Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2201/1719 Дата решения 28.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Қуйичирчиқ туман Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый Жахонгир Агзам фермер хўжалиги
Source ID 922719 Claim ID 2963271 PDF Hash 5c8f10b2ca5e27b4... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 210-моддаси тисодий процессуал кодекси 210 code_article
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 28 октябрь ******-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судяьси ******нинг раислигида, судья ѐрдамчиси ******нинг котиблигида, аризачи Қуйичирчиқ туман ****** инспекциясининг қарздор "******" фермер хўжалигини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилятсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги аризасини тарафлардан аризачи Қуйичирчиқ туман ****** инспекцияси ишончли вакили ****** (2022 йил 28 октябрдаги 25-583-сонли ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда Қуйичирчиқ туман ****** инспекцияси биносида очиқ, сайѐр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Қуйичирчиқ туман ****** инспекцияси (кейинги ўринларда "Аризачи" деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, "******" фермер хўжалиги (кейинги ўринларда "Қарздор" деб юритила-ди)ни соддалаштирилган тартибда тўловга қобилятсиз деб топишни сўраган. Суд муҳокамасида иштирок этган аризачи Қуйичирчиқ туман ****** инспекцияси ишончли вакили ****** аризадаги важларни қўллаб-қувватлаб, қарздор "******" фермер хўжалигининг 2022 йил 29 сентябрь ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида 29.883.668 сўм қарздорлиги мавжудлигини, фермер хўжалиги ер майдонлари туман заҳирасига қайтарилганлигини, иқтисодий аҳволи ночорлигини, қарздорликни ундириш чоралари самарасиз якунланганлигини, хўжаликни тиклаш имкони йўқлигини билдириб, тўловга қобилятсиз деб топишни сўради. Қарздор тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади ҳамда ариза юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Бироқ, иш ҳужжатларида суд маҳокамаси тайинланганлиги тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат мавжуд. Бундай ҳолатда, суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддаси 3-қисмини инобатга олиб, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин деган хулосага келди. Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, ишда иштирок этувчи аризачи тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 210-моддасида юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги (тўловга қобилятсизлиги) тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, қонун ҳужжатларида белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган. Ишдаги ҳужжатларга кўра, "******" фермер хўжалиги 2017 йил 23 мартда давлат рўйхатидан ўтказилган. "******" фермер хўжалигининг Низом хужжатларига асосан хўжаликнинг устав фонди 6.000.000 сўмни ташкил этиб, ИФУТ коди 01161 бўлиб, асосий фаолият тури пахта етиштиришдан иборат бўлган. Қарздор "******" фермер хўжалигининг мол-мулки ҳисобидан солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича боқиманда қарзларини ундириш юзасидан бир нечта суд ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, ушбу суд ҳужжатларининг ижроси юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари самарасиз якунланган. Қуйичирчиқ туман ****** инспекцияси томонидан берилган маълумотномага асосан "******" фермер хўжалигининг молияивй аҳволи ўрганилганида, 2022 йил 29 сентябрь ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдида 29.883.668 сўм кредиторлик қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ѐки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса, ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаѐтганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаѐтганда қўлланилмаслиги белгиланган. Қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ѐки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ѐки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг тўловга қобилятсизлик (банкротлик) аломатлари деб эътироф этилади. Суд, "******" фермер хўжалиги фаолият юритмаѐтганлиги, кредиторлик қарзлари юзага келган кундан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамасдан бажарилмаѐтганлиги, тўлов қобилиятини йўқотганлигини инобатга олиб, "******" фермер хўжалигини тўловга қобилятсиз (банкрот) деб топишни, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, давлат божи ва почта харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 5, 6, 52, 53, 140, 142, 241, 242-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 210моддаларини қўллаб суд Қуйичирчиқ туман ****** инспекциясининг аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор "******" фермер хўжалиги тўловга қобилятсиз деб топилсин ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Қарздор "******" фермер хўжалигига тегишли бўлган мол-мулки ҳисобидан қарздорни тугатиш бошқарувчиси орқали Республика бюджетига 900.000 сўм давлат божи, Қуйичирчиқ туман ****** инспекцияси фойдасига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. "******" фермер хўжалиги банкрот деб эълон қилинган пайтдан бошлаб қарздорнинг ўз мол-мулкини тасарруфдан чиқариши, ўзга шахсга бериши ва пул мажбуриятларини тўлаши тақиқлансин, банкдаги ҳисобварағи бўйича операциялар, дивидендлар ва мажбурий тўловларни тўлаш тўхтатиб қўйилсин. Қарздорнинг барча қарз мажбуриятларининг муддати ўтиб кетган деб ҳисоблансин, унга янги талабларни тақдим этишга йўл қўйилмасин. Ҳал қилув қарори дарҳол ижро этилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилоят судига апелляция шикояти (протести) билан мурожаат қилишга ҳақлидир. Судяь: ******