Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1704-2201/1304 Дата решения 01.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Олтин мато гроуп масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Сабохон Фарохиддин фермер хўжалиги
Source ID 941453 Claim ID 2963464 PDF Hash 29fc3b9d06759c03... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 465-моддаси ФКнинг 465 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, 170400, обл. Андижан, р. Бустан, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Избоскан тумани 4-1704-2201/1304-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар – “Oltin mato group” масъулияти чеклангана жамияти манфаатида жавобгар – “Сабохон Фарохиддин” фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъво аризасини даъвогар вакили Т.Абдумаликов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Избоскан туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Oltin mato group” масъулияти чеклангана жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Сабохон Фарохиддин” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 5 508 864,34 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришликни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, хўжалик билан 2020 йил пахта хосилини топшириш юзасидан контрактация шартномаси тузилганлигини, шартномага асосан хўжаликга ёқилғи мойлаш, минерал ўғит ва бошқа махсулотлар топширилганлиги ҳамда тегишли пул тўловларини амалга оширилганлигини, пахта хосили якуни бўйича хисоб-китоблар ўрганилганда жавобгар 5 508 864,34 сўм қарздорлиги аниқланганлигини, барча хужжатлар иш хужжатларига тўлиқ тақдим этилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиршни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган, бироқ унинг вакиллари суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “Oltin mato teks” масъулияти чекланган жамияти билан жавобгар ўртасида 2019 йил 25 декабрда 85-сонли “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси” тузилган. Шартнома шартларига асосан жавобгар даъвогарга ўзига тегишли бўлган ер майдонида Андижон-36 навли пахта хом ашёсини топшириш, даъвогар эса жавобгарга пахта хосили етиштириш учун зарур махсулотлар билан таъминлаш ҳамда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. “Oltin mato group” масъулияти чекланган жамияти “Oltin mato teks” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг 2020 йил 4 ноябрдаги №10-сонли йиғилиш баёни асосида Андижон шаҳар Давлат хизматлар маркази томонидан 2020 йил 6 ноябрь кунги №174/1-сонли реестр рақам билан қайта ташкил этилиб, даъвогар “Oltin mato teks” масъулияти чекланган жамиятининг ҳуқуқий вориси этиб белгиланган. Даъвогар бир томонлама тасдиқланган солиштирма далолатнома ва тахта топшириш ПК-17-шаклида жавобгар томонидан 14 232 783,48 сўмлик пахта хомашёси топширилганлиги, даъвогар 19 741 647,80 сўм пул маблағлари ҳамда махсулотлар етказиб берилганлиги кўрсатилиб 5 508 864,34 сўм қарздорлик вужудга келганлиги кўрсатилган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 5 508 864,34 сўм қарздорлиги ишдаги мавжуд банк айланмаси, ҳисоб-фактуралар ва тарафларнинг суд мажлисида берган кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК” деб аталади)нинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгардан 5 508 864,34 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришликни лозим топади. Суд ишни кўриш билан боғлиқ давлат божи тўловини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига давлат божи тўловини ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво қаноатлантирилсин. “Сабохон Фарохиддин” фермер хўжалиги ҳисобидан: - “Oltin mato group” масъулияти чеклангана жамияти фойдасига 5 508 864,34 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. С.Умаралиев