Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2201/1692 Дата решения 01.11.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENT SUV TA'MINOTI" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Кенжаевлар маскани масъулияти чекланган жамияти
Source ID 932146 Claim ID 2957717 PDF Hash f67c07f3b7ca91a3... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
амда ушбу кодексининг 333-моддаси амда ушбу кодекси 333 code_article
тисодий процессуал Кодекснинг 66-моддаси тисодий процессуал Кодекс 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
Мазкур кодекснинг 68-моддаси Мазкур кодекс 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 01 ноябрь 4-1103-2201/1692-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси SSSSSSSSнинг раислигида, судья ёрдамчиси K.K.KKKKKKKKKKнинг котиблигида, даъвогар XXXXXXXXXX жавобгар XXXXXXXXX манфаатида жавобгар XXXXXXXX ҳисобидан 1.125.110 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар XXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXX (2022 йил 11 январдаги 04/154-сонли ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда Чиноз туман суди биносида очиқ, сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар XXXXXXXXXX XXXXXXXXX манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар XXXXXXXX ҳисобидан 1.125.110 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Шунингдек, даъвогар XXXXXXXXXX вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо мазкур даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни XXXXXXXXXX иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар XXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXX даъво аризадаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида 2022 йил 29 январда "Истеъмолчиларга ичимлик ва оқова суви хизматларини кўрсатиш " юзасидан 60-У-сонли шартнома тузилганлигини мазкур шартнома бўйича XXXXXXXX томонидан истеъмол қилинган сув ҳақи тўлаб берилмаётганлигини, бир неча бор оғзаки, ёзма мурожаат қилганлигини аммо натижа бўлмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлнтирибберишни сўради. Жавобгар тараф тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда даъво юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд. Бундай ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантитришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, XXXXXXXXX (бундан буён матнда-"Таъминотчи" деб юритилади) ҳамда XXXXXXXX (бундан буён матнда-"Истеъмолчи" деб юритилади) ўртасида 2022 йил 29 январда "Истеъмолчиларга ичимлик ва оқова суви хизматларини кўрсатиш " юзасидан 60-У-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-1.2-бандларига мувофиқ, "Таъминотчи" "Истеъмолчи"ни O’zDSt 950:2011 "Ичимлик суви, гигиеник талаблар ва сифат назорати" амалдаги стандартига мувофиқ барқарор таъминлаши, ушбу стандарт назорат давлат санитария-эпидемиология назорати томонидан амалга оширилиб, сув қувурлари тариф қийматида (ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда) хўжалик-маиший ва ишлаб чиқариш-технологик эҳтиёжларга йўналтириши, "Истеъмолчи"нинг маиший-хўжалик ва ишлаб чиқариш-технологик эҳтиёжлари учун суткасига зарур бўлган ичимлик сувини тариф нарҳларда (ҚҚС инобатга олган ҳолда) етказиб бериш ҳамда оқова сувларни қабул қилиб олиш, "Истеъмолчи" ўрнатилган муддатлар ичида "Таъминотчи"га кўрсатилган сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олиш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги "Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини туубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5241-сонли Фармонида барча гуруҳ истеъмолчиларига сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда сув таъминоти ва сув чиқариш тизимидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўриши назарда тутилган. Тарафлар ўртасида 2022 йил 29 январда тузилган "Истеъмолчиларга ичимлик ва оқова суви хизматларини кўрсатиш тўғрисида"ги 60-У-сонли шартнома бўйича XXXXXXXXнинг XXXXXXXXX олдида 2022 йил 19 сентябрь ҳолатига 1.125.110 сўм қарздорлиги вужудга келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юазсидан талабнома юборилган бўлса-да, мазкур талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-238-моддаларига кўра мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги ҳамда ушбу кодексининг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши назарда тутилган. Даъвогар томонидан бир томонлама 2022 йил 19 сентябрь ҳолатига тасдиқланган таққослаш далолатномасидан кўринишича, жавобгарга жами 1.650.750 сўмлик ичимлик суви етказиб берилиб, етказиб берилган маҳсулот учун 500.000 сўм тўлов амалга оширилиб, 1.125.110.5 сўм қарз бўлиб қолган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодекснинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Мазкур кодекснинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги назарда тутилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, тақдим этилган хужжаатларни ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1.125.110 сўм қарздорликни ундиришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосан давлат божи ва почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-238 333-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд Қ А Р ОР Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар XXXXXXXX хисобидан: Даъвогар XXXXXXXXX фойдасига 1.125.110 сўм қарздорлик, 24.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: SSSSSSSS