Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1701-2201/4007 Дата решения 28.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Сарваржон Солижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк АТБ Ответчик / Подсудимый SADDATAGI KOPERATIV TOMORQA XIZMATI масъулияти чекланган жамияти
Source ID 940669 Claim ID 2930801 PDF Hash cb48af7d9f04a460... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
зР ФКнинг 236-моддаси зР ФК 236 law
зР ФК 744-моддаси зР ФК 744 law
Мазкур Кодекснинг 738-моддаси Мазкур Кодекс 738 code_article
зР ФКнинг 736-моддаси зР ФК 736 law
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодексининг 263-моддаси аролик кодекси 263 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Тел: (+998 74) 232-21-76, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 4-1701-2201/4007-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий суди, судья С.Юлдашев раислигида, У.Қамбаралиевнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармасининг палата аъзоси “Агробанк” АТБ манфаатида, жавобгар “Саддатаги кооператив томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 14.269.000 сўм муддати ўтган фоиз, 300.000.000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 50.580.000 сўм жарима ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво бўйича иқтисодий ишни даъвогар банк вакили Н.Мўйдинов (ишончнома асосида), жавобгар рахбари Н.Исроилов (паспорт асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси вакилининг иштирокисиз, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят худудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб аталади “Агробанк” АТБ (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Саддатаги кооператив томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб аталади) ҳисобидан 14.269.000 сўм муддати ўтган фоиз, 300.000.000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 50.580.000 сўм жарима ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Палата ўз аризасида ишни палата вакилисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд палатанинг ушбу талабини қаноатлантириб, ишни палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда кейинги ўринларда “Ўз.Рес ИПК” деб юритилади) 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъво ариза кўрсатилган важларни такрорлаб, судга даъво ариза берилгандан сўнг жавобгар томонидан 35.200.000 сўм тўлов амалга оширилиб, даъво аризадаги фоиз қарздорликни тўлиқ, муддати келмаган асосий қардорликдан 20.931.000 сўм қисмини бартараф қилинганлигини билдириб, жавобгардан қолган 279.069.000 сўм муддати келмаган асосий қарз ва суд харажатларини ундиришни сўради. Жавобгар раҳбари суд мажлисида, ҳақиқатдан ҳам даъвони тан олишини билдириб, суд якунига қадар кредит қарздорлиги учун 35.200.000 сўм тўлов амалга оширганлигини, қолган қарздорликларни бартараф қилиш учун яна озроқ муддат беришни сўради. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, даъвогар вакили ва жавобгар раҳбарининг кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд далилларга қонуний баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ЎзР ФК” деб юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ЎзР ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 2022 йил 4 март куни №2-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга “1 дона минитрактор, 4 дона мотокультиватор, уруғлик ва кўчатлар, 1 дона инкубатов ва паррандалар сотиб олиш” мақсадида 14 фоиз устама тўлаш шарти билан дастлабки олти ой кредит танига нисбатан имтиёзли давр билан 36 ой муддатга жами 300.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома бўйича сурункали равишда шартнома юзасидан тўловлар тўланмаганлиги, кечиктирганлиги натижасида 18.07.2022 йил куни ҳолатига 14.269.000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлик келиб чиққан. Ушбу қарздорликни ундириш учун Банк томонидан жавобгарга огоҳлантириш хатлари юборилган, аммо мазкур хатлар натижасиз қолдирилганлиги сабабли, Палата Банк манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан кредит қарздорлиги бўйича қолган барча суммани тегишли фоизлар билан бирга 14.269.000 сўм муддати ўтган фоиз ва 300.000.000 сўм муддати келмаган асосий қарз ундиришни сўраган. ЎзР ФК 744-моддасининг биринчи қисмида, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур Кодекснинг 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 иил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги (Матнда кейинги ўринда “Пленум қарори” деб юритилади) Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. Томонлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 2.2-бандида, “Қарз олувчи” олинган кредитдан фойдаланиш жараёнида кредитлашнинг асосийқайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик, мақсадга мувофиқлик тамойилларига риоя қилиши, кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни ҳар ойнинг 10-санасига қадар тўлаб бориши қатъий белгиланган. Шунингдек, мазкур шартноманинг 2.12-бандига кўра, шартноманинг 2.2-2.10-бандларида белгиланган мажбуриятлар “Қарз олувчи” томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганда, кредитни мақсадга номувофиқ ишлатганда, унинг молиявий аҳволи ёмонлашганда ноликвид балансга эга бўлганда, бухгалтерия ҳисоб-китоб тартиблари бузилган тақдирда, берилган кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга келишилган. Суд кредит шартномасининг муддати тугамаганлигини, лекин қарздор томонидан шартнома шартларига асосан фоиз тўловларини тўлаб бориш мажбурияти олинганлиги, ушбу мажбурият бузилганлиги иш ҳолатларидан кўринганлигини инобатга олиб, ЎзР ФКнинг 736-моддасига асосан кредиторнинг қарзни асосий қарз ва ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтариш тўғрисида асосли талаб қўйилган деб ҳисоблайди. Ушбу қарздорлик даъвогарнинг судга тақдим этган бухгалтерлик ҳисобкитоби маълумоти, даъвогар вакили ва жавобгар раҳбарининг суддаги кўрсатмалари билан тўлиқ ўз исботини топади. Бироқ, судда далилларни текшириш даврида даъвогар томонидан судга маълумотнома тақдим этиб, унда жавобгар томонидан якуний суд кунига қадар жами 35.200.000 сўм кредит тўловлари амалга оширилганлиги баён этилган. Жавобгар томонидан якуний суд кунига қадар муддати ўтган фоиз қарздорлик тўлиқ, муддати келмаган асосий қарздорлик қисман бартараф қилинганлиги, ушбу тўловлар ҳисоб-китоби банк маълумотномаси билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд, ушбу даъво талабини қисман қаноатлантиришни ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 279.069.000 сўм муддати келмаган асосий қарз ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандига асосан жавобгардан кредит маблағларини бир қисмини мақсадсиз сарфлагани учун мақсадсиз сарфланган кредит маблағи ҳисобидан 25 фоиз миқдорида 50.580.000 сўм жарима ҳисоблаб ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб белгиланган. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, “Агробанк” АТБ Андижон филиали ходимлари томонидан жавобгарга ажратилган кредит маблағини мақсадли ишлатилиши юзасидан мониторинг ўтказилганда, кредит эвазига Андижон тумани “Саддатаги” МФЙда яшовчи 10 та хонадонга 97.680.000 сўмлик 100 тадан товуқлар тарқатилганлиги, кредит маблағининг қолган 202.320.000 сўм қисмига эса шартномада кўрсатилган ускуналар олиб келинмаганлиги ва мазкур кредит маблағи мақсадсиз сарфланганлиги аниқланган, бу эса Андижон тумани “Саддатаги” МФЙ хоким ёрдамчисининг билдиргиси билан ўз исботини топган. Юқорида қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгардан жарима ундириш талаби асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандида, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Суд ушбу ҳолатларни инобатга олиб, талаб қилинган 50.580.000 сўм жарима миқдорини 10.116.000 сўмга қадар камайтиришни, жариманинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво асослилигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 7.296.980 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур модданинг бешинчи қисмига мувофиқ, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши; - олтинчи қисмига мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 186-моддалари, ЎзР ФКнинг 8, 236, 333, 744-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъво қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Саддатаги кооператив томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - “Агробанк” АТБ фойдасига 279.069.000 сўм муддати келмаган асосий қарз, 10.116.000 сўм жарима ва 24.000 сўм почта ҳаражатлари; - Республика бюджетига 7.296.980 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми рад қилинсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикояти (протест) берилиши мумкин. Судья С.Юлдашев