Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2202/1359 Дата решения 31.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Сарваржон Солижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый MARHAMAT BIZNES UNIVERSAL 0102 масъулияти чекланган жамияти
Source ID 929124 Claim ID 2951732 PDF Hash 0a23465471ec2c78... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
Ушбу Кодекснинг 259-моддаси Ушбу Кодекс 259 code_article
Мазкур Кодекснинг 273-моддаси Мазкур Кодекс 273 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
тисодий процессуал кодексининг 217-моддаси тисодий процессуал кодекси 217 code_article
Ушбу Кодекснинг 215-моддаси Ушбу Кодекс 215 code_article
тисодий процессуал кодекси 222-моддаси тисодий процессуал кодекси 222 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Тел: (+998 74) 232-35-41, ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 31 октябрь 4-1702-2202/1359-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.С.Юлдашев, раислигида, У.Қамбаралиевнинг котиблигида, аризачи Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар MARHAMAT BIZNES UNIVERSAL 0102 масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги электрон аризаси бўйича ишни, аризачининг вакили Б.Қирғизбоев, (ишончнома асосида) иштирокида, жавобгарнинг вакили иштироксиз, очиқ суд мажлисида электрон шаклда кўриб чиқиб, қуйидагиларни, а н и қ л а д и: MARHAMAT BIZNES UNIVERSAL 0102 масъулияти чекланган жамияти солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган. MARHAMAT BIZNES UNIVERSAL 0102 масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 йил август ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи белгиланган муддатга қадарли топширилмаганлиги сабабли, Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси судга эектрон шаклда ариза киритиб, MARHAMAT BIZNES UNIVERSAL 0102 масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб қўйишни сўраган. Суднинг ажрими билан аризани электрон шаклда иш юритишга қабул қилиниб, аризани кўриб чиқиш суд мажлисига тайинланган. Жавобгарнинг суд мажлиси ҳақида хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисида иштирок этмади ва жавобгар аризачининг талабларига эътирозини билдирмади. Иш материалларида жавобгарнинг суд мажлиси ўтказилиши вақти ва жойи белгиланган суднинг ажримини олганлигини тасдиқловчи маълумот мавжуд. Суд мажлисида аризачининг вакили Б.Киргизбаев ариза судга киритилгандан сўнг жавобгар солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар учун барча солиқ ва молиявий ҳисоботларни тақдим этганлигини билдириб, аризани қаноатлантирмасликни сўради. Суд, аризачи вакилининг кўргазмасини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли. Юридик шахс бўлган солиқ тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ ҳисоботини ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шакллар бўйича электрон ҳужжат тарзида тақдим этади. Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган еридан қатъи назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясига тақдим этади. Ушбу Кодекснинг 259-моддасига кўра, қўшилган қиймат солиғи бўйича бир ой солиқ давридир. Мазкур Кодекснинг 273-моддасига кўра, солиқ тўловчилар, агар ушбу бобда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт. Бироқ, иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар 2022 йил август ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи органига ҳисобот тақдим этмаган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; 4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда йўқлигида. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди. Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 06 октябрь кунги электрон хабарномасида жавобгарга солиқ ҳисоботини белгиланган муддатга қадар тақдим этиш сўралган. Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 06 октябрь кунги электрон қарори билан жавобгарнинг банклардаги барча ҳисоб варақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар MARHAMAT BIZNES UNIVERSAL 0102 масъулияти чекланган жамиятига юборилган электрон алоқа хатида, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги учун унинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлиги, агар ҳисобот тақдим этилмаса, банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида иқтисодий судга ариза киритилиши ҳақида огоҳлантирилиб, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 217-моддасига кўра, банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади. Ушбу Кодекснинг 215-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Жавобгар томонидан ҳисоботлар давлат солиқ хизмати органига топширилмаганлиги Андижон вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи томонидан имзоланган даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланган. Бироқ, суд мажлиси кунига қадар жавобгар барча солиқ ва молиявий ҳисоботларни тақдим этганлиги, даъвогар вакили томонидан тақдим этилган маълумотнома билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли, суд аризачининг талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. Суд, ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, давлат божини тарафлардан ундирмасликни лозим топади. Чунки, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуннинг 9моддаси 1-қисми 19-бандига кўра аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божини тўлашдан озод қилиган. Юқорида баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Солик кодекси 82, 259, 273, 111, Иқтисодий процессуал кодексининг 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Андижон вилоят давлат солиқ бошқармасининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья \имзо\ С.С.Юлдашев