Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2202/400 Дата решения 01.11.2022 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Базаров Мухиддин Амирқулович Язык ru
Стороны
Истец / Обвинение "Яккабоғ пахта тозалаш" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "Шахрисабз текстил" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 923109 Claim ID 2932998 PDF Hash a75f8b2ea110ce77... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 274-моддаси тисодий процессуал кодекси 274 code_article
тисодий процессуал кодексининг 331-моддаси тисодий процессуал кодекси 331 code_article
тисодий процессуал кодексининг 331-моддаси тисодий процессуал кодекси 331 code_article
збекистон Республикаси ИПК 276-моддаси збекистон Республикаси ИПК 276 law
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
ИПК 281-моддаси ИПК 281 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом 10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О.Қурбонов Апелляция инстанциясида маърузачи судья М.Бозоров Қарши шаҳри 4-1802-2204/400-сонли иш Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов хайъати судьяси М.Астановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Рахимов ва М.Бозоровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, «Шаҳрисабз Текстил» масъулияти чекланган жамиятининг, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 сентябрдаги ажримидан норози бўлиб берган апелляция шикоятини, Қашқадарё вилоят суди биносида, ВКА орқали (Тошкент шаҳар судининг кўмаклашувида) очиқ суд мажлисида, жавобгар «Шаҳрисабз Текстил» масъулияти чекланган жамияти вакили И.Файзуллаевлар (жавобгар қатнашмади) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига, «Шаҳрисабз Текстил» масъулияти чекланган жамияти, ариза билан мурожаат этиб, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 апрелдаги 4-1802-2204/400-сонли ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўришни сўраган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 сентябрдаги ажрими билан аризачини аризаси қайтарилган. Ушбу ажримдан норози бўлган «Шаҳрисабз Текстил» масъулияти чекланган жамияти апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, суднинг 2022 йил 23 сентябрдаги ажримини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган «Шаҳрисабз Текстил» масъулияти чекланган жамияти вакили И.Файзуллаев апелляция шикоятини қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан аризани асоссиз қайтарилганлигини билдириб, суднинг 2022 йил 23 сентябрдаги ажримини бекор қилишни, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида жавобгар қатнашмади ва ўзининг ишончли вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 274-моддаси 2-бандида апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди, бундан жамият ёки давлат манфаатларини кўзлаб қўзғатилган ишлар бўйича прокурорнинг келмаганлиги мустасно. Судлов ҳайъати мазкур ҳолатда ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз ишдаги мавжуд хужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «Шаҳрисабз Текстил» масъулияти чекланган жамияти, судга ариза билан мурожаат этиб, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 29 апрелдаги 4-1802-2204/400-сонли ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолат бўйича қайта кўришни сўраган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 сентябрдаги ажрими билан аризачининг аризаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 331-моддасининг 1-2-бандига асосан қайтарилган. Биринчи инстанция суди шундай тухтамга келишига асос қилиб, аризачи аризасида суд ҳужжатини қайта кўриш учун асос бўладиган ҳолатлар очилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмасдан берилиши лозим бўлсада, ушбу муддат ўтгандан сўнг берилганлиги ва аризанинг кўчирма нусхаси даъвогарга берилмаганлигини асос сифатида келтирган. Биринчи инстанция суди аризани қайтариш тўғрисида барвақт хулосага келган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 331-моддасининг 1-бандида ариза ушбу Кодекснинг 328 ва 329-моддаларида белгиланган қоидалар бузилган ҳолда берилган бўлса, 2-бандида эса ариза белгиланган муддат тугаганидан сўнг берилган бўлса ва уни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаса, суд қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани қайтариши белгиланган. «Шаҳрисабз Текстил» масъулияти чекланган жамияти, судга ариза билан 2022 йил 17 сентябрда мурожаат этган бўлиб, ариза Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди томонидан яъни суд ходими Н.Хафизов 2022 йил 19 сентябрда қабул қилиб олинган. Аризада асос қилиб келтирилган жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг ҳукми 2022 йил 19 август куни қабул қилинган. Бундан ташқари ишда иштирок этувчи шахсларга яъни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят бошқармаси ва “Яккабоғ пахта тозалаш” акциядорлик жамиятига ариза нусхаси 2022 йил 17 сентябрга юборилганлиги тўғрисидаги почта жўнатма квитанциялари аризада илова қилинган. Демак, биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 331-моддасининг 1-2-бандларига асосан аризани қайтариш ҳақида нотўғри тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси ИПК 276-моддасига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. ИПКнинг 279-моддаси биринчи қисми 4-бандига кўра моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартиришга асос бўлади. ИПК 281-моддасига кўра, биринчи инстанция судининг ажримлари устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича даъво аризасини қабул қилишни рад этиш, даъво аризасини қайтариш, иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ажримни бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун юборишга ҳақли. Биринчи босқич суди аризанинг қабул қилиш ва уни кўриш жараёнида суд ҳаражатларини тақсимлашни кўриб чиқиши лозим. Бундай ҳолатда апелляция инстанцияси судлов ҳайъати, аризачи вакилининг важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 сентябрдаги ажримини бекор қилишни, аризани кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий кодексининг 274 – 279, 280,281 – моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати процессуал ҚАРОР ҚИЛДИ: Апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 23 сентябрдаги ажрими бекор қилинсин ва аризани кўриб чиқиш учун Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Қарор эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий судининг иқтисодий судлов хайъатига кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Раислик этувчи М.Астанов Ҳайъат аъзолари Д.Рахимов