Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2201/1577 Дата решения 01.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "CHINOZ DEXQON BOZORI" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Дадабаева Нодира Усманжановна якка тартибдаги тадбиркор
Source ID 948283 Claim ID 2933244 PDF Hash 21f3b6177ca28c1b... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодекс 66-моддаси тисодий процессуал кодекс 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
аролик Кодекси 263-моддаси аролик Кодекси 263 code_article
нинг 326-моддаси нинг 326 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 01 ноябръ 4-1103-2201/1577-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSSSSнинг раислигида, судья ёрдамчиси K.K.KKKKKKKKKKKнинг котиблигида, даъвогар XXXXXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXXXX ҳисобидан 9.034.642 сўм асосий қарз, 1.924.890 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар XXXXXXXXXXXX ишончли вакиллари XXXXXXXX, XXXXXXXлар (2022 йил 18 октябрдаги ишончнома асосида), жавобгар XXXXXXXXXXXлар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда Чиноз туман суди биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар XXXXXX масъулияти чекланган жамияти судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар XXXXXXXXXXX ҳисобидан 9.034.642 сўм асосий қарз, 1.924.890 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар XXXXXX масъулияти чекланган жамияти ишончли вакиллари XXXXXXXX, XXXXXXXлар даъво аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар XXXXXXXXXXX ўртасида 2021, 2022 йиллар учун шартнома тузилганлигини, ижара тўловларини ўз вақтида амалга оширмаганлиги натижасида 9.034.642 сўм қарздорлик вужудга келганлигини, ушбу қарздорликка нисбатан 1.924.890 сўм пеня ҳисобланганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради. Шунингдек, судда сўралган жавобгар XXXXXXXXXXX даъвони тан олиб, ҳақиқатдан ҳам тарафлар ўртасида ўртасида шартнома тузилганлигини, шартномага асосан ижара тўловлари қарз бўлиб қолганлигини, қарздорликни тўлаш чоралари кўрилаётганлигини билдирди. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг давъо талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш хужжатларида кўринишича тарафлар XXXXXX масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда "Маъмурият" деб юритилади) ҳамда XXXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Мулкдор" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 01 февралда 22-сонли ҳамда 2022 йил 01 мартда 13-сонли "Деҳқон бозори ҳудудида савдо растасидан фойдаланиш юзасидан" ижара шартномалари тузилган. Тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартномаларнинг 1-бўлими 1.1-бандига мувофиқ, "Маъмурият" билан "Ижарага олувчи" ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.04.2010 йилдаги ПҚ-1326-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги "Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 253-сонли қарори ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 2019 йил 30 декабрдаги "Тошкент вилоятидаги бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан 2020 (2021) йилда ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида"ги 871-сонли қарори талаблари асосида, деҳқон бозори ҳудудидаги инфратузилмадан фойдаланганлиги учун нудириладиган тўловлар миқдорлари ва муддатларини тартибга солиши юзасидан ўзаро келишган бўлиб шунингдек, шартномаларнинг 3-бўлими 3.1-3.3-бандларига мувофиқ, деҳқон бозорларида сотувчиларни қатъий ажратилган савдо ўринлари бўйича жойлаштирилиши, қонун хужжатларига асосан "Маъмурият" билан "Ижарага олувчи" ўртасида тузиладиган ижара шартномаси асосида ҳар ойнинг 10 санасига қадар тўланиши назорат қилиш, бозор ишларини ва бозор фаолияти билан боғлиқ жараёнлари савдо фаолиятини амалга ошириш тартибини белгиловчи ва атроф муҳитни мухофаза қилишни бозор жойлашган ҳудуддаги эпидемиолигик, эпизоотик ва экологик хавфсизликни таъминловчи ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига қатъий мувофиқ ҳолда ташкил этиш юзасидан ўзаро келишган. Ўзбекистон Республикаси Президентинниг 2010 йил 26 апрелдаги "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1326-сонли Қарорининг 4-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий молия ва солиқ органлари билан келишилган ҳолда бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини ҳар йили тасдиқлаши белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 6-бўлими 6.1-6.3-бандларига мувофиқ, "Тадбиркор" "Маъмурият" тоомнидан ажратилган савдо ўрни учун Тошкент вилояти ҳокимининг 2019 йил 30 декабрдаги 871-сонли Қарори талаблари асосида бозор маъмурият томонидан ажратиб берилган савдо ўрни учун ижара тўловини ҳар ойнинг 10 санасига қадар тўлаб бериш шартлиги ўзаро белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда-ФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Даъвогар XXXXXX масъулияти чекланган жамияти томонидан даъво талаби бўйича тарафлар ўртасида 2021 йил 01 февралда тузилган 22-сонли ҳамда 2022 йил 01 мартда тузилган 13-сонли шартномалар бўйича XXXXXXXXXXXга нисбатан 2022 йил 31 август ҳолатига 9.034.642 сўм қарздорлик ҳисобланган. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб Даъвогар томонидан қарздорлик тўлаш юзасидан жавобгарга 2022 йил 06 июлда 62-сонли огохлантириш хати юборилган бўлиб, ушбу огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекс 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлаши ҳамда бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Қайд этилганларга кўра, суд муҳокамасида иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда тақдим этилган хужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, иш хужжатларига илова қилинган шартномаларга асосан бозор ижара тўловларидан бўлган 9.034.642 сўм қарздорлик ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ушбу ҳолат суд муҳокамасида иштирок этган тарафлар тушунтиришлари, тақдим қилинган таққослаш далолатномалар билан ҳам ўз тасдиғини топган. Шунингдек даьвогар жавобгардан асосий қарз ўз вақтида тўланмаганлиги ҳолати юзасидан тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6-бўлими 6.1-бандига асосан 1.924.890 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6-бўлими 6.1-бандига асосан "2-тараф" томонидан тўланиши лозим бўлган тўловлар шартнома асосида ўз вақтида тўланиши, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 0.3 фоиз миқдорида пеня тўлаши юзасидан ўзаро келишган. Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши назарда тутилган. ФҚнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида тушунтириш берилган. Мазкур қонун хужжатлари ҳамда жавобгар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиш даражасини, тарафларнинг мулкий аҳволини, даъвогар томонидан қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги натижасида пенянинг ошиб кетишига шахсан ўзи сабабчи бўлганлик ҳолатларини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш қисмини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим деб топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 9.034.642 сўм асосий қарзни ундиришни, даъво талабининг қолган қисминии қаноатлантиришдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатлари жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 236, 263, 333-моддалари, Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар XXXXXXXXXXX ҳисобидан: Даъвогар XXXXXX масъулияти чекланган жамияти фойдасига 9.034.642 сўм асосий қарз, 300.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабинниг қолган қисми қаноатлантиришдан рад қилинсин Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: SSSSSSSSSSSS