирга, судланувчи Д.Абсаломовга жазо турини танлашда содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътироф этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7,8-моддаларида кўрсатиб ўтилган одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 03 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми санкциясида назарда тутилган жарима жазосини тайинлашни лозим топади. 6 ашёвий далил тариқасида олиниб, тадқиқотдан қолган вазни 0,56 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситасини йўқ қилишни ҳамда Тошкент шаҳар наркология диспансерининг 2025 йил 12 февралдаги 422-сонли далолатномасига кўра, Д.Абсаломов гиёҳвандлик касаллиги билан оғримаслиги ва мазкур касаллик билан даволанишга муҳтож эмаслиги кўрсатиб ўтилганини инобатга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўлламасликни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ Молия бўлимининг 06.02.2025 йилдаги №25558-рақамли квитанцияси орқали Тошкент шаҳар ИИББ МТХ депозит ҳисоб рақамига Д.Абсаломов томонидан гаров тариқасида қўйилган 7.500.000 (етти миллион беш юз минг) сўм пул маблағлари ўзининг аризасига асосан тайинланган жарима жазосини қоплашга қаратишни ва Д.Абсаломовга нисбатан қўлланилган “гаров” эҳтиёт чорасини ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 454-457, 462, 463, 465-468, 471, 472, 473-моддаларига амал қилиб, суд Ҳ У К М Қ И Л Д И: Абсаломов Даврон Дилшод ўғли (Absalomov Davron Dilshod o’g’li) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилсин ва шу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 (йигирма) баравари миқдорида, яъни 7.500.000 (етти миллион беш юз минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. Тошкент шаҳар ИИББ Молия бўлимининг 06.02.2025 йилдаги №25558-рақамли квитанцияси орқали Тошкент шаҳар ИИББ МТХ депозит ҳисоб рақамига Д.Абсаломов томонидан гаров тариқасида қўйилган 7.500.000 (етти миллион беш юз минг) сўм пул маблағлари тайинланган жарима жазосини тўланишига қаратилсин ва Д.Абсаломовга нисбатан қўлланилган “гаров” эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Ҳукм қонуний кучга киргач, ашёвий далил сифатида эътироф этилиб, Ўзбекистон Республикаси ДХХ МСБга 2025 йил 12 мартдаги 10724-сонли квитанцияга асосан вақтинча сақлаш учун топширилган 0,56 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситаси белгиланган тартибда йўқ қилинсин. Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи 7 томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган суд ҳукми устидан ушбу суд орқали юқори турувчи судга кассация тартибида шикоят берилиши ва протест билдирилиши мумкин. Раислик қилувчи (имзо) 8 А.А.Мухиддинов