Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2588 Дата решения 01.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Антей-стеел масъулияти чекланган жамияти
Source ID 932025 Claim ID 2960838 PDF Hash 3d4800416ba8916d... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
олда суд аризачига нисбатан ишни ИПК 170-моддаси олда суд аризачига нисбатан ишни ИПК 170 law
олда суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси олда суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 170 law
онуннинг 19-моддаси онуннинг 19 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил ---------- -------------сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Ўктамовнинг котиблигида аризачи -------------------------нинг жавобгар “-------------------------” МЧЖга нисбатан 27.092.500 сўм жарима қўллаш тўғрисидаги аризасини ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ------------------------- (кейинги ўринда аризачи ёки солиқ органи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, “-------------------------” МЧЖга (кейинги ўринда жавобгар деб юритилади) нисбатан 27.092.500 сўм жарима қўллашни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида аризачи тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили ишда иштирок этмади. Бироқ, судда аризачининг ишни аризачи вакили иштирокисиз кўриш ҳақидаги мурожаати мажуд. Бундай ҳолда суд аризачига нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 1-қисми асосида унинг иштирокисиз кўриб чиқади. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида жавобгар тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили ишда иштирок этмади. Бундай ҳолда суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 3-қисми асосида унинг иштирокисиз кўриб чиқади. Суд ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар асосида аризани қаноатлантиради. Хусусан, аризага кўра, жавобгарнинг (идн 207018693304764408180200005) “Jiangyin Baojun Precision Machinery Co Ltd” (Хитой) хорижий ҳамкори билан 26.11.2018 йилда тузилган №DW/6/12503 импорт шартномаси бўйича 01.09.2022 йил ҳолатига 50.000 АҚШ доллари муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд (ариза Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 12.09.2022 йилдаги 1327/134ХДФУ хати иловаси асосида). Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низомнинг (кейинги ўринда Низом деб юритилади) 27-бандида ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун - 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда - репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Низомнинг 28-бандида давлат солиқ хизмати органи 27-бандда келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга жарима қўллаш тўғрисида талабнома юбориши, талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланиши, талабнома хўжалик юритувчи субъект ёки унинг вакилига олганлиги ва олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши, солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган тақдирда, у орқали юборилиши, давлат солиқ хизмати органлари томонидан талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилганда у жўнатилган кундан эътиборан беш кун ўтганидан сўнг топширилган, шахсий кабинет орқали юборилганда эса кейинги иш куни хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилиб олинган кун деб ҳисобланиши, хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилгани ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилгани ҳақидаги маълумотларни ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шартлиги кўрсатилган. Шу сабабли солиқ органи “Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани ихтиёрий равишда тўлаб бериш ҳақидаги талабнома”ни жавобгарга шахсий кабинет орқали юборган ва бу ҳақдаги далилларни даъво аризага илова қилган. Бироқ, солиқ органининг ушбу талабномасини жавобгар оқибатсиз қолдирган ва шундан сўнг, солиқ органи жавобгарга нисбатан жарима қўллаш масаласини ҳал этиш учун судга ариза киритган. 31.10.2022 йил ҳолатига Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидаги онлайн маълумотда жавобгарнинг идн 207018693304764408 180200005 бўйича 50.000 АҚШ доллари муддати ўтган дебитор қарзи мавжуд. Бундай ҳолда суд солиқ органининг аризасини қисман қаноатлантириб, жавобгарга нисбатан 27.087.500 сўм жарима қўллашни лозим топади (50.000 х 10.835 = 541.750.000 х 5 %). Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасида аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинган деб белгилангани учун тарафларни давлат божи тўловидан озод этишни, бироқ олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини жавобгардан солиқ органига ундириб беришни лозим топади. Бинобарин, Вазирлар Маҳкамасининг 14.05.2020 йилдаги 283-сон қарори ҳамда ИПК 170, 186, 215-222-моддалари асосида суд Жавобгар “-------------------------” МЧЖга нисбатан 27.087.500 сўм жарима қўлланилсин. Қўлланилган жаримани ундириш Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси зиммасига юклатилсин. Аризанинг қолган қисми рад этилсин. Жавобгар “-------------------------” МЧЖ ҳисобидан Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья --------------------