Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/1322 Дата решения 31.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый HUMOYUN SOF TAMIR LYUKS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 929281 Claim ID 2951375 PDF Hash 6a5a432c0a52e243... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 111-моддаси кодекси 111 code_article
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақида) Бўстон туман 4-1703-2201/1312-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида аризачи- Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар- “Андижонда мусаффо кўл” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этилган аризаси бўйича иқтисодий ишни аризачи вакили Т.Қосимов (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туман маданият уйи биносида очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда матнда “Аризачи” деб аталади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, “Андижонда мусаффо кўл” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)га нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгарга нисбатан иккита бир ҳил аризалар тақдим этилганлигини билдириб, даъвони қонуний ҳал этиб беришни сўради. Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган, бироқ унинг вакиллари суд мажлисига келмади ва низо юзасидан ўз эътирозини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормасига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи 2022 йил 13 октябрь кунги 23-70728-сонли аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар 2022 йил августь ойи учун қўшилган қиймат солиғи ҳисоботни тақдим этмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 111-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига асосан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суднинг 2022 йил 17 октябрдаги 4-1703-2201/1313-сонли аризаси билан Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси “Андижонда мусаффо кўл” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2022 йил августь ойи учун қўшилган қиймат солиғи ҳисоботни тақдим этмаганлиги сабабли банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилиниб, ишни кўриш 2022 йил 31 октябрь куни соат 9-03га тайинланган. ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суд, иқтисодий суд, ҳакамлик суди иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса даъво ариза кўрмасдан қолдириш белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини тарафлардан ундириш масаласини мухокама этиб, давлат божи тўловини Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9-моддасининг 19-бандларига асосан озод этилганлигини инобатга олишликни лозим тиопади. Юқоридагиларни инобатга олиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 170, 195-моддаларига асосланиб, суд а ж р и м қ и л а д и: Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг “Андижонда мусаффо кўл” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози томон белгиланган тартибида шикоят келтириши мумкин. Раислик этувчи С.Умаралиев