Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2202/1085 Дата решения 31.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Сарваржон Солижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят бошқармаси Ответчик / Подсудимый Сулаймонов Муроджон Шахобиддинович
Source ID 940993 Claim ID 2931242 PDF Hash 878c60b502fa0c5e... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
зР ФК 333-моддаси зР ФК 333 law
Рес ИПКнинг 118-моддаси Рес ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Тел: (+998 74) 232-35-41, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 4-1702-2202/1085-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий суди, судья С.С.Юлдашевнинг раислигида, У.Қамбаралиевнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар Давлат активларни бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар Сулаймонов Муроджон Шахобиддинович, “MARHAMAT-112” масъулияти чекланган жамияти ҳамда учинчи шахс Мархамат туман хокимлиги ўртасида тузилган уч томонлама 2021 йил 22 январь кунги 01-07/21-сонли шартнома ва 2022 йил 20 январь кунги 02-05/22-қк-сонли қўшимча келишувни бекор қилиш, Сулаймонов Муроджон Шахобиддинович ҳисобидан 300.000 АҚШ доллари миқдорида жарима ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, даъвогар вакили С.Назирова (ишончнома асосида), жавобгар вакили И.Расулов (ордер асосида), қўшимча жавобгар вакили З.Ғофуров (ишончнома асосида), учинчи шахс Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Андижон вилоят бошқармаси вакили А.Кенжаев (ишончнома асосида) иштирокида, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Мархамат туман ҳокимлиги вакили иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Давлат активларни бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси(кейинги ўринларда “Даъвогар” деб аталади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Сулаймонов Муроджон Шахобиддинович (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб аталади), “MARHAMAT112” масъулияти чекланган жамияти ҳамда учинчи шахс Мархамат туман хокимлиги ўртасида тузилган уч томонлама 2021 йил 22 январь кунги 01-07/21-сонли шартнома ва 2022 йил 20 январь кунги 02-05/22-қк-сонли қўшимча келишувни бекор қилиш, Сулаймонов Муроджон Шахобиддинович ҳисобидан 300.000 АҚШ доллари миқдорида жарима ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган. Суднинг 2022 йил 30 сентябрдаги ажрими билан Мархамат туман хокимлиги низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суднинг 2022 йил 26 октябрдаги ажрими билан “MARHAMAT-112” масъулияти чекланган жамияти ишга қўшимча жавобгар сифатида, Санитарияэпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Андижон вилоят бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъвони қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида, даъвогар, фуқаро Сулаймонов Муроджон Шахобиддинович ва Мархамат тумани ҳокимлиги ўртасида 2021 йил 22 январда 01-07/21-сонли уч томонлама олди-сотди шартномаси имзолангани, мазкур шартномага асосан харидор Мархамат тумани, “Чилон” МФЙда жойлашган собиқ 2-сонли болалар сил санаторияси биносида қурилиш таъмирлаш ишларини якунлаш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш ҳамда янги иш ўринларни яратиш эвазига “Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва ўқув марказ” фаолиятини ташкил этиш ҳисобига жами 2.000.000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ва 130 нафар янги иш ўринлари яратиш шарти мажбуриятини олгани, шундан сўнг худудий танлов комиссиясининг йиғилиш баённомаларига асосан инвестиция киритиш муддати 1 йил муддатга узайтирилган бўлиб, даъвогар, жавобгар, “MARHAMAT-112” МЧЖ ҳамда Мархамат туман хокимлиги ўртасида 2022 йил 20 январда 02-05/22-қк-сонли қўшимча келишув расмийлаштирилгани, жавобгар томонидан шартномадаги мажбуриятларни бажариш давомида объект собиқ сил касалликларига мўлжалланган муассаса бўлганлиги сабабли Андижон вилояти Давлат санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармасига хат билан мурожаат қилинганида, мазкур бошқарма алоқа хати орқали мазкур биноиншоотларда шартномада белгиланган фаолият турини ташкил этиши қаътиян ман қилинишини билдиргани, шу сабабли қурилиш ишлари тўхтаб қолганлиги, даъвонинг шартнома ва қўшимча келишувни бекор қилиш талабларига эътирози йўқлигини, бироқ шартнома шартлари ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолда бажарилмай қолганлиги сабабли даъво талабининг жарима ундириш қисмини рад этишни сўради. Қўшимча жавобгар вакили суд мажлисида, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Учинчи шахс Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Андижон вилоят бошқармаси вакили суд мажлисида, даъвогар, жавобгар ва Мархамат тумани ҳокимлиги ўртасида тузилган уч томонлама олди-сотди шартномасига кўра, жавобгар Мархамат тумани, “Чилон” МФЙда жойлашган собиқ 2-сонли болалар сил санаторияси биносида қурилиш таъмирлаш ишларини якунлаш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш ҳамда янги иш ўринларни яратиш эвазига “Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва ўқув марказ” фаолиятини ташкил этиш ҳисобига инвестиция киритиш мажбуриятини олгани, мазкур объектдаги бинолар собиқ 2-сонли болалар сил санаторияси биноси бўлиб, бу ерга шартномада белгиланган фаолият турини ташкил этиш мумкин эмаслигини, чунки Ўзбекистон Республикаси санитарияэпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг “Даволашпрофилактикаси муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплутация қилишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2022 йил 21 январдаги 0020-22-сон қарорига иловаси 2-боб 10-бандига кўра, илгари силга қарши ДПМлар жойлашган ер участкаларига турар жой бинолари, умумий овқатланиш, озиқ-овқат саноати, ёпиқ турдаги ижтимоий, болалар ва ўқув-тарбиявий муассасалар жойлаштирилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилганлигини билдириб, даъвогарнинг даъво аризасини рад қилишни сўради. Учинчи шахс Мархамат туман хокимлигига суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисидаги тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, ўз вакилини суд мажлисида иштирокини таъминламади, даъво аризаси юзасидан ўз фикр эътирозларини судга тақдим этмади. Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси(матнда кейинги ўринларда “Ўз.Рес ИПК” деб юритилади)га кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд, иш ҳужжатларида далиллар етарли деб ҳисоблайди ҳамда иқтисодий ишни Мархамат туман хокимлиги вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади: Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, Андижон вилояти ҳокимининг 2020 йил 03 ноябрдаги “Вилоятда бўш турган давлат мулки объектларини “1 сўм”га тенг қийматда савдога чиқариш тўғрисида”ги 272-Қ-сонли карорига ҳамда Ўзбекистан Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУКнинг электрон-аукцион натижалари тўғрисидаги 2021 йил 18 январдаги DA-103-042647-сонли баённомасига асосан фуқаро Сулаймонов Муроджон Шахобиддинович Мархамат тумани, “Чилон” МФЙда жойлашган Мархамат туман ҳокимлиги балансидаги собиқ 2-сонли болалар сил санаторияси биноиншоотларини 1000001 сўм қийматида 12 ой муддатда 2.000.000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш, 130 нафар янги иш ўринлари яратиш шарти билан ғолиб деб топилган. Мазкур ғолиблик баённомасига асосан Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармаси (сотувчи), Мархамат тумани ҳокимлиги (балансда сақловчи) ҳамда фуқаро Сулаймонов Муроджон Шахобиддинович (сотиб олувчи) ўртасида 2021 йил 22 январда 01-07/21-сонли уч томонлама олди-сотди шартномаси имзоланган. Ушбу шартномага асосан харидор объектда қурилиш таъмирлаш ишларини якунлаш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш ҳамда янги иш ўринларни яратиш эвазига “Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва ўқув марказ” фаолиятини ташкил этиш ҳисобига жами 2.000.000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ва 130 нафар янги иш ўринлари яратиш шарти мажбуриятини олган. Инвестор томонидан шартномадаги мажбуриятларини ўз вақтида бажара олмаганлиги сабабли 2022 йил 20 январда даъвогар, жавобгар, Мархамат тумани ҳокимлиги ва “MARHAMAT-112” МЧЖ ўртасида 02-05/22-қк-сонли қўшимча келишув имзоланиб, унга кўра, инвестиция киритиш муддати 2023 йил 22 январь кунига қадар узайтирилган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартнома ва қўшимча келишув бўйича ишлар бажарилмаганлиги сабабли шартнома ва қўшимча келишувни бекор қилиш ва жаримани тўлаш тўғрисида таклиф хатлари юборилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли Қарорининг 18-бандида ҳам бу хусусида тегишли тушунтиришлар берилган. Шартноманинг 6.1. бандига кўра агар мазкур шартнома имзоланганидан кейин тарафлардан бири мазкур шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмаса ёки уларга риоя этмаса ёхуд мазкур шартнома имзоланганидан кейин истаган пайтда 1-иловада кўрсатилган бирор бир кафолат нотўғри ёки чалғитувчи эканлиги ёки тарафларнинг қандайдир мажбуриятларига риоя қилинмаган ёки риоя қилинмаслигини кўрсатувчи бирорта ҳолат ёки ҳодиса тарафлардан бирига маълум бўлиб қолса, бундай ҳолатда жабрланувчи тараф белгиланган тартибда ушбу шартномани бекор қилиш ва етказилган зарарларни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Жавобгар шартнома шартномадаги мажбуриятларни бажариш давомида объект собиқ сил касалликларига мўлжалланган муассаса бўлганлиги сабабли Андижон вилояти Давлат санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармасига хат билан мурожаат қилганида, Андижон вилояти Давлат санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси 2021 йил 22 апрелдаги 01-03/319-сонли ҳамда 2022 йил 7 сентябрдаги 03-091/827-сонли алоқа хатлари орқали мазкур бино-иншоотларда шартномада белгиланган фаолият турини ташкил этиши қаътиян ман қилинишини билдирган, шу сабабли қурилиш ишлари тўхтаб қолган. Суд тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 22 январда 01-07/21-сонли уч томонлама олди-сотди шартномаси ҳамда 02-05/22-қк-сонли қўшимча келишув бўйича Мархамат тумани, “Чилон” МФЙда жойлашган собиқ 2-сонли болалар сил санаторияси бино-иншоотларида “Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва ўқув марказ” фаолиятини ташкил этиш ҳисобига 2.000.000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ва 130 нафар янги иш ўринлари яратиш тўғрисидаги мажбуриятларни бажариш имконияти мавжуд эмаслигини эътиборга олиб, бекор қилиш тўғрисидаги талабни асосли деб, жавобгарни эътирози йўқлигини эътиборга олиб, даъвонинг шартнома ва қўшимча келишувни бекор қилиш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар шартнома мажбуриятлари белгиланган муддатларда жавобгар томонидан бажарилмаганлиги сабабли шартноманининг 6.4-бандига асосан 300.000 АҚШ доллари жарима ҳисоблаб, ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 6.4-бандига биноан, мазкур шартномани 2-иловасида назарда тутилган график бўйича муддат тугаганидан кейин харидор томонидан навбатдаги давр мобайнида ушбу шартномадан назарда тутилган кўринишда ва ҳажмларда инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда сотувчи ушбу шартномани белгиланган тартибда бекор қилишга ҳақли. Бунда объектга киритилган инвестициялар қисми сотувчи ва балансда сақловчи томонидан харидорга қайтарилмайди ҳамда компенсация қилинмайди, унга нисбатан олинган инвестиция мажбуриятлари қийматининг 15 фоизи миқдорида жарима санкциялари қўлланилиши белгиланган. Бироқ, жавобгар шартнома шартномадаги мажбуриятларни бажариш давомида Андижон вилояти Давлат санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармасининг 2021 йил 22 апрелдаги 01-03/319-сонли ҳамда 2022 йил 7 сентябрдаги 03-091/827-сонли алоқа хатлари орқали мазкур бино-иншоотларда шартномада белгиланган фаолият турини ташкил этиши қаътиян ман қилинишини билдирганлиги сабабли қурилиш ишларини тўхтатиб қўйган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг “Даволаш-профилактикаси муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплутация қилишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2022 йил 21 январдаги 0020-22-сон қарорига иловаси 2-боб 10-бандида, илгари силга қарши ДПМлар жойлашган ер участкаларига турар жой бинолари, умумий овқатланиш, озиқ-овқат саноати, ёпиқ турдаги ижтимоий, болалар ва ўқувтарбиявий муассасалар жойлаштирилиши мумкин эмаслиги белгиланган. Шартноманинг 7.1-бандига биноан, тарафлар мазкур шартнома бўйича қабул қилган мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда, агарда бундай бажармаслик енгиб бўлмайдиган кучлар (форс мажор) таъсирида бўлган тақдирда жавобгарликдан озод қилинадилар. Бундай ҳолатлар ва ҳодисалар, агарда улар енгиб бўлмас кучлар ҳолатлари ёки тарафнинг назоратидан ташқарида бўлса, ва мазкур шартнома имзолангандан кейин олдини олиб бўлмас ҳолатлар оқибатида вужудга келган, лекин ҳарбий ҳаракатлар ва табиий офатлар билан чекланиб қолмайдиган ҳолатлар бўлса, унда уларни енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатлари деб белгиланади. Тараф бу ҳақида бошқа тарафларни зудлик билан хабардор қилиши ва бундай ҳолатларни тасдиқлашга ваколатли бўлган тегишли идораларнинг енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатлари ёки ҳодисалари давом этган бутун даврни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим. ЎзР ФК 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Юқоридагиларга асосан суд, тарафларга боғлиқ бўлмаган енгиб бўлмайдиган кучлар оқибатида жавобгар томонидан инвестициявий мажбуриятларни бажариб бўлмаслиги сабабли даъвогарнинг 300.000 АҚШ доллари миқдорида жарима ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб, ушбу талабни рад қилишни лозим топади. Ўз.Рес ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат божи ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даьво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини мухокама қилиб, жавобгар Сулаймонов Муроджон Шахобиддинович ҳисобидан олди-сотди шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ номулкий тусдаги даъво талаби бўйича БҲМнинг 10 баравари миқдорида 3.000.000 сўм давлат божини Республика бюджетига, 24.000 сўм почта ҳаражатини даъвогар фойдасига ундиришни, жавобгар Сулаймонов Муроджон Шахобиддинович ва қўшимча жавобгар “MARHAMAT-112” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан қўшимча келишувни бекор қилиш билан боғлиқ номулкий тусдаги даъво талаби бўйича Республика бюджетига БҲМнинг 10 баравари миқдорида 3.000.000 сўм давлат божини ундиришни, даъвони 300.000 АҚШ доллари миқдорида жарима ундириш талаби қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли даъвогар Ўзбекистон Республикаси давлат божи тўғрисидаги қонун 9-модда, 10-бандига кўра давлат божини тўлашдан озод этилганлигини ҳисобга олиб, рад қилинган талаб бўйича даъвогардан давлат божини ундирмасликни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333, 382, 384-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179 ва 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Давлат активларни бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси, Сулаймонов Муроджон Шахоббидинович ва Мархамат туман хокимлиги ўртасида тузилган 2021 йил 22 январь кунги 01-07/21-сонли олдисотди шартномаси ҳамда Давлат активларни бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси, Сулаймонов Муроджон Шахоббидинович, “MARHAMAT-112” масъулияти чекланган жамияти ҳамда Мархамат туман хокимлиги ўртасида тузилган 2022 йил 20 январь кунги 02-05/22-қк-сонли қўшимча келишув бекор қилинсин. Жавобгар Сулаймонов Муроджон Шахоббидинович ҳисобидан: - Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 24.000 сўм почта харажати; - Давлат бюджетига 3.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар Сулаймонов Муроджон Шахоббидинович ва “MARHAMAT-112” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан давлат бюджетига 3.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво аризанинг қолган қисми рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят(протест) қилиниши мумкин. Судья С.С.Юлдашев