← Назад
Решение #750840 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 92 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHEROBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHERABAD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
191410, Surxondaryo viloyati Sherobod
tumani, Mustaqillik ko‘chasi, 1-uy
191410, 1 house, Mustaqillik street,
Sherabad district, Surkhandarya region
Tel: (+99876) 322-35-60,
е-mail: i.sherobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
№4-1902-2202/2328-сонли иш
Шеробод туманлараро иқтисодий суди, раислик қилувчи судья
У.Тожиев, А.Турдимуродовнинг котиблигида, Шеробод туманлараро
иқтисодий суди АКТ ходими М.Муроталиевнинг кўмагида, аризачи вакили
Ш.Турабов (16.08.2022 йилдаги 20-05/544-сонли ишончномага асосан),
А.Аликулов (муваққат бошқарувчи) иштирокида, аризачи “ASAKABANK”
акциядорлик жамиятининг қарздор “Boysun Sifatli Qurilish” масъулияти
чекланган жамиятини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“ASAKABANK” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда аризачи
ёки кредитор деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат
қилиб, ўзининг аризасида “Boysun Sifatli Qurilish” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни тўловга
қобилиятсиз деб топишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 16 сентябрдаги ажримига асосан “Boysun Sifatli
Qurilish” масъулияти чекланган жамиятида назорат тартибини ўрнатиш
мақсадида кузатув таомили жорий қилинган ва А.Аликулов муваққат
бошқарувчи этиб тайинланган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили Ш.Турабов қарздор
томонидан иш судда кўрилган кунга қадар тўловлар тўланмаганлигини
билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи А.Аликулов
хулоса тақдим этиб, қарздор бугунги кунда вақтинча тўловга
қобилиятсизлик
аломатлари
борлигини
билдириб,
аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришини тинглаб,
ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, аризачининг талабини тўлиқ
қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди.
аризачи олдида 541.562.649,26 сўм, бюджет ва бюджетдан ташқари
жамғармалардан 2022 йил 22 сентябрь ҳолатига 14.018.385,64 сўм
қарздорлиги мавжуд ва ушбу қарздорлик юзага келган санадан эътиборан
уч ой ичида қарздор томонидан кредиторларга тўлаб берилмаган.
Қарздорнинг аризачи олдидаги ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий
тўловлар бўйича қарздорлиги мавжудлиги ҳамда белгиланган тартибда ва
муддатларда тўлаб берилмаганлиги ишдаги мавжуд далиллар билан ўз
исботини топди.
Ўзбекистон
Республикасининг
“Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)
5-моддаси биринчи қисмининг биринчи бандига кўра, агар тегишли
мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор
томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда
унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва
(ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга
қодир эмаслиги унинг вақтинча тўловга қобилиятсизлиги аломати
ҳисобланади.
“Boysun Sifatli Qurilish” масъулияти чекланган жамияти
кредиторларининг 2022 йил 25 октябрдаги 1-сонли йиғилиши қарздорга
нисбатан банкротликнинг тугатишга доир иш юритиш таомилини жорий
қилиш тўғрисида қарор қабул қилган.
Қонун 92-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд кредиторларнинг
биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш
юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини
ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим
чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишни юритишни тугатади.
Суд, аризачининг талабини қаноатлантиришни, қарздор “Boysun
Sifatli Qurilish” масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб
топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни ҳамда тугатиш
бошқарувчиси этиб А.Аликуловни тайинлашни лозим топди.
Қонун 92-моддасининг бешинчи қисмига кўра суд томонидан
қарздор банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган
ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган
ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартибтаомили тугатилади.
Суд қарздор “Boysun Sifatli Qurilish” масъулияти чекланган жамияти
тўловга қобилиятсиз деб топилиши ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаганлиги муносабати билан кузатув тартиб-таомилини тугатишни
лозим топади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан иш бўйича суд харажатларини муҳокама қилиб,
қарздордан аризачи фойдасига олдиндан тўланган 900.000 сўм давлат
божи ва 24.000 сўм почта харажати ҳамда Олий суд ҳисобига 75.000 сўм
видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Қонунининг 5,92-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118,176-179,186-моддаларини қўллаб
қаноатлантирилсин.
Қарздор “Boysun Sifatli Qurilish” масъулияти чекланган жамияти
тўловга қобилиятсиз деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш
бошлансин.
Тугатиш бошқарувчиси этиб А.Аликулов тайинлансин ва унга
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонуни 53-54, 143-моддаларида назарда тутилган тартибда “Boysun Sifatli
Qurilish” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги маълумотларни эълон
қилиш ва мазкур қонунда белгиланган тартибда фаолиятига доир ҳамда
тугатишга доир иш юритишни ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳисоботни
ҳар ойда бир маротаба судга тақдим этиш мажбуриятлари юклатилсин.
А.Аликулов зиммасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сонли қарори билан
тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш” Қоидалари 3-бандига
мувофиқ, 2 ой муддатда тайинланган вақтдан бошлаб мазкур Қоидаларда
назарда тутилган сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан
банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш бўйича хулоса тақдим
этиш мажбурияти юклатилсин.
“Boysun Sifatli Qurilish” масъулияти чекланган жамиятига уч иш
кунида бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни, муҳр ва штампларни моддий ва
бошқа қимматликларни тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбурияти
юклатилсин.
Қарздор “Boysun Sifatli Qurilish” масъулияти чекланган жамиятидан
“ASAKABANK” акциядорлик жамиятига иш учун тўланган 900.000 сўм
давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Қарздор “Boysun Sifatli Qurilish” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ишни
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75.000 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда
шикоят (протест) бериши мумкин.
У.Тожиев