← Назад
Решение #753097 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуннинг | 15 | — | law | |
| онун | 17 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN
INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановвнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар БББББББББББнинг жавобгар «ААААААААААААдан 7076400 сўм
асосий қарз, 416847,29 сўм пеня ҳамда тўланган 24000 сўм почта ҳаражатини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили А.Шерматов (2022 йил 12 сентябрдаги 01-14/30/07-35/472-сонли
ишончнома асосида), жавобгар рахбари А.Муллахўжаевнинг иштирокида,
иқтисодий суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, БББББББББББ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво
аризаси билан мурожаат этиб, «АААААААААААА (бундан буён матнда
жвобгар деб юритилади)дан 7076400 сўм асосий қарз, 416847,29 сўм пеня
ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, уни
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд муҳокамасида жавобгар рахбари ҳақиқатдан ҳам қарздорлик
мавжудлигини, уни тез орада бартараф этишини маълум қилиб, ишни
қонуний ҳал этишни сўради.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар вакили ва жавобгар
рахбарининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
билдирилган даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида” 1993 йил 3 сентябрдаги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб
юритилади)нинг 66-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, Ушбу Қонунга
мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари
ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини шакллантириш
тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан белгиланади.
Пенсияларни тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
1
Республикаси Давлат бюджетидан трансфертлар ажратилиши мумкин.
Мазкур қонунинг иккинчи қисмига асосан, мулкчилик шаклидан қатъи
назар, корхоналар ва ташкилотлар:
боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат
вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки
касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;
ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига
тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ
тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни
иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармасига ўтказади.
Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан
кўринишича, жавобгарнинг собиқ ходими бўлган фуқаро Бабаев Абдурауф
Рахмонжонович 2018 йил 26 майда бахтсиз ҳодиса оқибатида ногирон бўлиб
қолган. Бу ҳақда 2018 йил 17 июнь куни далолатнома тузилиб, тасдиқланган.
Мазкур фуқароларга қонунга мувофиқ ногиронлик пенсияси
тайинланган ҳамда даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномаларга
биноан 2021 йилнинг 01 сентябридан 2022 йилнинг 31 июлигача фуқаро
Бабаев Абдурауф Рахмонжоновичга 7076400 сўм ногиронлик пенсияси пул
маблағлари тўлаб келинган. Бироқ, даъвогар томонидан тўлаб келинган
ногиронлик пенсияси пул маблағлари жавобгар томонидан ўтказиб
берилмаган.
Жавобгарга бахтсиз ходиса оқибатида меҳнатда майибланган фуқарога
тўлаб келинган пенсия пул маблағларини даъвогарнинг ҳисобига ўтказиб
бериш ҳақидаги 2022 йил 24 мартдаги 01-14-207/30-01-32/461-сонли ва 2022
йил 25 июлдаги 01-14-207/30-01-35/918-сонли талабномалари жавобгар
томонидан жавобсиз қолдирилган.
Қонуннинг
15-моддасига
мувофиқ,
Ногиронлик
пенсиялари
қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган
шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария
туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган
шахслар деб топилган шахсларга тайинланади.
Мазкур Қонун 17-моддасининг биринчи қисмида, меҳнатда
майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик
пенсиялари иш стажидан қатъи назар, тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “"Фуқароларнинг
давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби
тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида” 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли
қарорига мувофиқ тасдиқланган 1-илова “Фуқароларнинг давлат пенсия
таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ
пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 3-бандига мувофиқ,
2
пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар)
бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат
вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб
касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик
пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани
юборади.
Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан, ташкилотлар ҳар ойда меҳнат
вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш
ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва
ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача
мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар.
Бундан ташқари, ушбу низомнинг 6-бандига кўра, пенсионернинг
ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари
мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган
маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган
тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича
ташкилотлардан ундирилишини таъминлайдилар.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 7076400 сўм
асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Низомнинг
20-бандига
кўра,
Мазкур
Низомнинг 3, 10 ва 15бандларида кўрсатилган пенсияларни тўлашга харажатлар ўз вақтида
қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир
кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликнинг 100
фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланишидан келиб чиқиб,
416847,29 сўм пеня ҳисоблаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 24 мартдаги 01-14-207/30-0132/461-сонли ва 2022 йил 25 июлдаги 01-14-207/30-01-35/918-сонли
талабномалари билан тўлаш чорасини кўриш кўрсатилган бўлсада, бироқ
жавобгар талабномаларни жавобсиз қолдирган ва суд мажлиси кунига қадар
ҳам умуман қарздорлик тўловлари тўлаб берилмаган сабабли Низомнинг
20-банди талаблари бузилишига олиб келганлиги оқибатида пеня ундириш
тўғрисидаги талаби асосли бўлиб, суд уни 416847,29 сўмга
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай
ҳолатда,
суд
даъвогарнинг
даъво
талабларини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 7076400 сўм
асосий қарз ва 416847,29 сўм пеня ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи
қисмига асосан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган
давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
3
Юқоридагиларга асосан жавобгардан республика бюджетига 300000
сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24000 сўм почта харажатларини
ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
«АААААААААААА ҳисобидан:
- БББББББББББ фойдасига 7076400 сўм асосий қарз, 416847,29 сўм
пеня ва тўланган 24000 сўм почта харажатлари;
- Республика бюджети даромади (Суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармаси)га 300000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва
муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши
(протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Тўхтабоев
“Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья
Ш.Тўхтабоев
4