Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2201/3743 Дата решения 28.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Яккабагский межрайонный экономический суд Судья Турсунов Салимжон Абдусаломович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ХАКБЕРДИЕВ НИЗОМЖОН ЧОРИЕВИЧ фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "OMAD START" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 940563 Claim ID 2918574 PDF Hash 2efba898b87fc646... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодексининг 631-моддаси аролик кодекси 631 code_article
ФКнинг 642-моддаси ФКнинг 642 law
ФКнинг 643-моддаси ФКнинг 643 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI YAKKABOG’ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЯККАБАГСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 181400 Yakkabog’ tumani,A.Temurko’chasi 181400 район Яккабаг, улица Амир Темур ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 28 октябрь 4-1801-2201/3743-сонли иш Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Турсуновнинг раислигида, судья ёрдамчиси М.Эшдавлатовнинг котиблигида, Қарши туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар – «Ҳақбердиев Низомжон” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар – “ОМАД СТАРТ” МЧЖга нисбатан 314 765 742 сўм асосий қарз, 151 087 440 сўм фоиз, жами 465 853 182 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар фермер хўжалиги раҳбари Н.Хақбердиев, даъвогар вакили Ж.Назаров, жавобгар вакили А.Рузиев иштирокида, Яккабоғ туманлараро иқтисодий суд биносида, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг кўмаклашувида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Қарши туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар – «Ҳақбердиев Низомжон” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “ОМАД СТАРТ” МЧЖга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат этиб, “ОМАД СТАРТ” МЧЖ билан «Ҳақбердиев Низомжон” фермер хўжалиги 2021 йил 2 март куни №49-сонли пудрат шартномаси тузилганлигини, шартномага асосан жавобгар фермер хўжалигига тегишли 21 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш ускунасини ўрнатиш, жавобгар эса бажарилган ишлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олганлигини, шартномага асосан даъвогар томониданжавобгарга 336 000 000 сўм олдиндан тўлов амалга оширилганлигини, жавобгар томонидан ишлар охирига етказилмасдан келаётганлиги, фақатгина жавобгар томонидан иккита эни 10 метр, узунлиги 20,5 метр, чуқурлиги 3,5 метр, устига мембрана қопланмаган чуқур (хандак), иккинчиси эни 10,5 метр, узунлиги 11 метр, чуқурлиги 3,5 метр, устига 1,2 миллиметрли мембрана қопланганлиги, 2 та ҳовуз ўртасида узунлиги 6 метр, эни 2,55 метр, қалинлиги 17 см.ли, бетон қўйилганлиги ва жами ташиш, қуриш ва бошқа ҳаражатлар билан 21 234 258 сўмлик ишлар бажарилганлигини маълум қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 314 765 742 (336 000 00021 234 258=314 765 742) сўм асосий қарз ва шартноманинг 31-бандига кўра, пул маблағидан қонунсиз фойдаланганлиги учун 314 765 742 сўмдан ҳар бир кун учун 120 кунга 151 087 440 сўм ((314 765 742х0,4%)х120=151 087 556) фоиз ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини тўлиқ бажармаганлигини, даъвогар томонидан пудратчига 336 000 000 сўм хўжалигининг дала майдонида фақатгина 2 та ҳовуз қазилганлигини, ушбу бажарилган ишлар қиймати “Сувлойиҳа” МЧЖ томонидан 21 234 258 сўмга баҳоланганлигини, даъво аризасида жавобгар томонидан бажарилган ишлар қисматини айириб, қолган 314 765 742 сўм асосий қарз ва пеня ундиришни сўраганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар эътироз билдириб, тарафлар ўртасидаги шартноманинг 9-бандига кўра, даъвогар томонидан 90 фоизи миқдорида маблағ кучирилмаганлигини, шунингдек шартномага асосан фермер хўжалиги электр энергияси билан таъминлашни ўз зиммасига олганлигини, лекин ушбу мажбуриятлар даъвогарнинг ўзи томонидан бажарилмаганлиги сабабли, даъвони рад этишни сўради. Суд тарафларнинг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасини биринчи қисмида, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 631-моддасида, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи тавакал қилади. Пудрат шартномасининг айрим турлари (маиший пудрат, қурилиш пудрати, лойиҳалаш ёки қидирув ишлари пудрати, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технология ишлари пудрати)га, агар ушбу Кодекснинг бундай турдаги шартномалар тўғрисидаги қоидаларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланилиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 2 мартда 49-сонли пудрат шартнома тузилган. Шартномага кўра, жавобгар даъвогарга лойиҳада кўзда тутилган шартларда обектни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш мажбуриятини, даъвогар эса жавобгарга объектни фойдаланишга топшириш учун зарур шароитлар яратиш, жумладан ерни, доимий электр энергияни, сув ва сув ҳавзасини (сув насосидан 50 метрдан узоқ бўлмаган масофада) тайёрлаш ва монтаж ишлари учун камида 5 та ёрдамчи ишчи билан таъминлаш ҳамда бажарилган ишларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3-бандига кўра, жавобгар томонидан бажариладиган ишлар қиймати барча солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда, ҳар бир гектар ер учун 23.000.000 сўм бўлиб, жами шартнома миқдори 621.000.000 сўмни ташкил қилган. Шунингдек, тарафлар ўртасида 2021 йил 9 февралдаги №02-379-сонли шартнома мавжуд бўлиб, мазкур шартнома бўйича жавобгар даъвогарга ҳар бир гектарини 23 000 000 сўмдан, жами 460 000 000 сўм эвазига даъвогарнинг ер майдони томчилатиб суғориш ускунасини ўрнатиб топшириш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 9-бандига кўра, пудратчи томонидан сифатли лойиҳа ҳужжатлари тайёрлангандан сўнг шартнома шартларига кўра, 60 фоиз бўнак (аванс) маблағларини, технологиянинг асбоб-ускуналари келитирилиб, қурилиш ишлари бошлангандан сўнг, 30 фоиз, технология тўлиқ ишга туширилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг қолган 10 фоиз маблағни Пудратчининг ҳисоб рақамига ўтказиб беришни таъминлаш, 10-бандига кўра пудратчи томчилатиб суғориш ускунаси ўранатиш объектини фойдаланишга топширилгунга қадар шартнома бўйича объектга мулк ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиши, 11-бандида буюртмачи шартнома бўйича ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларни шартнома кучга кирган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида бажармаган тақдирда, пудратчи бу ҳақда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда, шартномага ўзгартириш киритиш ёки шартномани бир тарафлама бекор қилиш ҳуқуқига эгалиги, бунда буюртмачи пудратчи тарафидан бажарилган ишлар учун ҳақ тўлашдан озод қилинмаслиги маълум қилинган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 20-бандига кўра, агар тарафлар икки ой ичида келиша олмасалар, у ҳолда тарафларнинг ҳар бири шартнома бекор қилинишини талаб қилишга ҳақли эканлиги, шартноманинг 28-бандига кўра, шартнома бекор қилинганида буюртмачи ва пудратчининг қўшма қарорига кўра тугалланмаган реконструкция (таъмирлаш) объекти бир ой муддатда буюртмачига топширилиши, буюртмачи бажаорилган ишлар қийматини пудратчига тўлаши белгиланган. Даъвогар томонидан жавобгарга 336 000 000 сўм маблағ ўтказиб берилган. Шартнома асосида жавобгар томонидан бажарилган ишлар юзасидан ўтказилган назорат ўлчов натижалари бўйича расмийлаштирилган 2022 йил 20 июндаги далолатномада иккита эни 10 метр, узунлиги 20,5 метр, чуқурлиги 3,5 метр, устига мембрана қопланмаган чуқур (хандак), иккинчиси эни 10,5 метр, узунлиги 11 метр, чуқурлиги 3,5 метр, устига 1,2 миллиметрли мембрана қопланганлиги, 2 та ҳовуз ўртасида узунлиги 6 метр, эни 2,55 метр, қалинлиги 17 см.ли, бетон қўйилганлиги ва жами ташиш, қуриш ва бошқа ҳаражатлар билан 21 234 258 сўмлик ишлар бажарилганлиги бажарилганлиги қайд этилган. Қашқадарё вилоят “Сувлойиҳа” МЧЖ томонидан фермер хўжалиги ер майдонида томчилатиб суғориш ускунасини жорий этиш бўйича пудратчи томонидан бажарилган ишларнинг бугунги кундаги нарх-навоси тўғрисида мутахассис хулосасига кўра, пудратчи томонидан фермер хўжалиги ер майдонида бажарилган ишларнинг қиймати 21 234 257,73 сўмни ташкил этиши тўғрисида хулоса берилган. Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Қарши туман судининг 2022 йил 1 июлдаги ҳукмида, ажратилган субсидия маблағлари ҳисобидан «Ҳақбердиев Низомжон” фермер хўжалигига тегишли ер майдонида томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинмаганлиги қайд этилган. ФКнинг 642-моддасига кўра, агар пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи иш натижаси ўзига топширилгунга қадар истаган вақтда шартномадан воз кечиб, белгиланган баҳонинг буюртмачи шартномадан воз кечганлиги тўғрисидаги огоҳлантириш олингунга қадар бажарилган ишга мутаносиб қисмини тўлаши мумкин. ФКнинг 643-моддасига кўра, пудратчи пудратчига боғлиқ бўлмаган, бажарилаётган иш натижаларининг яроқлилиги ёки пишиқлигини хавф остига қўядиган ёхуд ишни белгиланган муддатда ниҳоясига етказиш мумкин бўлмайдиган қилиб қўядиган бошқа ҳолатлар ҳақида дарҳол буюртмачини огоҳлантириши ва ундан кўрсатмалар олгунга қадар ишни тўхтатиб туриши шартлиги баён қилинган. Қарши туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши «Ҳақбердиев Низомжон” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “ОМАД СТАРТ” МЧЖга 2021 йил 13 август санаси билан №452-сонли талабнома йўллаб, унда фермер хўжалиги томонидан пудратчига 336 000 000 сўм маблағ ўтказиб берилганлиги, лекин пудратчи томонидан ишлар ўз вақтида бажармаганлиги сабабли, тарафлар ўртасида тузилган пудрат шартномасини ўзаро келишув йўли билан бекор қилиш ва бажарилмаган ишлар сумаси 332 000 000 сўм 30 495 176 сўм фоизларни фермер хўжалиги ҳисобига қайтариш сўралган. Шундан сўнг, пудратчи томонидан фермерлар кенгашининг талабномасига 2021 йил 30 сентябрда №158-сонли жавоб хати йўлланиб, жавоб хатида фермер хўжалигининг ер майдонида электр токи йўқлиги сабабли, монтаж ишлари якунланмай қолганлиги ҳамда фермер хўжалиги томонидан томчилатиб суғориш ускунасини жорий қилганлиги учун субсидия маблағларини тўлиқ олганлиги маълум қилинган. ЎзР Олий хўжалик суди Пленумининг 23.12.2016 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган масалалари тўғрисида” ги 306-сонли қарорининг 7.4-бандида ФК 642моддаси тўртинчи қисмининг мазмунига кўра, буюртмачи иш натижаси ўзига топширилгунга қадар истаган вақтда шартномадан воз кечиши мумкин. Судларнинг эътибори, буюртмачи бундай ҳуқуқдан, пудрат шартномасида бу тақиқланмаган бўлсагина, фойдаланиши мумкинлигига қаратилсин, деб тушунтириш берилган. Юқоридаги Пленум қарорининг 8.1-бандида ФКнинг 256 ва 644моддаларига кўра, агар буюртмачи пудрат шартномаси бўйича ўзининг муқобил мажбуриятларини бажармаса (пудрат объекти, материаллар ва (ёки) техник ҳужжатларни бермаганлиги ёхуд ушбу мажбуриятларнинг белгиланган муддатда бажарилмаслигини яққол кўрсатиб турганлиги) ёки шартномани бажаришига тўсқинлик қилса, пудратчи шартномани бажаришдан бош тортишга ва зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақлилилиги тўғрисида тушунтириш берилган. Суд юқорида баён этилганларга асосланиб, “Сувлойиҳа” МЧЖ томонидан бажарилган ишлар қиймати 21 234 258 сўм эканлиги тўғрисида берган мутахассис хулосасини мақбул далил сифатида баҳолаб, уни инобатга олишни, ФКнинг 642-моддаси тўртинчи қисмининг мазмунига кўра, буюртмачи иш натижаси ўзига топширилгунга қадар истаган вақтда шартномадан воз кечиши мумкинлиги тўғрисида баён этилган нормага, шунингдек тарафлар ўртасидаги шартноманинг 20-бандига асосланиб, даъво талабида ундириш сўралган 314 765 742 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 9-бандига кўра, даъвогар томонидан олдиндан тўловлар тўлиқ ўтказиб берилмаганлиги, шунингдек объектни электр энергияси билан таъминламаганлиги сабабли, даъвонинг фоиз ундириш қисмини рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 68моддасида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътрозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 72моддасида, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий протсессуал кодекснинг 74моддасини биринчи қисмида, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо бериши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий протсессуал кодекснинг 118моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9моддасини биринчи қисмини 18-бандида, Ўзбекистон фермер, деҳқон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари – фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги белгиланган. Юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва протсессуал қонун нормалари талабларига асосланиб суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 314 765 742 (336 000 000-21 234 258=314 765 742) сўм асосий қарз, 24 000 сўм почта ҳаражати ундиришни, даъвонинг фоиз ундириш қисмини рад этишни, жавобгардан республика бюджетига 6 295 314,84 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм ишни видеоконференалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд ҳаражати ундиришни, даъво талабининг рад этилган бўйича даъвогарни давлат божи тўловидан озод қилинганлигини инобатга олишни ва даъвогардан давлат божини ундирмасликни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 72, 74, 118, 176, 179-180-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Қарши туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар – «Ҳақбердиев Низомжон” фермер хўжалиги манфаатида берган даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар – “ОМАД СТАРТ” МЧЖ ҳисобидан даъвогар – «Ҳақбердиев Низомжон” фермер хўжалиги фойдасига 314 765 742 сўм асосий қарз, 24000 сўм почта харажати; республика бюджетига 6 295 314,84 сўм давлат божи; Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 75.000 сўм ишни видеоконференалоқа режимида кўриш билан боғлиқ суд ҳаражати ундирилсин. Даъво талабининг 151 087 440 сўм фоиз ундириш қисми рад этилсин. Даъво талабларининг рад этилган бўйича даъвогарни давлат божи тўловидан озод қилинганлиги инобатга олинсин. Мазкур ҳал қилув қарор устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья С.Турсунов