Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2202/1420 Дата решения 28.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Абдухаликов Шавкатжон Мухамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Улуғнорда Бунёдкор мукаммал масъулияти чекланган жамияти
Source ID 927753 Claim ID 2961656 PDF Hash 2e8b88b6f451eec7... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 217-моддаси тисодий процессуал кодекси 217 code_article
тисодий процессуал кодекси 222-моддаси тисодий процессуал кодекси 222 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36uy РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Бўстон туман 2202/1420-сонли иш 2022 йил 28 октябрь 4-1704- Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, аризачи- Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар- “Улуғнорда бунёдкор ривожи” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза бўйича иқтисодий ишни аризачи вакили Д.Каримов (ишончнома асосида) ва “Улуғнорда бунёдкор ривожи” масъулияти чекланган жамияти раҳбари С.Хайдаров (паспорт нусхаси асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Улуғнорда бунёдкор ривожи” масъулияти чекланган жамияти солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган. “Улуғнорда бунёдкор ривожи” масъулияти чекланган жамияти томонидан солиқ тўловчи томонидан солиқ органининг хужжатлар тақдим этиш тўғрисидаги сўрови бўйича талаб қилган ҳужжатларни тақдим этилмаганлиги сабабли, Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси судга ариза киритиб, “Улуғнорда бунёдкор ривожи” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туришни сўраган. аризада қайд этилган важларни такрорлаб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар суд мажлисида хисоботларни юритиш учун хисобчи бўлмаганлиги сабабли солиқ органи томонидан талаб қилинган ҳужжатлар ўз вақтида тақдим этилмаганлигини, талаб қилинган ҳужжатларни солиқ органига тақдим этишини билдириб, аризани қонуний ҳл қилишни сўраб тушунтириш берди. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138моддасига кўра, солиқ органлари камерал солиқ текшируви ўтказилиши бошлангунига қадар текширувдан олдинги таҳлилни ўтказиши мумкин. Текширувдан олдинги таҳлил — тақдим этилган солиқ ҳисоботини ва солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотни солиқ органлари томонидан ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, солиқ тўловчининг иштирокисиз ўтказиладиган автоматлаштирилган таҳлилдир. Текширувдан олдинги таҳлил солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) буйруғисиз амалга оширилади. Агар текширувдан олдинги таҳлил чоғида солиқ органи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботида солиқ органида мавжуд бўлган маълумотлар билан тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланса, солиқ тўловчига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ ҳисоботига тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома юборилади. Солиқ тўловчи тегишли тузатишлар киритиш тўғрисидаги хабарнома олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ёки аниқланган тафовутларнинг асосномасини тақдим этиши шарт. Бундай мажбуриятнинг бажарилмаганлиги солиқ органи томонидан солиқ тўловчида камерал солиқ текширувини тайинлаш учун асос бўлишлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор электрон шаклда солиқ органи томонидан банкка юборилади. Бир вақтнинг ўзида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида хабарнома бунинг сабабларини кўрсатган ҳолда юборилади. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин: 1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туради; манзилда йўқлигида. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари тўхтатиб турилишини англатади. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича операцияларнинг тўхтатиб турилиши фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ биринчи навбатда кўрсатилган тўловларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган банклардаги ҳисобварақларга татбиқ этилмайди. Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 8 сентябрь кунги сўровномаси билан ҳужжатлар тақдим этиш сўралган. Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2022 йил 13 октябрь кунги қарори билан жавобгар “Улуғнорда бунёдкор ривожи” масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилган. 2022 йил 13 октябрь куни Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “Улуғнорда бунёдкор ривожи” масъулияти чекланган жамиятига юборилган алоқа хатида, жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги учун унинг банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кунга тўхтатилганлиги, агар ҳисобот тақдим этилмаса, банклардаги барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кундан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида иқтисодий судга ариза киритилиши ҳақида огоҳлантирилиб, солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 217-моддасига кўра, банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади. чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. Жавобгар томонидан ҳисоботлар давлат солиқ хизмати органига топширилмаганлиги Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан имзоланган 2022 йил 18 октябрь кунги ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан тасдиқланган. Шу боис, суд аризачининг талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 222-моддаси учинчи қисмининг 4-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак. Суд ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божи тўловини тарафлардан ундириш масаласини мухокама этиб, давлат божи тўловини жавобгардан ундиришни, бироқ Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни 9моддасининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар – ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишликни лозим топади. Юқорида баён этилган ҳолатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 215, 217 ва 222-моддаларини қўллаб, суд қарор қ и л а д и: Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “Улуғнорда бунёдкор ривожи” масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг чиқиш қисми солиқ тўловчи томонидан солиқ органининг 2022 йил 8 сентябрь кунги 20/1— 58072-сонли хужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги сўровномасидаги ҳужжатларни тақдим этгунга қадар тўхатиб қўйилсин. жамиятига хизмат кўрсатувчи барча банклардаги ҳисобрақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, давлат солиқ органи хизмати томонидан тақдим этиладиган ёзма кўрсатмаси (қарори) асосида ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кун муддат ичида Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи Ш.Абдухаликов