← Назад
Решение #752091 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 157 | — | code_article | |
| зР ФК | 468 | — | law | |
| зР ФК | 474 | — | law | |
| дор ушбу Кодекс | 470 | — | code_article | |
| зР ФК | 470 | — | law | |
| аролик кодекси | 14 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Тел: (+998 74) 232-35-41,
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
4-1701-2201/4004-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий суди, судья У.М.Бузурходжаевнинг раислигида,
Ж.Одилжоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон
вилоят худудий бошқармаси даъвогар Андижон вилоят ҳудудий электр тармоқлари
корхонаси акциядорлик жамиятининг манфаатида, жавобгар Андижон вилояти “Сув
таъминоти” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 401 801 358 сўм электр
энергия учун асосий қарздорлик, 803 520 000 сўм зарар ва суд харажатини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили
И.Арзиқулов ва бош ҳисобчи О.Бойназаров(ишончнома асосида) иштирокида,
жавобгар вакили Ш.Жўраев(ишончнома асосида) иштирокида, учинчи шахс “Водий
юлдузи” МЧЖ вакили Р.Юлдашев(ишончнома асосида) иштирокида, Асака
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) Андижон вилоят ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб
юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб,
Андижон вилояти “Сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти(кейинги
ўринларда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 401 801 358 сўм етказиб
берилган электр энергия учун асосий қарздорлик, 803 520 000 сўм зарар ва суд
харажатини ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 28 октябрдаги ажрими билан “Водий юлдузи” МЧЖ низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб қилинган.
Палата даъво аризасида ишни палата вакилисиз кўриб чиқишни сўраган.
Суд палатанинг ушбу талабини қаноатлантириб, ишни палата вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда кейинги
ўринларда “Ўз.Рес ИПК” деб юритилади) 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд
мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги
аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги
белгиланган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, Андижон вилоят ҳудудий
электр тармоқлари корхонаси акциядорлик жамияти ва “Сув таъминоти” МЧЖ
ўртасида юридик шахслар учун электр энергия таъминоти шартномаси тузилгани,
ушбу шартномага даъвогар тармоқлар орқали электр энергиясини жавобгарга
етказиб берилганлиги, истеъмол қилинган электр хақини ўз вақтида тўлаб
бермаганлиги, бундан ташқари жавобгар томонидан Хўжаобод туман Хидирша МФЙ
ўрамида сув насосига ноқонуний уланиб электр энергиядан фойдаланиб
келганлиги учун далоалатнома расмийлаштирилиб зарар ҳисобланганлигини баён
этиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили даъво талабини қисман тан олиб, 401 801 358 сўм электр
энергия истеъмолидан жамият олдида қарздорлик мавжудлигини, бироқ
803 520 000 сўм зарар асоссизлигини баён этиб, даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни сўради.
Ишга жалб қилинган 3 шахс “Водий юлдузи” МЧЖ вакили судда кўрсатувлар
бериб, Хўжаобод туман Хидирша МФЙ ўрамида қурилиш ишларини амалга
оширганлигини, қурилиш давомида объектда электр энергиядан ноқонуний
фойдаланиб келинганлик холати бўйича даъвогар томонидан белгиланган
тартибда жамиятга нисбатан жарима қўлланилганлиги ва жаримани тўлаб
берганлигини, қурилиш якунида жавобгарга сув насоси ва бошқа жихозларни
топшириб кетганлигини, сув насосини энергия истеъмоли учун жавобгар
зиммасида эканлигини баён этиб, қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола
қилди.
Суд мажлиси мухокамасида даъвогар даъво талаби асосини қисман ўзгартириш
тўғрисида қўшимча ариза тақдим этиб, қарздорликни 803 520 000 сўм қисмини
зарар сифатида суд мажлисида муҳокама қилиш ва аризани иш юритувга қабул
қилишни сўраган.
Суд даъвогар томонидан тақдим этилган даъво талаблари асосини ўзгартириш
тўғрисидаги ариза ўрганиб чиқиб, иш юритувга қабул қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 157-моддасида
биринчи қисмига мувофиқ даъвогар ишни биринчи инстанция судида кўриш чоғида
ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул
қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво
талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли.
Даъвогар аризани даъво ариза қандай тартибда берилса, худди шундай
тартибда судга тақдим этган, яъни барча жавобгарларга ариза нусхасини
юбилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, далиллар иш хужжатига илова қилинган
ва мазкур даъво талабларга биргаликда қонуний баҳо бериш низони тўғри ва
асосли ҳал этилишига асос ҳисобланишини эътиборга олиб иш юритишга қабул
қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, даъвогар, жавобгар, учинчи шахс вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатлар, далилларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 14
январь куни №250102-сонли юридик шахслар учун электр энергия таъминоти
шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартнома шартларига кўра, даъвогар тармоқлар
орқали электр энергиясини жавобгарга етказиб бериши, даъвогар эса истеъмол
қилинган энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Жавобгарнинг шартнома шартлари лозим даражада бажармаганлиги
натижасида 01.09.2022 йил кун ҳолатига етказиб берилган электр энергия учун
401 801 358 сўм асосий қарздорлик юзага келган.
Даъвогар жавобгарга ушбу қарздорлик суммаларини ихтиёрий тўлаш ҳақида
18.08.2022 йил кунида талабнома юборган. Лекин талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Суд даъвогарнинг жавобгардан етказиб берилган электр энергия учун
401 801 358 сўм қарздорликни ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди
ва даъвонинг мазкур талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Чунки, қарздорликнинг мавжудлиги ишдаги мавжуд тўлов талабномалари,
солиштирма далолатнома ва жавобгар вакилининг суд мажлисида берган
кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (кейинги ўринларда
матнда “ЎзР ФК” деб юритилади) 357-моддаси биринчи қисмига асосан, шартнома
тузилган пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади.
ЎзР ФК 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ЎзР ФК 474-моддасига асосан агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади, бу миқдор ушбу
Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланади.
ЎзР ФК 470-моддаси биринчи қисмига мувофиқ энергия билан таъминловчи
ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари
кўрсаткичлари билан аниқланади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан электр энергия истеъмолидан мавжуд
803 520 000 сўм зарарни ундиришни сўраган ва зарар ҳисоб-китоби тақдим этилган.
Суд, даъвонинг мазкур зарар ундириш талабини мухокам қилиб қуйидаги
асосларга кўра қаноатлантиришни лозим топади.
Даъвогар томонидан 2021 йил 09 декабрь санасида истеъмолчи юридик шахс
истеъмолчиларни объектда электр энергия истеъмолидан фойдаланиш юзасидан
ўрганиш ўтказилган бўлиб, ўрганишда жавобгар томонидан Хўжаобод тумани,
Хидирша МФЙ худудида жойлишган қурилиш худудида электр қабул қилиш
қуввати 55 кВт бўлган сув насосига амалдаги қонунларга зид равишда уланиб
Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 12 январдаги № 22сон Қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш
қоидалари”нинг 117-бандига асосан ҳисоб-китоб қилинганда шартнома бўйича иш
соатларига асосан яъни 55кВт*24 соат=1320 кВт *310 кун даъво муддати= 409.200
кВтс*450 сўм амалдаги тариф=184.140.000 сўмга қайта хисоб-китоб қилиниб зарар
етказилганлиги ПК электрохисоб дастурига киритилган ва ҳолат юзасидан 001082сонли далолатнома тузилган.
Бундан ташқари жавобгар томонидан электр қабул қилиш қуввати 185 кВт
бўлган сув тортиш насосига шартнома буйича иш соати 24 соатлардан келиб чиққан
холда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 12.01.2018 йил кунги
қарорининг 117-бандига асосан шартнома бўйича иш соатларига асосан жойида
аниқланган қувват 185 кВт*24 соат=4440кВт*310 кун даъво муддатига=1 376 400
кВтсга*450 сўм амалдаги таъриф=619.380.000 сўмга қайта хисоб-китоб зарар
етказилганлиги ПК электрохисоб дастурига киритилган ва ҳолат юзасидан 001083сонли далолатнома тузилган.
Жавобгар томонидан қоидабузарлик натижасида электр энергияси учун жами
803 520 000 сўм зарар ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги
“Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга
доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сон Қарори 1-иловаси 117-бандида,
Истеъмолчининг (маиший истеъмолчидан ташқари) айби билан электр
энергиясини ҳисобга олиш приборига зарар етказилган (пломбаси бузилса, ойнаси
синса ва бошқалар), электр энергиясини ҳисобга олиш приборини улаш схемаси
ўзгартирилган, ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва уни дастурлашдан
фойдаланиш тугмасига (бўлмасига) ташқаридан таъсир кўрсатилган, электр
энергиясини ҳисобга олиш приборидан ташқари электр қабул қилгичларни улаш
ёки энергия бошқа усулда ўғирланган ҳолларда, Бюронинг ваколатли вакили
белгиланган шакл бўйича қоидани бузиш далолатномасини тузади. Ушбу
далолатнома асосида Бюро ёки унинг тақдимномаси асосида ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси истеъмолчини электр тармоғидан узиб қўяди.
Ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдорининг қиймати ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси томонидан Бюро билан биргаликда энергия таъминоти
шартномасида кўрсатилган истеъмолчининг иш соатлари сони ҳисобга олинган
ҳолда электр қабул қилгичларнинг уланган қуввати бўйича қуйидаги ҳолатларда
амалга оширилади:
электр энергиясини ҳисобга олиш прибори, ўлчов трансформаторларини
улаш схемалари ўзгартирилганда, ҳисобга олиш асбобининг хотира блоки ва уни
дастурлашдан
фойдаланиш тугмасига
(бўлмасига)
ташқаридан
таъсир
кўрсатилганда ва ҳисобга олишни назорат қилиш асбобларидан ташқари электр
қабул қилгичлар кўз билан аниқлаб бўлмайдиган яширин йўл билан (яширин
электр симлари, переключателлар монтаж қилиниши ва шу кабилар) уланганда —
электр энергияни ҳисобга олишнинг назорат асбоблари охирги алмаштирилган ёки
уланиш схемалари текширилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ
бўлмаган муддатда;
электр энергиясини ҳисобга олиш приборига истеъмолчининг айби билан
зарар етказилганда (пломбаси бузилишига йўл қўйилган, ойнаси синган ва шу каби
ҳолатлар) ёки электр энергияси айланиб чиқишда кўз билан аниқлаш мумкин
бўлган бошқа усулда ўғирланган тақдирда — охирги марта айланиб чиқилган
кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга
оширилади.
Ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори қийматини ҳисоб-китоб
қилишда қоида бузиш аниқланишидан олдинги давр учун амалдаги тўловлар
ҳисобга олинган холда, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилаётган вақтдаги тариф
қўлланилади. Бунда I тариф гуруҳидаги истеъмолчилар учун ҳисобга олинмаган
электр энергияси миқдорининг қиймати ягона электр энергетикаси тизимининг
максимал юкланиш соатларида амал қиладиган тариф бўйича ҳисоб-китоб
қилинади.
Мазкур қарорнинг 119-бандида, Электр энергиясини ҳисобга олиш
истеъмолчининг айбисиз вақтинчалик бузилганда етказиб берилган электр
энергияси учун ҳисоб-китоб Бюрони хабардор қилган ҳолда, ҳудудий электр
тармоқлари корхонасининг қарори бўйича, ҳисобга олиш бузилишига қадар бўлган
олдинги ҳисоб-китоб давридаги ёки ҳисобга олиш тиклангандан кейинги даврдаги
ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.
Жавобгар томонидан етказилган зарар миқдори ушбу қоидалар талабларига
мувофиқ ҳисобланганда 803 520 000 сўмни ташкил этган.
Даъвогар томонидан етказилган зарарни тўлаб бериш юзасидан юборилган
талабномага жавобгар томонидан муносабат билдирилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасига кўра, агар
қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса,
ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши
мумкин.
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун
қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида
одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай
қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи
бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай
даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли.
Суд юқоридаги баён этилганларни инобатга олиб, даъвонинг мазкур зарар
ундириш талаби асосли бўлиб тўлиқ қаноатлантириш лозим бўлади.
Суд иш бўйича суд ҳаражатларини тақсимлаш масаласини ўрганиб чиқиб,
24 106 427,16 сўм давлат божи жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига,
жавобгардан даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта ҳаражати ундиришни лозим
топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси 1-қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 14, 357, 468, 470,
474-моддалари, Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-179, 186-моддаларига
асосланиб,
қарор қилади:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Андижон вилояти “Сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
- “Андижон вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти фойдасига 401 801 358 сўм асосий қарз, 803 520 000 сўм зарар ва 24 000
сўм почта ҳаражати;
- Республика бюджетига 24 106 427,16 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида
шикояти(протест) берилиши мумкин.
Судья
У.М.Бузурходжаев