Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/397 Дата решения 14.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 379111 Claim ID 2770903 PDF Hash 2cae04c64464df7f... Загружено 09.04.2026 05:41 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
йилдан ЖПК 221-моддаси йилдан ЖПК 221 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси збекистон Республикаси ЖК 273 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 95 law
илмиш ЖК 273-моддаси илмиш ЖК 273 law
тказиш ЖК 273-моддаси тказиш ЖК 273 law
аракатлари ЖК 25-моддаси аракатлари ЖК 25 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 14 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси збекистон Республикаси ЖК 7 law
амда ЖКнинг 8-моддаси амда ЖК 8 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддаси збекистон Республикаси ЖК 96 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 211 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
Текст решения Оригинал (узб.)
2025 йил апрель ойининг 14 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, ўз биносида очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Ф.Абдушукуров, халқ маслахатчилари Д.Акбарова ва М.Усмановалар таркибида, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи А.Жавҳаров ва унинг ҳимоячиси, адвокат Х.Хайитовнинг иштирокида Жавҳаров Аслбек Боборамазон ўғлига нисбатан 1-1006-2504/397сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра, Жавҳаров Аслбек Боборамазон ўғли (Javharov Aslbek Boboramazon o’g’li), 07.01.2004 йил Сурҳондарё вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ, нонвой бўлиб ишловчи, муқаддам судланмаган, Сурхондарё вилояти Денов тумани Мехнатобод м.ф.й. Дахана кўчаси 57-уйда яшаган, иш бўйича 10.01.2025 йилдан 11.01.2025 йилга қадар ЖПК 224моддаси талабида дастлабки қамоқда сақланиб, 11.01.2025 йилдан ЖПК 221-моддаси тартибида ушланган ва “қамоқда олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов хулосаси нусхасини 06.03.2025 йилда олган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан айбланган. Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И Судланувчи Жавҳаров Аслбек Боборамазон ўғли 2024 йилнинг 15 декабрь куни Сурхондарё вилояти Денов тумани Меҳнатобод МФЙ ҳудудида дастлабки терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган номаълум шахсдан кўп миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасини қўлга киритиб, келгусида ўзи истеъмол қилиши учун ўзида сақлаб келиб, 2025 йил 10 январь куни соат 03:05ларда, Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Ички ишлар ходимлари томонидан Тўраев Жавоҳир Шерзод ўғли бошқарувидаги давлат рақами “75 S 928 YA” бўлган, қора рангли “Lacetti” русумли автомашина тўхтатилиб, автомашина ва унинг ичидаги йўловчи сифатида келаётган, Жавҳаров Аслбек Боборамазон ўғлининг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг эгнидаги қора рангли нимчасининг ўнг чўнтагидан, келгусида ўзи истеъмол қилиши мақсадида сақлаб келинган, 3 дона шаффоф полиэтилен пакетларга ўралган жигар рангли, ўткир ҳидли, 4,91 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, ҳолислар иштирокида баённома асосида расмийлаштириб олинган. Ўтказилган судга оид кимёвий экспертизанинг 10.01.2025 йилдаги №68сонли хулосасига кўра, А.Жавҳаровдан олинган моддалар (объектлар №1,2,3) таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу моддалар “гашиш” деб аталаши, унинг умумий оғирлиги 4,91 граммга тенглиги кўрсатилган. Судга оид наркология экспертизасининг 28.01.2025 йилдаги 202-сонли хулосасига кўра Жавхаров Аслбек Боборамазон ўғли гиёҳвандлик кассалигига чалинганлиги, ҳамда доимий равишда узоқ муддат гиёҳвандлик моддалари (гашиш, наша) истеъмол қилиб келганлиги аниқланган. Судланувчи А.Жавҳаров суд мажлисида айбига қисман иқрор бўлиб қуйидагиларни, яъни у 2024 йил июль ойида Тошкент шаҳрига айланиш мақсадида келлганида номаълум шахсдан “телеграм” тармоғи орқали “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотиб олиб, ўзи истеъмол қилиши учун чўнтагига солиб қўйганлигини ва Сурхондарё вилоятига қайтиб кетганлигини, сўнг ўзи ишлаб юрган жойдаги далалрдан бирида кўкнори ширасини олиб истеъмол қилиб келганлигини, орадан бир мунча вақт ўтиб телеграм ижтимоий тармоғи орқали “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотиб олганлигини ва келгусида оз оздан истеъмол қилиш мақсадида уч қисимга бўлиб қўйганлигини, сўнг 2025 йил 10 январь куни танишлари билан Тошкент шаҳрига айланиш учун бориш мақсадида улар билан йўлга чиққанлигини, соат тахминан 03:05 ларда, Тўраев Жавоҳир бошқарувидаги Ласетти русумли автомашинада Тошкент шаҳар Эркин ЙПХ масканидан ўтаётганларида ИИО ходимлари улардан шубҳаланишиб, автомашинани тўхтатишганлигини ва ёнида ноқонуний нарсалар борлиги ҳақида сўрашганида унинг чўнтагида бўлган гашиш гиёҳвандлик моддасини аниқлашганлигини, у гиёҳвандлик воситасини бир неча йилдан буён истеъмол қилиб келишини, гиёҳвандлик воситасини бошқа шахсга ўтказиш, сотиш ва ҳадя қилиш мақсади бўлмаганлигини, тергов вақтида терговчи хозирда гиёҳванликка қарши тадбир каетаётганлигини айтиб унинг ўзи доимий истеъмол қилиши тўғрисидаги келтирган важларини инобатга олмаганлигини, ҳозирда содир қилган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймондалигини, ёшлигини, оилавий шароитини инобатга олиб, суддан енгиллик беришни сўради. Суд, судланувчи А.Жавҳаров ўз айбига қисман иқрор бўлган бўлса-да, унинг мазкур жиноятни содир қилганликдаги айби унинг суд мажлисида айбига қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувлари ҳамда гувоҳларнинг кўрсатувларидан ташқари жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар жумладан, судланувчининг розилиги билан ўқиб эшиттирилган дастлабки тергов жараёнида гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Ж.Тўраев, Ж.Рахматов, О.Қудратовларнинг кўрсатувлари, тайинланган судга оид кимёвий ва гиёҳвандлик экспертизаси хулосалари, нарсани олиш баённомаси ва нарсани ашёвий далил деб эътироф этиш қарори, ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракатининг баённомаси ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади деб ҳисоблайди. Суд, судланувчи А.Жавҳаровнинг жиноий ҳаракатларининг юридик квалификациясини муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади. Судланувчи А.Жавҳаровнинг жиноий ҳаракатлари гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддаси 5-қисми билан дастлабки тергов органи томонидан нотўғри квалификация қилинган. Дастлабки тергов органлари томонидан эълон қилинган айбловга кўра Жавҳаров Аслбек Боборамазон ўғли 2025 йил 10 январь куни соат 03:05ларда, Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган Ички ишлар ходимлари томонидан Тўраев Жавоҳир Шерзод ўғли бошқарувидаги давлат рақами “75 S 928 YA” бўлган, қора рангли “Lacetti” русумли автомашина тўхтатилиб, автомашина ва унинг ичидаги йўловчи сифатида келаётган, Жавҳаров Аслбек Боборамазон ўғлининг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг эгнидаги қора рангли нимчасининг ўнг чўнтагидан, келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб келинган, 3 дона шаффоф полиэтилен пакетларга ўралган жигар рангли, ўткир ҳидли, мумсимон моддалар борлиги аниқланиб, ундан баённома асосида расмийлаштириб олинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли қарорининг 21-банди 4-хатбошисида “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни сотиш усулида кўп миқдорда ўтказиш уларни ўтказишнинг энг ижтимоий хавфли кўриниши ҳисобланиши туфайли, мазкур қилмиш ЖК 273-моддасининг бешинчи қисми билан квалификация қилиниши лозим. Мазкур восита ёки моддаларни кўп миқдорда бошқа барча усулларда ўтказиш ЖК 273-моддасининг бошқа тегишли қисми билан жавобгарлик келиб чиқишига сабаб бўлади”, шунингдек мазкур қарорнинг 25-бандида “Айбдорда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки моддалар дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар мавжудлиги ва х.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми ва ЖК 273моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак деб кўрсатилган. Бинобарин тергов органи томонидан А.Жавҳаровдан олинган гиёҳвандлик воситаларини фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид бирон бир далиллар аниқланганлиги кўрсатилмаган бўлиб, бу моддалар 3 дона пакетга солинган бўлса-да аниқ ўлчамда қадоқланмаганлиги, ушбу бўлаклар турли вазнда эканлиги (и.в. 30), уларни тайёрлаш учун ҳеч қандай асбоб-ускуналар мавжудлиги аниқланмаганлиги, ушбу модда А.Жавҳаровнинг кийими чўнтагидан аниқланиб, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий жойга яширилмаганлиги, шунингдек судга оид наркологик экспертизанинг далолатномасига кўра судланувчи А.Жавҳаров наркомания касаллигига чалинганлиги ва ушбу касалликдан мажбурий тарзда даволанишга муҳтож эканлиги аниқланганлиги каби фактлар ушбу модданинг судланувчи томонидан айнан ўзининг истеъмоли учун сақланганлигини тасдиқлайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-сонли қарорининг 6-бандида “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш деганда, шахснинг бундай восита ва моддаларга қонунга зид равишда эгалик қилиши (шу жумладан шахсан истеъмоли) билан боғлиқ қасддан содир этилган ҳаракатлари (ёнида, бинода, махфий ер ва бошқа жойларда сақлаши) тушунилиши лозим. Бунда шахс қанча вақт давомида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаганлиги аҳамият касб этмайди”, деб кўрсатилган. Суд юқоридаги асосларга кўра судланувчи А.Жавҳаровнинг ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмидан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда кўп миқдорда сақлашда ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” бандига қайта квалификация қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”, деб кўрсатилган. Суд, судланувчи А.Жавҳаровга жазо тури ва миқдорини белгилашда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1сонли Қарорида кўрсатилган раҳбарий кўрсатмаларига амал қилиб, унинг айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги, унинг шахсини тавсифловчи юқорида қайд этилган омилларни айбини енгиллаштирувчи ҳолат деб, айбни оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланмаганлигини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси “Инсонпарварлик принципи” ҳамда ЖКнинг 8-моддаси “Одиллик принципи” талабларига риоя қилган ҳолда унга нисбатан кўрсатилган модда санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни; -судга оид наркологик экспертизанинг далолатномасига кўра судланувчи А.Жавҳаров наркомания касаллигига чалинганлиги ва ушбу касалликдан мажбурий тарзда даволанишга муҳтож эканлиги аниқланганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўллаб, мажбурий даволаниш чорасини тайинлашни; -ашёвий далиллар масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 211-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда иш бўйича ашёвий далил сифатида олинган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТТБ га сақлаш 5 учун топширилган 1 дона полиэтилен пакетда бўлган жами 4,871 грамм гашиш гиёҳвандлик воситасини тегишли тартибда йўқ қилишни; -Ш.Тўраев бошқарувидаги ашёвий далил деб топилган давлат рақами “75 S 928 YA” бўлган, қора рангли “Lacetti” русумли автомашина қонуний эгаси П.Тўраевага қайтаришни, ишга алоқадор видеоёзув ёзилган 1 дона ДВД дискни доимий сақлаш учун жиноят ишида қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 466-468, 471,473моддаларига риоя қилиб, суд Қ И Л Д И Жавҳаров Аслбек Боборамазон ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилсин ва шу моддага асосан 3 (уч) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Жазони манзил-колонияларда ўташ белгилансин. Жазони ўташ муддати 2025 йил 10 январдан бошлаб ҳисоблансин. Судланувчи А.Жавҳаровнинг эҳтиёт чораси аслича қамоқда сақлаш тарзида қолдирилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан Жавҳаров Аслбек Боборамазон ўғлига озоликдан маҳрум қилиш жойларида гиёҳвандликдан мажбурий даволаниш чоралари қўлланилсин. Ашёвий далил сифатида олинган ва 13.01.2025 йилдаги № 010258-сонли квитанцияга асосан Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТТБ га сақлаш учун топширилган жами 4,871 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси тегишли тартибда йўқ қилинсин. Ш.Тўраев бошқарувидаги давлат рақами “75 S 928 YA” бўлган, қора рангли “Lacetti” русумли автомашина қонуний эгаси П.Тўраевага қайтарилсин ва унинг ихтиёрида эканлиги инобатга олинсин. Ишга алоқадор видеоёзув ёзилган 1 дона ДВД диск доимий сақлаш учун жиноят ишида қолдирилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка ичида, маҳкум ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат ичида апелляция тартибида шикоят ва протест беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар. Раислик қилувчи судья (имзо) Ф.Абдушукуров Халқ маслаҳатчилари (имзо) Д.Акбарова (имзо) М.Усманова Аслига тўғри____________________________