← Назад
Решение #750970 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2022 йил 01 ноябр
4-1802-2202/1327-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачиловнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Қашқадарё вилоят Давлат солиқ
бошқармаси вакили И.Рахимқулов (2022 йил 05 октябрдаги 22-81273-сонли ишончномага
асосан) иштирокида, Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг, «MEXROJ SITRUS
SERVIS» хусусий корхонасига нисбатан берган аризаси бўйича қўзғатилган 4-18022202/1327-сонли иқтисодий ишини Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида
ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-
Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси (матнда - аризачи деб юритилади),
«MEXROJ SITRUS SERVIS» хусусий корхонаси (матнда - жавобгар деб юритилади)га
нисбатан ариза билан судга мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низом талаблари ижроси юзасидан тижорат банклар томонидан тақдим
этилган маълумотларда ва ТСОЯЭАТ (ташқи савдо операцияларининг ягона электрон
ахборат тизими) дастури маълумотларида жавобгарнинг 10686,39 АҚШ доллари
миқдорида муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилганлигини,
аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 17 июлда 22-55995-сонли ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани
ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисидаги талабнома белгиланган тартибда шахсий
кабинети орқали юборилганлигини, юборилган талабномада, ташқи савдо шартномаси
бўйича келиб чиққан муддати ўтган дебитор қарздорлик суммасининг фоизларига тенг
миқдорда жарима тариқасида сўмдаги эквивалентда республика бюджети даромадига
11.723.162,1 сўм ундирилиши лозимлиги кўрсатилган ҳолда огоҳлантирилганлигини,
талабнома юзасидан эътироз билдирилмаганлигини, шунингдек жавобгар томонидан
талабномада кўрсатилган жарима ихтиёрий равишда тўлаб берилмаганлиги ёки муддати
ўтган дебиторлик қарздорлиги бартараф этилмаганлигини билдириб, жавобгарга
нисбатан 11.723.162,1 сўм миқдорида жарима қўллаб беришни ва почта харажатини
ундириб беришни сўраган.
Жавобгар суд мажлиси муҳокамасида ўз вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(матнда ИПК деб
юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган аризачи вакили судга берган
кўрсатувида, аризани тўлиқ қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради.
Олдинги суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар раҳбари М.Хужаев
судга илтимоснома билдириб, Хитойдан махсулот келишини, дебитор қарздорлик
қопланишини маълум қилиб, муддат беришни сўраганди.
Суд аризачи вакилининг важларини тенглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиққан
ҳолда қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатларидан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари
ижроси юзасидан тижорат банклар томонидан тақдим этилган маълумотларда ва
ТСОЯЭАТ (ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборат тизими) дастури
маълумотларида жавобгарнинг 10686,39 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган
дебиторлик қарздорлиги мавжудлиги кўрсатилган.
Аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 19 июлда 22-55995-сонли ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ёки жаримани
ихтиёрий равишда тўлаб бериш тўғрисидаги талабнома белгиланган тартибда шахсий
кабинети орқали юборилган бўлиб, талабномада, ташқи савдо шартномаси бўйича келиб
чиққан муддати ўтган дебитор қарздорлик суммасининг фоизларига тенг миқдорда
жарима тариқасида сўмдаги эквивалентда республика бюджети даромадига
11.723.162,1 (10686,39*10/100*10970,18) сўм (талабномадаги жарима суммаси, уни
жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича
сўмда ҳисобланган бўлиб, унга кўра 2022 йил 19 июл ҳолатида 1 АҚШ доллари
10 970,18 сўм) ундирилиши лозимлиги кўрсатилган ҳолда огоҳлантирилган бўлса-да,
жавобгар томонидан талабнома юзасидан эътироз билдирилмаган, шунингдек
талабномада кўрсатилган жарима ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёки муддати ўтган
дебиторлик қарздорлиги бартараф этилмаганлиги сабабли жавобгарга нисбатан
(репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда)
2.501.201 сўм миқдорида жарима қўллаш талаби билан асосли равишда судга мурожаат
этган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 03 ноябрдаги “Ташқи савдо
фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш
тўғрисида”ги ПҚ-3351-сонли қарорининг 1в)-бандига мувофиқ, импорт операциялари
бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун импорт
қилувчиларга нисбатан экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган
дебитор қарздорликка йўл қўйган экспорт қилувчилар учун назарда тутилган
жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли
қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27бандига мувофиқ, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл
қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона
режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни
бажариш ёки хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт
қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк куни)
белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин: 180 кунгача кечикканда — тушмаган
валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган
хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда —
тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона
режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки
кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан
ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш
(импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган
ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Шунингдек, мазкур низомнинг 17-бандига мувофиқ, чет элдан хорижий валютадаги
тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчиларга, шунингдек, «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш
ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни таъминламаган
импорт қилувчиларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида
талабнома (кейинги ўринларда — талабнома) юборилади. Хўжалик юритувчи субъект
давлат солиқ хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда
ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф
этилганлиги ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилганлиги ҳақидаги
маълумот(лар)ни ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган
ҳолда тақдим этиши шарт. Хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб
берилмаган ёхуд тўлашни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима
қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади.
Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги
“Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик
муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5058-сон
қарорининг 10-бандига кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги
тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага
чиқариш»
божхона
режимида
товарларни
республикага
олиб
кириш
ва
расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида
таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари
икки бараварга камайтириш, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи
субъектларга жарималар қўллашни тўхтатиш ва дебитор қарздорлик вужудга келиш
муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги “Валютани тартибга солиш
тўғрисида”ги қонуни 111 –моддасида, норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган
санадан эътиборан бир юз саксон кун ўтганидан кейин кўпи билан қирқ беш кунда (кичик
тадбиркорлик субъектлари учун тўқсон кунда) ташқи савдо операциялари бўйича
активларни репатриация қилишни таъминламаган резидентлар республика бюджети
даромадига активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан уч юз олтмиш кунгача кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда; активларни репатриация
қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан эътиборан уч юз
олтмиш кундан беш юз қирқ беш кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган
активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда; активларни
репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга оширилган санадан
эътиборан беш юз қирқ беш кун ва ундан ортиқ муддатга кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда жарима
тўлайди деб кўрсатилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги 283-сонли қарорига ўзгартиришлар киритилган.
Бундай ҳолатда, суд аризани қаноатлантиришни, «MEXROJ SITRUS SERVIS» хусусий
корхонасига нисбатан 11.723.162,1 сўм миқдорида жарима қўллашни, ишни судда кўриш
билан боғлиқ бўлган 24 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим
деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 113, 176-179, 216, 221 ва
222-моддаларига асосланиб, судҚАРОР ҚИЛДИ:
Ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар «MEXROJ SITRUS SERVIS» хусусий корхонасига нисбатан 11.723.162,1 сўм
миқдорида жарима қўлланилсин ҳамда қўлланилган жарима суммасини ундириш
Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасига юклатилсин.
Жавобгар «MEXROJ SITRUS SERVIS» хусусий корхонасидан Қашқадарё вилоят Давлат
солиқ бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач аризачига почта харажати ундируви бўйича
ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарорининг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма
нусхалари ишда иштирок этувчи тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар ўн кунлик муддат ичида шу суд
орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибда шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Ж.Ачилов