Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2202/2742 Дата решения 28.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Янгикурганский межрайонный экономический суд Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение SALAMAT UN BARAKAT масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый RED BEAN AGRO масъулияти чекланган жамияти
Source ID 940716 Claim ID 2941327 PDF Hash 1080f549582de332... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI YANGIKURGAN INTERDISTRICT ECONOMIC COURT ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 28 октябрь Янгиқўрғон шаҳарчаси Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ААААААААААААнинг жавобгар БББББББББББББдан 88 000 000 сўм асосий қарз, 25 696 000 сўм пеня жами 113 696 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар жамият тугатиш бошқарувчиси М.Мухиддиновнинг иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, иқтисодий суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, АААААААААААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, БББББББББББББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 88 000 000 сўм асосий қарз, 25 696 000 сўм пеня жами 113 696 000 сўм ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар жамият тугатиш бошқарувчиси даъвогар жамият банкрот деб топилганлиги ҳамда унга тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланганлигини, жамиятнинг банк ҳисоб рақам айланма маблағлари ҳақида маълумот олинганда жавобгарга 88 000 000 сўм миқдорида молиявий ёрдам пуллари чиқариб берилганлиги, бироқ қайтарилмаганлиги ёки бирор нарса олинганлиги ҳақида ҳужжатлар мавжуд эмаслиги сабабли даъво талабларини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисмига биноан, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисоблананиши белгиланган. Шунингдек, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. бошқарувчисининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра билдирилган даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 437-моддасига мувофиқ, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 мартдаги 4-1601-2202/316-сонли ҳал қилув қарори билан банкрот деб топилган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 27 майдаги ажрими билан тугатиш бошқарувчиси этиб М.Мухиддинов тайинланган. Тугатиш бошқарувчисининг XAB “TRASTBANK” Наманган филиалидан олган ҳисоб рақам айланма маблағлари маълумотномасига биноан, жамият ва жавобгар ўртасида 2017 йил 14 сентябрда 2-сонли ва 2017 йил 28 августда молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартномалар тузилган. Шартномаларга биноан, жамият 2018 йил 21 апрелдаги тўлов топшириқномасига асосан 21 000 000 сўм ва 2018 йил 24 апрелдаги тўлов топшириқномасига асосан 15 000 000 сўм, 2019 йил 10 апрелдаги тўлов топшириқномасига асосан 6 000 000 сўм, 2019 йил 28 майдаги тўлов топшириқномасига асосан 40 000 000 сўм ва 2019 йил 27 июндаги тўлов топшириқномасига асосан 6 000 000 сўм жами 88 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан жавобгарга 2022 йил 15 августдаги 1-сонли 88 000 000 сўм молиявий ёрдам пулларини қайтариб ўтказиб бериш ҳақидаги талабнома берилган. Лекин мазкур талабнома жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши керак. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан 88 000 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий –ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 32-моддасига кўра, етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлашлигидан келиб чиқиб, даъвогар томонидан 25 696 000 сўм пеня ҳисобланган ва жавобгардан ундириб бериш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли Қарорининг 2-бандига кўра, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. ФКнинг 335-моддасига мувофиқ, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Суд даъвогарнинг 25 696 000 сўм пеня ундириш талаби билан келишмайди. Ваҳоланки, даъвогар томонидан пеня ундириш сўралсада, бироқ ушбу пеня қандай асосларга кўра вужудга келганлиги ва айнан қайси муддатдан қайси кунгача ҳисобланганлиги ва бошқа шу каби пеня ҳисоблаш талаблари қонунга мувофиқ эмаслиги сабабли суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 88 000 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридагиларга асосан жавобгардан республика бюджетига 1 760 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари, даъвогардан республика бюджетига 513 920 сўм ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд “Red Bean Agro” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - АААААААААААА фойдасига 88 000 000 сўм асосий қарз; - Республика бюджети даромади (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига) 1 760 000 сўм давлат божи; - Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди фойдасига 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. АААААААААААА ҳисобидан: - Республика бюджети даромади (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига) 513 920 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши (протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Тўхтабоев “Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья Ш.Тўхтабоев