Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2202/2738 Дата решения 28.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Янгикурганский межрайонный экономический суд Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Наманган вилоят бошқармаси Ответчик / Подсудимый CHORTOQ MASHINASOZLIK масъулияти чекланган жамияти
Source ID 940718 Claim ID 2941530 PDF Hash 73225301baa94a3f... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI YANGIKURGAN INTERDISTRICT ECONOMIC COURT ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановвнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар АААААААААААААнинг жавобгар ББББББББББББББББдан 9113819,36 сўм асосий қарз, 694746,45 сўм пеня жами 9808565,81 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили А.Мамаджанов (2022 йил 18 июлдаги 01-14/30-02-37/1834-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, иқтисодий суднинг ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъво аризасида баён этилишича, ААААААААААААА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, ББББББББББББББББ (бундан буён матнда жвобгар деб юритилади)дан 9113819,36 сўм асосий қарз, 694746,45 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлигини инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра билдирилган даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб топади. Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар корхона ишчиси Саримсақов Илҳомжон корхонада 1978 йилдан 2008 йилгача электропайванчи вазифасида ишлаган бўлиб, унга 1 умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда 2021 йил давомида жами 9113819,36 сўм пенсия тўлаб келинган. Мазкур фуқарога қонунга мувофиқ ногиронлик пенсияси тайинланган ҳамда даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномаларга биноан 2021 йил давомида фуқаро Саримсақов Илҳомжон Турсуновичга 9113819,36 сўм пенсияси тўлаб келинган. Бироқ, даъвогар томонидан тўлаб келинган ногиронлик пенсияси пул маблағлари жавобгар томонидан ўтказиб берилмаган. «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда – Қонун) 9-моддасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатларга мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги «Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 250-сонли Қарорида электропайвандчи касби имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи касб сифатида белгиланган. Қонуннинг 12-моддаси 1-қисми «б» – бандига кўра, охирги иш жойидан қатъи назар, қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7моддасида белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар: а) уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар; б) меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар (3-сонли рўйхат, I қисм): эркаклар — иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда; аёллар — иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сон Қарори билан тасдиқланган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 10-бандига кўра, Ташкилотлар ходим Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар Қонуннинг 12-моддаси «б» кичик бандига мувофиқ тайинланган, бироқ ушбу низомнинг 11-бандига мувофиқ белгиланадиган унинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган пенсияларни тўлашга ўтган йил учун Пенсия жамғармасининг амалдаги харажатларини ҳар йили 1 февралгача тўлиқ қоплайдилар. Жавобгарга фуқарога тўлаб келинган пенсия пул маблағларини даъвогарнинг ҳисобига ўтказиб бериш ҳақидаги 2022 йил 04 февралдаги 0114-236/30-03-32/161-сонли ва 2022 йил 24 майдаги 01-14-236/30-03-32/688сонли талабномалари жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган. 2 Бундан ташқари, ушбу низомнинг 6-бандига кўра, пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлайдилар. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 9113819,36 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Низомнинг 20-бандига кўра, Мазкур Низомнинг 3, 10 ва 15бандларида кўрсатилган пенсияларни тўлашга харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликнинг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланишидан келиб чиқиб, 694746,45 сўм пеня ҳисоблаган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 04 февралдаги 01-14-236/3003-32/161-сонли ва 2022 йил 24 майдаги 01-14-236/30-03-32/688-сонли талабномалари билан тўлаш чорасини кўриш кўрсатилган бўлсада, бироқ жавобгар талабномаларни жавобсиз қолдирган ва суд мажлиси кунига қадар ҳам умуман қарздорлик тўловлари тўлаб берилмаган сабабли Низомнинг 20-банди талаблари бузилишига олиб келганлиги оқибатида пеня ундириш тўғрисидаги талаби асосли бўлиб, суд уни 694746,45 сўмга қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 9113819,36 сўм асосий қарз ва 694746,45 сўм пеня ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмига асосан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридагиларга асосан жавобгардан республика бюджетига 300000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24000 сўм почта харажатларини ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: АААААААААААААнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин. ББББББББББББББББ ҳисобидан: - ААААААААААААА фойдасига 9113819,36 сўм асосий қарз, 694746,45 сўм пеня ва тўланган 24000 сўм почта харажатлари; 3 - Республика бюджети даромади (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)га 300000 сўм давлат божи ундирилсин. Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши (протест келтириши) мумкин. Ш.Тўхтабоев «Ҳал қилув қарори аслига тўғри», судья Ш.Тўхтабоев 4