Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2202/2596 Дата решения 01.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ангрен шаҳар Бюджетдан ташкари пенсия жамгармаси Ответчик / Подсудимый Олмалиқ сталмантаж масъулияти чекланган жамияти
Source ID 941488 Claim ID 2954596 PDF Hash 83f1fc3306878de2... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси Шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 170 law
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
олда ИПК 107-моддаси олда ИПК 107 law
ИПК 108-моддаси ИПК 108 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
онуннинг 18-моддаси онуннинг 18 law
сон иш ИПК 107-моддаси сон иш ИПК 107 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 АЖРИМ (ишни кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2022 йил 1 ноябрь 4-1107-2202/2596-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ангрен шаҳар бўлимининг жавобгар “Олмалиқ сталмонтаж” МЧЖга нисбатан ногиронлик пенсиясига сарфланган 47.387.015 сўм маблағни ва 11.066.344 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Ангрен шаҳар бўлими (қуйидадаъвогар) Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат этиб, “Олмалиқ сталмонтаж” МЧЖга (қуйида-жавобгар) нисбатан ногиронлик пенсиясига сарфланган 47.387.015 сўм маблағни ва 11.066.344 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида даъвогар тегишли тарзда хабардор этилган бўлсада, унинг вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг 19.10.2022 йилдаги ажримини даъвогар 22.10.2022 йилда қабул қилгани ҳақида далил мавжуд. Бироқ, даъвогарнинг ишни унинг иштирокисиз кўриш тўғрисидаги аризаси судда мавжуд эмас. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақидаги ажримни жавобгар қабул қилиб олган, бироқ унинг вакили ҳам судда иштирок этмади. Шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 3-қисми тартибида кўриб чиқади. ИПК 107-моддаси 6-бандида даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса суд даъво аризани кўрмасдан қолдиради, деб белгиланган. Олий суд Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан Иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 24.05.2019 йилдаги қарорининг 31-банди 3-хатбошида агар даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, у ҳолда ИПК 107-моддасининг 6-бандига мувофиқ даъво кўрмасдан қолдирилади, деб тушунтириш берилган. Қонуннинг ушбу талабларидан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасданн қолдиришни лозим деб топади. ИПК 108-моддасига мувофиқ суд даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида ажрим чиқаради. Суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин. “Давлат божи тўғрисида” қонуннинг 5-моддаси 1-қисми 2-бандига кўра давлат божи иқтисодий судларга бериладиган даъво аризаларидан ундирилади. Бироқ, суднинг 19.10.2022 йилдаги ажрими билан даъво ариза “Давлат божи тўғрисида” қонуннинг 9-моддаси 1-қисми 5-банди асосида давлат божи тўловисиз иш юритувга қабул қилинган. Олий суд Пленумининг 19.12.2020 йилдаги “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 17-бандида давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатида киритган даъво аризалари (аризалар) кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда давлат божи манфаати кўзланиб даъво киритилган даъвогарлардан ундирилади, бунда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасига кўра, даъво кўрмасдан қолдирилган ёки иш юритиш тугатилган ҳоллар мустасно, деб тушунтириш берилган. Суд ушбуларни инобатга олиб, даъвогарни иш бўйича вужудга келган давлат божи тўловидан озод этади бироқ, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиради. Қайд этилганларга кўра, ИПК 107-108, 195-196-моддаларини қўллаб суд а ж р и м қ и л д и: 4-1107-2202/2596-сон иш ИПК 107-моддаси 6-банди асосида кўрмасдан қолдирилсин. Олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Ангрен шаҳар бўлимининг зиммасида қолдирилсин. Ажримнинг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ажрим устидан ИПКда белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.Каримов