← Назад
Решение #752262 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | 3 | law | |
| ИПКнинг | 221 | — | law | |
| онуннинг | 48 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 52 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил ----------
4-1107-2201--------сонли
Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья --------- раислигида,
судья ёрдамчиси ------- котиблигида, аризачи -----------------нинг жавобгар “----------------” УКга нисбатан фаолияти давомида атроф муҳитга келтираётган
зарарларни олдини олиш мақсадида доимий равишда ифлослантирувчи
моддалар ташловчи манбасига замонавий типдаги фильтрлар ўрнатгунга
қадар фаолиятини тўхтатиш ва жавобгардан 32 620 393 сўм компенсация
ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни аризачи вакиллари -----(ишончнома асосида), жавобгар вакили ------------ (2022 йил 10 октябрдаги
01/639-сонли ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
----------------- томонидан “-----------------” УКнинг ишлаб чиқариш
жараёнида ҳосил бўлаётган атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар
миқдорини аниқлаш мақсадида атроф муҳитни ифлослантирувчи
манбаларига давлат экологик монтиторинг ўтказилган.
Ўтказилган текширувда “-----------------” УК томонидан Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли
қарорига асосан ҳосил бўлган меъёрдан ортиқ ифлослантирувчи
ташламалари учун 32 620 393 сўм компенсация тўловлари ҳисобланган.
“-----------------” УК томонидан текширишда аниқланган камчиликлар
ихтиёрий бартараф этилмаганлиги сабабли, аризачи ----------------- Оҳангарон
туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат этиб, жавобгар “----------------” УКга нисбатан фаолияти давомида атроф муҳитга келтираётган
зарарларни олдини олиш мақсадида доимий равишда ифлослантирувчи
моддалар ташловчи манбасига замонавий типдаги фильтрлар ўрнатгунга
қадар фаолиятини тўхтатиш ва жавобгардан 32 620 393 сўм компенсация
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили судга тақдим қилинган
келишув битимини тасдиқлашни ва иш юритишни тугатишни сўради.
Жавобгар вакили ариза талабларини тан олиб, судга тақдим қилинган
келишув битимини тасдиқлашни ва иш юритишни тугатишни сўради.
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра илтимосномани
қаноатлантиришни рад қилишни, ариза талабини қисман қаноатлантиришни
ва ишни кўриш билан боғлиқ ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасининг 3-қисмига кўра,
келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан
тузилиши мумкин.
Бироқ ИПКнинг 221-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш тўғрисидаги иш бўйича келишув битими ёки медиатив келишув
тузилишига йўл қўйилмайди.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган келишув битими шартлари
билан танишиб чиқиб, юқоридаги асосларга кўра ушбу келишув битимини
тасдиқлашни рад қилишни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, ----------------- томонидан “----------------” УКнинг ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлаётган атмосфера
ҳавосини ифлослантирувчи моддалар миқдорини аниқлаш мақсадида атроф
муҳитни ифлослантирувчи манбаларига давлат экологик монтиторинг
ўтказилган.
Ўтказилган текширувда 2021 йил март-ноябрдаги ҳамда 2022 йил
март апрелдаги таҳлил натижаларига кўра ишлаб чиқариш давомида ҳосил
бўлган ифлослантирувчи моддалар таркиби белгиланган меъёр даражасидан
юқорилиги аниқланган.
“-----------------” УК томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарорига асосан ҳосил
бўлган меъёрдан ортиқ ифлослантирувчи ташламалари учун 32 620 393 сўм
компенсация тўловлари ҳисобланган.
“-----------------” УК томонидан аниқланган камчиликлар бартараф
этилмаганлиги маълум бўлди.
Бироқ аризачи ва жавобгар томонидан тақдим қилинган
маълумотномага асосан компенсация тўловлари қайта ҳисоб-китоб қилинган
ва натижада 32 620 393 сўм компенсация тўловлари ўрнига 11 000 000 сўм
компенсация тўловлари мавжудлиги аниқланган ҳамда ушбу қарздорлик
2022 йил 29 сентябрдаги 1172-сонли тўлов топшириқномасига асосан
даъвогарга тўлаб берилган.
Шунга кўра мазкур ҳолатда даъвонинг жавобгардан 32 620 393 сўм
компенсация тўловларини ундириш талабини қаноатлантириш рад қилиниши
лозим.
Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза
қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 48-моддасига асосан корхоналар,
ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг инсон саломатлигига ёки
яшаш шароитига, табиий ресурсларга, муҳофаза этиладиган табиий
ҳудудларга зарарли таъсир этган ёки бундай таъсир этиш хавфи туғилган
тақдирда уларнинг фаолияти чекланиши, тўхтатиб қўйилиши, зарарли таъсир
этиш сабабларини бартараф этишнинг имкони бўлмаган тақдирда эса
тугатилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.
Бундай объектларнинг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш, тугатиш
ёки ўзгартириш ҳамда айни вақтда уларни пул билан таъминлашни тўхтатиш
хусусидаги қарорларни давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, ўз
ваколатларига мувофиқ экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
органлари чиқарадилар. Кўрсатилган чоралар тадбиркорлик субъектларига
нисбатан суд тартибида қўлланилади.
Ушбу кодекснинг 52-моддасига асосан юридик ва жисмоний шахслар
атроф табиий муҳитга, инсон саломатлиги ва одамларнинг мол-мулкига, халқ
хўжалигига зиён етказаётган экология жиҳатидан зарарли фаолиятни
тўхтатиш тўғрисида судга даъво билан мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
Суднинг экология нуқтаи назаридан зарарли фаолиятни тўхтатиш
тўғрисидаги қарори айтиб ўтилган фаолиятни пул билан таъминлашни
тўхтатиш учун асос бўлади.
Аниқланишича
текшириш
натижалари
бўйича
аниқланган
камчиликлар бугунги кунга қадар тўлиқ бартараф этилмаган.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва тарафлар вакилларининг иш
юзасидан билдирган фикрларини тинглаб, аризачининг жавобгарнинг
фаолиятини тўхтатиб туриш талабини қаноатлантиришни, жавобгар “----------------” УКга нисбатан фаолияти давомида атроф муҳитга келтираётган
зарарларни олдини олиш мақсадида доимий равишда ифлослантирувчи
моддалар ташловчи манбасига замонавий типдаги фильтрлар ўрнатгунга
қадар фаолиятини тўхтатишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Бинобарин, ИПКнинг 25, 118, 176-179, 186, 215-222-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги
“Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси”ги ПФ-3619-сонли Фармони
талабларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Жавобгарнинг
келишув
битимини
тасдиқлаш
тўғрисидаги
илтимосномаси рад қилинсин.
Ариза талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “-----------------” УКнинг фаолияти давомида атроф муҳитга
келтираётган зарарларни олдини олиш мақсадида доимий равишда
ифлослантирувчи моддалар ташловчи манбасига замонавий типдаги
фильтрлар ўрнатгунга қадар фаолияти тўхтатилсин.
Жавобгар “-----------------” УК ҳисобидан:
- аризачи ----------------- фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджетига 652 407 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан 10 кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
-------------