Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2202/2913 Дата решения 28.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Янгикурганский межрайонный экономический суд Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый MEGA GOLD TEXTILE SERVIS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 926992 Claim ID 2965372 PDF Hash 107422e1f2959ca7... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
кодекси 111-моддаси кодекси 111 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI YANGIKURGAN INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 161200, Yangiqo’rg’on shaharchasi, Chortoq ko’chasi, 15-uy 161200, Yangikurgan town, Chаrtаk street, 15 Тel: 0(369) 63-22-559 0(369) 63-21-796 0(369) 63-21-886 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.yangiqurgon@ud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 28 октябрь 4-1604-2202/2913-сонли иш Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди, судья Ш.Т.Тўхтабоев раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, аризачи ААнинг жавобгар ББнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни, аризачи вакили Ф.Ғофуров (2022 йил 13 майдаги 23-25835-сонли ишочнома асосида) иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Янгиқўрғон туман давлат солиқ инспекцияси биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: АА (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) томонидан 2022 йил 21 июнда ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га тегишли ҳужжатларни тақдим этиш ҳақида сўровнома юборилган. Жавобгар томонидан сўровномада кўрсатилган ҳужжатларни ҳужжатларни аризачига тегишли тартибда 2022 йил 19 октябрь кунига қадар тақдим этилмаган. Суд мажлисида ДСБ вакили жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар сўровномада келтирилган ҳужжатлар тақдим этилмаганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантириб, жавобгарнинг банкдаги ҳисоб-варақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси 2-қисми 3-бандига мувофиқ, ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шунингдек, ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, ДСБ вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Ушбу модда учинчи қисмининг 2-бандига кўра, солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда қўлланилиши мумкин. Иш хужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан 2022 йил 21 июндаги 20/1-34851-сонли сўровномада кўрсатилган ҳужжатлар белгиланган тартибда аризачига тақдим этилмаган. Аризачи томонидан жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича банк операциялари чиқим қисмини ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида 2022 йил 28 июнда 20/1-36523-сонли қарор қабул қилиниб, жавобгарнинг шахсий кабинетига хабарнома юборилган. Жавобгар томонидан хабарномага муносабат билдирилмагач, аризачи судга ариза киритиб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишни сўраган. Юқоридагиларга асосан суд аризани қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 9моддаси биринчи қисмининг 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод қилинган. Юқоридагиларга асосан, суд иш бўйича давлат божи ундирмасликни ва жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига тўланган 24000 сўм суд-почта харажатларини ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 128, 170, 176-179, 186, ва 222– моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: операциялари тўхтатиб турилсин. ББга хизмат кўрсатувчи барча банклар ҳисобварақлар бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолат тўлиқ бартараф этилгандан сўнг АА томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатма(қарор)га асосан ҳисоб-варақлар бўйича операцияларни тикласин. ББдан Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24000 сўм суд-почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг суд-почта харажатларини ундириш бўйича ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда апелляция тартибида Наманган вилоят судига шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Ш.Т.Тўхтабоев