Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2406/875 Дата решения 15.04.2025 Инстанция Надзор Тип документа Кассация инстанциянинг ажрими Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мухиддинов Абдуллажон Акрамжон ўғли Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 375758 Claim ID 2754600 PDF Hash 5fa9c246f39530d9... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 2511-моддаси збекистон Республикаси ЖК 2511 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Маърузачи судья Ф.Тураходжаев Биринчи инстанция судининг судьяси У.Қахаров Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Абидов АЖРИМИ 2025 йил 15 апрель куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Ф.Тураходжаевнинг раислигида, ҳайъат судьялари: С.Қўчкаров ва Т.Касимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси: У.Норбоевнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаев, маҳкум Ҳ.Маҳмудовнинг ҳимоячиси – адвокат А.Ҳафизовнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 17 октябрдаги ҳукмига кўра, Маҳмудов Ҳамид Мақсуд ўғли (Mahmudov Hamid Maqsud o’g’li), 2000 йил 27 август куни Бухоро вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, Чилонзор туманида жойлашган “Guldilmed” МЧЖга қарашли дорихонада сотувчи бўлиб ишлаган, муқаддам судланмаган, бўйдоқ, Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Ф.Юнусов ҚФЙ, Мазорагасак кўчаси, 1-уйда доимий рўйхатда туриб, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 17-мавзе, 45-уй, 62-хонадонда яшаган, иш бўйича 16.05.2024 йилдан қамоқда сақланаётганга нисбатан 1-1006-2406/875-сон жиноят ишини маҳкум Ҳ.Маҳмудовнинг ҳимоячиси – адвокат А.Ҳафизов томонидан келтирилган тафтиш шикояти асосида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 17 октябрдаги ҳукмига кўра, Ҳ.Маҳмудов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг (эски таҳрирдаги) 2511-моддаси 3-қисми билан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 10 декабрдаги ажрими билан суд ҳукмининг Ҳ.Махмудовга оид қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Суднинг ҳукмига кўра, Ҳ.Маҳмудов таркибида кўп миқдорда кучли таъсир қилувчи модда бўлган дори воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш орқали ноқонуний даромад орттириш мақсадида, акаси Д.Маҳмудов билан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, 2024 йил 15 май куни бошқа шахсдан 1.000 дона “Pregabalin Capsule IP 300 mg Pegnc-300” дори воситасини 10.000.000 сўмга сотиб олиб, шу куни соат 13.30 ларда Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 9-мавзе, 3-уй олдида махсус харидорга 25.000.000 сўм эвазига сотаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган. Божхона қўмитаси Марказий божхона лабораториясининг 16.05.2024 йилдаги 229(24)-сонли хулосасига кўра, 1.000 дона “Pregabalin Capsule IP 300 mg Pegnc-300” номли капсула ичидаги кукунсимон моддалар таркибида “прегабалин” моддаси борлиги, унинг умумий оғирлиги 300 гр.ни ташкил қилиши кўрсатилган. Адвокат А.Ҳафизов шикоятида, ҳимояси остидаги Ҳ.Маҳмудовга нисбатан адолатсиз жазо тайинлаганлиги, унинг айбига тўлиқ иқрорлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини, ёшини, отасининг оғир касаллигини инобатга олиб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган. Судлов ҳайъати, жиноят иши бўйича судья Ф.Тураходжаевнинг маърузасини, прокурор Ш.Шомирзаевнинг тафтиш тартибидаги шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириш ҳақидаги хулосасини, маҳкум Ҳ.Маҳмудовнинг ҳимоячиси – адвокат А.Ҳафизовнинг шикоятини қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, тарафларнинг важларини атрофлича муҳокама қилиб, иш материалларини батафсил ўрганиб чиқиб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди ҳақиқий ҳолатни аниқлашда, Ўзбекистон Республикаси ЖПК 22 ва 26-моддалари талабига мувофиқ жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Суд ҳукмида баён этилган хулосалар ҳақиқий иш ҳолатига мувофиқ бўлиб, ушбу хулосалар суд муҳокамасида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 94, 95-моддалари тартибида баҳоланган далиллар билан асослантирилган. Тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати, Ҳ.Маҳмудовнинг жиноят содир этишдаги айби, юзлаштириш баённомаси, сўроқ қилиш баённомаси, воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси, нарсани олиш, нарсани кўздан кечириш баённомалари, тушунтириш хатлари, экспертиза хулосалари ҳамда ишдаги бошқа далиллар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Биринчи инстанция суди иш бўйича ҳақиқий ҳолатни аниқлашда жиноят ишини синчковлик билан ҳар томонлама тўлиқ ўрганиб чиқиб, асосли хулосага келган. Биринчи инстанция суди томонидан маҳкум Ҳ.Маҳмудовнинг жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖК 2511-моддаси 3-қисми билан тўғри квалификация қилинган. Судлов ҳайъати, Ҳ.Маҳмудовга тайинланган жазонинг адолатлилигини муҳокама қилиб, биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қароридаги тушунтиришларига амал қилиб, Ҳ.Маҳмудов томонидан содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи барча ҳолатларни инобатга олиб, модда 3 санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб тўғри хулосага келган. Ўз навбатида, апелляция инстанцияси суди томонидан биринчи инстанция судининг ҳукмининг Ҳ.Маҳмудовга оид қисмини ҳар томонлама ва тўлиқ текширилиб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли тўхтамга келинган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 17 октябрдаги ҳукми ва Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 20 декабрдаги Ҳ.Маҳмудовга нисбатан чиқарилган ажримини ўзгартириш ва бекор қилиш учун асослар йўқ деб ҳисоблаб, тафтиш тартибида келтирилган шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 5214, 5216-моддаларига амал қилиб, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати А Ж Р И М Қ И Л Д И: Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2024 йил 17 октябрдаги ҳукмининг ҳамда Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 10 декабрдаги ажримининг Маҳмудов Ҳамид Мақсуд ўғли (Mahmudov Hamid Maqsud o’g’li)га оид қисми ўзгаришсиз, келтирилган тафтиш шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Ажрим устидан тарафлар тафтиш тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: (имзо) Ф.Тураходжаев Ҳайъат аъзолари: (имзо) С.Қўчкаров (имзо) Т.Касимов