Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2202/2741 Дата решения 28.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Янгикурганский межрайонный экономический суд Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилоят бошқармаси Ответчик / Подсудимый KOSONSOY PAXTA TOZALASH
Source ID 940713 Claim ID 2941475 PDF Hash 5e5aa326723efad8... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 66-моддаси нинг 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
онуннинг 15-моддаси онуннинг 15 law
онун 17-моддаси онун 17 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI YANGIKURGAN INTERDISTRICT ECONOMIC COURT ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 28 октябрь Янгиқўрғон шаҳарчаси Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановвнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар ААААААААААААнинг жавобгар БББББББББББдан 22 346 747,85 сўм асосий қарз, 656 095,72 сўм пеня жами 23 002 843,57 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Шерматов (2022 йил 12 сентябрдаги 01-14/30/07-35/472-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, иқтисодий суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, АААААААААААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, БББББББББББ (бундан буён матнда жвобгар деб юритилади)дан 22 346 747,85 сўм асосий қарз, 656 095,72 сўм пеня жами 23 002 843,57 сўм ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра билдирилган даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” 1993 йил 3 сентябрдаги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 66-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, Ушбу Қонунга мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан белгиланади. Пенсияларни тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1 Республикаси Давлат бюджетидан трансфертлар ажратилиши мумкин. Мазкур қонунинг иккинчи қисмига асосан, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар: боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун; ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади. Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарнинг собиқ ходими бўлган фуқаро Расулов Адхам 1991 йил 30 октябрда бахтсиз ҳодиса оқибатида 2-гуруҳ ногирони бўлиб қолган. Шу куни далолатнома тузилиб, тасдиқланган. Шунингдек, фуқаро Сайфуллаев Абдулатиф 1994 йил 24 октябрда бахтсиз ҳодиса оқибатида 3гуруҳ ногирони бўлиб қолган. Шу куни далолатнома тузилиб, тасдиқланган. Фуқаро Юлдашев Илхомжон 2003 йил 10 ноябрда бахтсиз ҳодиса оқибатида 3-гуруҳ ногирони бўлиб қолган. Шу куни далолатнома тузилиб, тасдиқланган. Бундан ташқари, фуқаро Абдуллаева Муяссар 2011 йил 5 январда бахтсиз ҳодиса оқибатида 2-гуруҳ ногирони бўлиб қолган. Ушбу ҳақида 2011 йил 8 январда далолатнома тузилиб, тасдиқланган. Мазкур жамиятнинг яна бир собиқ ходими фуқаро Инамов Халиддин 2015 йил 5 май куни бахтсиз ходиса оқибатида 2-гуруҳ ногирони бўлиб қолган. Бу ҳақда шу куни далолатнома тузилиб, тасдиқланган. Мазкур фуқароларга қонунга мувофиқ ногиронлик пенсияси тайинланган ҳамда даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномаларга биноан 2022 йилнинг 1 мартидан 2022 йилнинг 31 июлигача фуқаро Расулов Адхамга 3 339 600 сўм, фуқаро Сайфуллаев Абдулатифга 2 974 000 сўм, фуқаро Юлдашев Илхомжонга 3 428 800,09 сўм, фуқаро Абдуллаева Муяссарга 3 826 692,53 сўм ва фуқаро Инамов Халиддинга 8 777 655,23 сўм жами 22 346 747,85 сўм ногиронлик пенсияси пул маблағлари тўлаб келинган. Бироқ, даъвогар томонидан тўлаб келинган ногиронлик пенсияси пул маблағлари жавобгар томонидан ўтказиб берилмаган. Жавобгарга бахтсиз ходиса оқибатида меҳнатда майибланган фуқароларга тўлаб келинган пенсия пул маблағларини даъвогарнинг ҳисобига ўтказиб бериш ҳақидаги 2022 йил 25 июлдаги 01-14-207/30-0135/917-сонли талабномаси жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган. Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга тайинланади. Мазкур Қонун 17-моддасининг биринчи қисмида, меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиялари иш стажидан қатъи назар, тайинланади. 2 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида” 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарорига мувофиқ тасдиқланган 1-илова “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 3-бандига мувофиқ, пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади. Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан, ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар. Бундан ташқари, ушбу низомнинг 6-бандига кўра, пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлайдилар. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 22 346 747,85 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Низомнинг 20-бандига кўра, Мазкур Низомнинг 3, 10 ва 15бандларида кўрсатилган пенсияларни тўлашга харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликнинг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланишидан келиб чиқиб, 656 095,72 сўм пеня ҳисоблаган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 25 июлдаги 01-14-207/30-0135/917-сонли талабномаси билан тўлаш чорасини кўриш кўрсатилган бўлсада, бироқ жавобгар талабномаларни жавобсиз қолдирган ва суд мажлиси кунига қадар ҳам умуман қарздорлик тўловлари тўлаб берилмаган сабабли Низомнинг 20-банди талаблари бузилишига олиб келганлиги оқибатида пеня ундириш тўғрисидаги талаби асосли бўлиб, суд уни 656 095,72 сўмга қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 22 346 747,85 сўм асосий қарз ва 656 095,72 сўм пеня ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмига асосан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган 3 давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридагиларга асосан жавобгардан республика бюджетига 460 056,87 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажатларини ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд БББББББББББ ҳисобидан: - АААААААААААА фойдасига 22 346 747,85 сўм асосий қарз, 656 095,72 сўм пеня ва тўланган 24 000 сўм почта харажатлари жами 23 026 843,57 сўм; - Республика бюджети даромади (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)га 460 056,87 сўм давлат божи ундирилсин. Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши (протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Тўхтабоев “Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья Ш.Тўхтабоев 4