← Назад
Решение #75192 Уголовные
Айблов ҳукми
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| адар ЖПК | 224 | — | law | |
| йилдан буён ЖПК | 227 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 95 | — | law | |
| илмиш ЖК | 273 | — | law | |
| тказиш ЖК | 273 | — | law | |
| аракатлари ЖК | 25 | — | law | |
| исми ва ЖК | 273 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 276 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 14 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 7 | — | law | |
| амда ЖК | 8 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 96 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖПК | 211 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 62 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
2025 йил апрель ойининг 14 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича
Чилонзор туман суди, ўз биносида очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья
Ф.Абдушукуров, халқ маслаҳатчилари Акбарова Д, Усманова М. таркибида, судья
ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси
Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи
Б.Қулмухаммадов ва унинг ҳимоячиси “Ҳимоя Нур Медиа”адвокатлар ҳайъати
адвокати Э.Тайировнинг иштирокида Қулмухаммадов Беҳзод Фарход ўғлига
нисбатан 1-1006-2504/391-сонли жиноят ишини кўриб чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра,
Қулмухаммадов Беҳзод Фарход ўғли (Qulmuxammadov
Behzod Farxod o’g’li), 21.01.1994 йилда Самарқанд
вилоятида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, бўйдоқ,
вақтинча ишсиз, муқаддам судланмаган, Самарқанд
вилояти Самарқанд шаҳар, Қир МФЙ, Ўзбек тракт
кўчаси 37-уйда яшаган, иш бўйича “қамоққа олиш”
тариқасидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва 16.12.2024
йилдан 17.12.2024 йилга қадар ЖПК 224-моддаси
тартибида, 20.12.2024 йилдан буён ЖПК 227-моддаси
тартибида ушланиб, қамоқда сақланаётган, айблов
хулосаси нусхасини 01.03.2025 йилда олган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан айбланган.
Суд, судланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб жиноят иши
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга баҳо бериб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И
Судланувчи Қулмухаммадов Беҳзод Фарход ўғли 2024 йил 16 декабрь куни
соат тахминан 16:30ларда таниши Ш.Шарипов бошқарувида бўлган “Malibu”
русумли 30К237ОВ давлат рақамли транспорт воситасида йўловчи сифатида
Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги “Эркин” ЙПХ масканидан Тошкент шаҳар
ҳудудига кираётган вақтида Чилонзор туман ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари
томонидан тўхтатилиб текширилганида, Б.Қулмухаммадовнинг эгнида бўлган
қора рангли курткасининг ўнг чўнтагида ўз истеъмоли учун сақлаб келаётган
полиэтилен пакетга ўралган ўткир ҳидли, 3,20 грамм “гашиш” гиёҳвандлик
моддаси аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда баённома асосида
расмийлаштириб олинган.
Судга оид кимёвий экспертизанинг 18.12.2024 йилдаги 4705-сонли
хулосасига кўра, Б.Қулмухаммадовдан олинган модда таркибида фаол гиёҳванд
модда, “Тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлиб, бу модда “Гашиш” деб аталиши
ва оғирлиги 3,20 граммга тенглиги аниқланган.
Судга оид наркология экспертизасининг 22.01.2025 йилдаги №139 сонли
хулосасига кўра Қулмухаммадов Бехзод Фарход ўғли гиёҳвандлик касаллигига
чалинган бўлиб, узоқ муддат “гашиш” гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиб
келганлиги кўрсатилган.
Судланувчи Б.Қулмухаммадов суд мажлисида, дастлабки терговдаги
кўрсатмаларини тасдиқлаб, айбига қисман иқрор бўлиб қуйидагиларни билдирди,
яъни у 2024 йил 15 декабрь куни танишлари Б.Нигматов ва Ш.Шариповларни
Самарқанд шаҳридаги билярдхонада учратиб қолиб, уларни Тошкент шаҳрига ўз
ишлари билан кетишаётгани эшитиб, у ҳам Тошкент шаҳрига бирга бориб
келишини айтганини, шундан сўнг 2024 йил 16 декабрь куни Ш.Шарипов ва
Б.Нигматовлар уни яшаш уйидан олиб, Тошкент шаҳрига Ш.Шариповни
бошқарувида бўлган “Малибу” русумли 30К237ОВ давлат рақамли автомашинада
кетишгани, Тошкент шаҳрига кириш пости ҳисобланган “Эркин” ЙПХ масканига
келганларида, ИИО ходимлари уларни тўхтатиб текширишгани, шунда у ўз
ҳоҳиши билан ёнида сақлаб келаётган гашиш гиёҳванд моддасини тақдим
этганини, ИИО ходимлари уни қайта текшириб кўришиб, ўзи тақдим этган
гиёҳванд воситасини ҳужжатлаштириб олишгани, гашишни “Амин” исмли
шахсдан ўзининг истеъмоли учун олганини, бирон бир кишига ушбу гиёҳвандлик
воситасини ўтказиш ниятида бўлмагани, 2021 йилдан буён гашиш гиёҳванд
моддаси истеъмол қилиб келишини, шу куни ёнида олиб юришидан мақсад уйида
яшириб қўйган вақтида оила аъзолари топиб олишидан қўрқиб сақлаб
юрганлигини, ҳозирда содир қилган қилмишидан пушаймондалигини, оилавий
шароитини инобатга олиб, суддан енгиллик беришни сўради.
Суд, судланувчи Б.Қулмухаммадов ўз айбига қисман иқрор бўлган бўлса-да,
унинг мазкур жиноятни содир қилганликдаги айби унинг суд мажлисида айбига
қисман иқрорлик билдириб берган кўрсатувлари ҳамда гувоҳларнинг
кўрсатувларидан ташқари жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар жумладан,
судланувчи ва тарафларнинг розилиги билан ўқиб эшиттирилган дастлабки тергов
жараёнида гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Ш.Шарипов, Б.Нигматов ва
Н.Иброхимовларнинг кўрсатувлари билан, суриштирув давомида тўпланган
бирламчи ҳужжатлар билан, тайинланган судга оид кимёвий ва гиёҳвандлик
экспертизаси хулосалари, нарсани олиш баённомаси ва нарсани ашёвий далил деб
эътироф этиш қарори, ўтказилган юзлаштириш тергов ҳаракатининг баённомаси
ҳамда жиноят ишида тўпланган ва суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ текширилган далиллар билан тасдиқланади деб
ҳисоблайди.
Суд, судланувчи Б.Қулмухаммадовнинг жиноий ҳаракатларининг юридик
квалификациясини муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага келади.
Судланувчи Б.Қулмухаммадовнинг жиноий ҳаракатлари гиёҳвандлик
воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини
кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатишни
кўп миқдорда содир этишда ифодаланиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273моддаси 5-қисми билан дастлабки тергов органи томонидан нотўғри
квалификация қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги
“Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда
муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 12-
сонли қарорининг 21-банди 4-хатбошисида “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг
аналоглари, психотроп моддаларни сотиш усулида кўп миқдорда ўтказиш уларни
ўтказишнинг энг ижтимоий хавфли кўриниши ҳисобланиши туфайли, мазкур
қилмиш ЖК 273-моддасининг бешинчи қисми билан квалификация қилиниши
лозим. Мазкур восита ёки моддаларни кўп миқдорда бошқа барча усулларда
ўтказиш ЖК 273-моддасининг бошқа тегишли қисми билан жавобгарлик келиб
чиқишига сабаб бўлади”, шунингдек мазкур қарорнинг 25-бандида “Айбдорда
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда
ўтказишга (ЖК 273-моддаси биринчи, иккинчи, учинчи, бешинчи қисмлари) қасд
мавжудлиги тўғрисидаги масалани ҳал этишда, судлар бундай восита ёки
моддалар ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид далиллар
мажмуидан келиб чиқишлари лозим. Бундай далилларга, масалан, фақат истеъмол
қилинишини истисно этадиган миқдорда топилганлиги, бундай восита ёки
моддалар дозада (ўлчамда) қадоқланганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус
махфий жойга яширилганлиги, уларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналар
мавжудлиги ва х.к.лар киради. Иш бўйича аниқланган ҳақиқий ҳолатлардан келиб
чиқиб, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддасининг биринчи ёки иккинчи қисми
ва ЖК 273-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши керак деб
кўрсатилган.
Бинобарин тергов органи томонидан Б.Қулмухаммадовдан олинган
гиёҳвандлик воситаларини фақат истеъмол қилинишини истисно этадиган
миқдорда эмаслиги, ҳақиқатдан ўтказиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлигига оид
бирон бир далиллар аниқланганлиги кўрсатилмаган бўлиб, бу модда 1 дона
думалоқ шаклда бўлган пакетга солинган ҳолда муайян ўлчамда
қадоқланмаганлиги, уларни тайёрлаш учун ҳеч қандай асбоб-ускуналар
мавжудлиги аниқланмаганлиги, улар ташиш ёки жўнатишда махсус махфий
жойга яширилмаганлиги, шунигдек судга оид наркологик экспертизанинг
далолатномасига кўра судланувчи Б.Қулмухаммадов наркомания касаллигига
чалинганлиги ва ушбу касалликдан мажбурий тарзда даволанишга муҳтож
эканлиги аниқланганлиги каби фактлар ушбу модданинг судланувчи томонидан
айнан ўзининг истеъмоли учун сақланганлигини тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги
“Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда
муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги
12-сонли қарорининг 6-бандида “Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари,
психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш деганда, шахснинг бундай
восита ва моддаларга қонунга зид равишда эгалик қилиши (шу жумладан шахсан
истеъмоли) билан боғлиқ қасддан содир этилган ҳаракатлари (ёнида, бинода,
махфий ер ва бошқа жойларда сақлаши) тушунилиши лозим. Бунда шахс қанча
вақт давомида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп
моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаганлиги аҳамият касб этмайди”, деб
кўрсатилган.
Суд юқоридаги асосларга кўра судланувчи Б.Қулмухаммадовнинг
ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмидан,
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни
ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда кўп миқдорда сақлашда
ифодаланган Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” бандига
қайта квалификация қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасида, “Давлат ўз
фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини
таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари
асосида амалга оширади”, деб кўрсатилган.
Суд, судланувчи Б.Қулмухаммадовга жазо тури ва миқдорини белгилашда
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги
“Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли
Қарорида кўрсатилган раҳбарий кўрсатмаларига амал қилиб, унинг айбига
иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги, айбини
енгиллаштирувчи
ҳолат
деб,
айбни
оғирлаштирувчи
ҳолатлар
аниқланмаганлигини, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик
даражасини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 7-моддаси
“Инсонпарварлик принципи” ҳамда ЖКнинг 8-моддаси “Одиллик принципи”
талабларига риоя қилган ҳолда унга нисбатан кўрсатилган модда санкциясида
назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни;
-судга оид наркологик экспертизанинг далолатномасига кўра судланувчи
Б.Қулмухаммадов наркомания касаллигига чалинганлиги ва ушбу касалликдан
мажбурий тарзда даволанишга муҳтож эканлиги аниқланганлиги сабабли, унга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасини қўллаб, мажбурий
даволаниш чорасини тайинлашни;
-ашёвий далиллар масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 211-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда иш бўйича ашёвий
далил сифатида олинган ва Ўзбекистон Республикаси ДХХ МТТБга сақлаш учун
топширилган жами 3,15 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини тегишли
тартибда йўқ қилишни лозим деб топади
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 466-468, 471,473-моддаларига
риоя қилиб, суд
Ҳ У К М
Қ И Л Д И
Қулмухаммадов Беҳзод Фарход ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
276-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилсин ва шу моддага асосан
3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.
Ўзбекистон
Республикаси
ЖКнинг
62-моддасига
асосан
Б.Қулмухаммадовнинг 16.12.2024 йилдан 17.12.2024 йилга қадар ҳибсда
сақланган муддатини чегириб ташлаб, унга узил-кесил ўташлик учун 2 (икки) йил
11 (ўн бир) ой 29 (йигирма тўққиз) кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси
қолдирилсин.
Жазони манзил колонияларда ўташ белгилансин.
Жазони ўташ муддати 2024 йил 20 декабрдан бошлаб ҳисоблансин.
Судланувчи Б.Қулмухаммадовнинг эҳтиёт чораси аслича қамоқда сақлаш
тарзида қолдирилсин.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига асосан Қулмухаммадов
5
Беҳзод Фарход ўғлига озоликдан маҳрум қилиш жойларида гиёҳвандликдан
мажбурий даволаниш чоралари қўлланилсин.
Иш бўйича ашёвий далил сифатида олинган Ўзбекистон Республикаси ДХХ
МТТБга сақлаш учун топширилган 3,15 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси
тегишли тартибда йўқ қилинсин.
Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн сутка
ичида, маҳкум ҳукм кўчирма нусхасини олган кунидан бошлаб шу муддат ичида
апелляция тартибида шикоят беришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг
кассация тартибида шикоят ва протест келтиришга ҳақлидирлар.
Раислик қилувчи судья
(имзо)
Ф.Абдушукуров
Халқ маслаҳатчилари
(имзо)
Д.Акбарова
(имзо)
М.Усманова
Аслига тўғри____________________________