← Назад
Решение #750879 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| аролик Кодекси | 263 | — | code_article | |
| нинг | 326 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 01 ноябръ
4-1103-2201/1573-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSSнинг
раислигида, судья ёрдамчиси K.K.KKKKKKKKKнинг котиблигида, даъвогар
XXXXXXXXXXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXXXXXXXXX ҳисобидан
5.341.500 сўм асосий қарз, 1.694.400 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини тарафлардан даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXXX ишончли вакиллари
XXXXXXXXXXXXXXX, XXXXXXXXXXXXXXлар (2022 йил18 октябрдаги
ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда Чиноз туман
суди биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXXX судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар XXXXXXXXXXXXXXXX ҳисобидан 5.341.500 сўм асосий қарз,
1.694.400 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXXX
ишончли вакиллари XXXXXXXXXXXXXXX, XXXXXXXXXXXXXXлар даъво
аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар XXXXXXXXXXXXXXXX ўртасида 2022
йилда шартнома тузилганлигини, ижара тўловларини амалга оширмаганлиги
натижасида 5.341.500 сўм қарздорлик вужудга келганлигини, ушбу қарздорликка
нисбатан 1.694.400 сўм пеня ҳисобланганлигини баён қилиб, даъвони
қаноатлантириб беришни сўради.
Дастлабки
суд
муҳокамасида
иштирок
этган
жавобгар
XXXXXXXXXXXXXXXX даъвони қисман тан олиб, қарздорлиги юзасидан
аниқлик киритиш ва тўлаш бўйича муддат беришни сўраган.
Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да,
иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан қўшимча далил, эътироз ёки фикрлари
тўғрисида судга ҳеч қандай маълумотлар келиб тушмаган.
Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан
жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
ишда иштирок этувчи даъвогар тараф вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
қуйидаги
асосларга
кўра
даъвогарнинг
давъо
талабларини
қисман
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Иш хужжатларида кўринишича тарафлар XXXXXXXXXXXXXXXXX
(кейинги
ўринларда
"Ижарага
берувчи"
деб
юритилади)
ҳамда
XXXXXXXXXXXXXXXX (кейинги ўринларда "Ижарага олувчи" деб юритилади)
Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-бандига асосан "Ижарага берувчи"
XXXXXXXXXXXXXXXXX ўзининг ваколати доирасида комплексда фаолият
кўрсатаётган жисмоний ёки юридик шахс бўлган "Ижарага олувчи" комплекс
ҳудудида жойлашган 14-рақамли умумий ер майдони 32 кв.метр турғун савдо
шахобчасини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун ушбу шартномада
белгиланган муддатда вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи асосида ижарага бериши
шунингдек, ушбу шартноманинг 2-бўлими 2.1-2.2-бандларига асосан "Ижарага
берувчи" жисмоний ёки юридик шахсга бозор инфраструктурасидан фойдаланиш
учун шароит яратиб сувдан фойдаланганликлари учун ҳамда электр-энергия
бўйича улар асосида ўзлари ўрнатган ўлчагичлари кўрсаткичига биноан
тўловларни ҳамда олдиндан 100 фоиз тўловни амалга ошириш, "Ижарага берувчи"
санитария ва гигиена ҳолатларини доимо назорат қилиш белгиланган.
Шунингдек,тарафлар ўртасида туилган шартноманинг 3-бўлими 3.1-3.2бандларига асосан Тошкент вилояти ҳокимининг 2019 йил 30 декабрдаги
871-сонли қарорининг 3-иловасига асосан "Ижарага олувчи" (жисмоний ёки
юридик шахс) комплекс ҳудудидаги турғун савдо шахобчалари бўйича
кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун ҳар ойда эгаллаб турган ер майдони
сатҳидан
келиб
чиққан
ҳолда
амалдаги
тариф
бўйича
XXXXXXXXXXXXXXXXXнинг банкдаги ҳисоб рақамига нақд пул шаклида ёки
пул ўтказиш йўли билан ҳар ойнинг 10 кунига қадар мунтазам равишда 1 кв.метр
майдон учун 50.000 сўм миқдорида жами бир ойга (32) кв.метр (1.600.000) сўм,
Тошкент вилояти ҳокимининг 2019 йил 31 декабрдаги 871-сонли Қарорининг 2иловасига асосан турғун шахобчаларининг атрофидан кўргазма стендлар ёки
пешлавха (реклама) сифатида қўшимча майдондан фойдаланганлик учун бир
кв.метр майдонга 3.000 сўм миқдорда тўланиши, шартноманинг амал қилиш
муддати даврида Тошкент вилояти ҳокимининг қарорлари бўйича 1 кв.метр ер
майдони сатҳи учун тўланадиган тўлов миқдорига ўзгартириш киритилса, тўловлар
ўзгарган миқдорда ундирилиши юзасидан ўзаро келишган.
Ўзбекистон Республикаси Президентинниг 2010 йил 26 апрелдаги "Деҳқон
бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада
такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1326-сонли Қарорининг
4-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий молия ва солиқ органлари билан
келишилган ҳолда бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан
ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган
хизматлар қиймати миқдорларини ҳар йили тасдиқлаши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда-ФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXXX томонидан даъво талаби бўйича
тарафлар ўртасида 2022 йил 05 январда 14-сонли шартнома бўйича
XXXXXXXXXXXXXXXXга нисбатан 2022 йил 30 июнь ҳолатига 5.341.500 сўм
қарздорлик ҳисобланган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
Даъвогар томонидан қарздорлик тўлаш юзасидан жавобгарга 2022 йил
06 июлда 61-сонли огохлантириш хати юборилган бўлиб, ушбу огохлантириш хати
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекс 66-моддасига
кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган
тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда
иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлаши ҳамда бундай маълумотлар ёзма
ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Қайд этилганларга кўра, суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар тараф
вакилларининг тушунтиришларини ҳамда тақдим этилган хужжатларга ҳуқуқий
баҳо бериб, иш хужжатларига илова қилинган шартномаларга асосан бозор
инфраструктурасини ривожлантириш ва ободонлаштириш, коммунал хизматлар
бўйича (ер ижараси жумладан) тўловлардан бўлган 5.341.500 сўм қарздорлик ўз
тасдиғини топганлигини инобатга олиб, қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ушбу ҳолат суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар тарафнинг
тушунтиришлари, тақдим қилинган таққослаш далолатномалар билан ҳам ўз
тасдиғини топган.
Шунингдек даьвогар жавобгардан асосий қарз ўз вақтида тўланмаганлиги
ҳолати юзасидан тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бўлими
4.2-бандига асосан Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунига асосан
1.694.400 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 263-моддасининг биринчи
қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки
тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка
(қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бўлими 4.2-бандига асосан
тарафлар ушбу шартномани бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодекси
ҳамда
"Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунда белгиланган тартибда
жавобгар бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон
Республикасининг
"Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик
судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий суди
Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий
қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик
назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг
25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик шартномасида
шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик
белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши
ФҚнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги
163-сонли қарорида тушунтириш берилган.
Мазкур қонун хужжатлари ҳамда жавобгар томонидан шартномавий
мажбурият бажарилиш даражасини, тарафларнинг мулкий аҳволини, даъвогар
томонидан қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги
натижасида пенянинг ошиб кетишига шахсан ўзи сабабчи бўлганлик ҳолатларини
инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш қисмини 338.800 сўмга
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 5.341.500 сўм асосий
қарз, 338.800 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисминии
қаноатлантиришдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг
айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан ишни кўриш билан боғлиқ
суд харажатлари жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодексининг 236, 263, 333-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 118, 176-180,
186, 187-моддаларига асосан, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар XXXXXXXXXXXXXXXX ҳисобидан:
Даъвогар XXXXXXXXXXXXXXXXX фойдасига 5.341.500 сўм асосий қарз,
338.800 сўм пеня, 300.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабинниг қолган қисми қаноатлантиришдан рад қилинсин
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
SSSSSSSSS