Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1703-2201/1245 Дата решения 28.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Бустанский межрайонный экономический суд Судья Умаралиев Сардор Ахмаджанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Хамкорбанк давлат акционерлик бирлашмаси Ответчик / Подсудимый CHILUSTUN FAYZ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 940649 Claim ID 2935430 PDF Hash 4d004c0c79c62f95... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 279-моддаси нинг 279 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI BO‘STON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 170400, Andijon vil, Bo’ston tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy 170400, обл. Андижан, р. Бустан, улица Мустақиллик, 36 Тел: (0-374) 333-22-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ Бўстон туман 4-1703-2201/1245-сонли иш Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судъяси С.Умаралиев раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, даъвогарАТБ “Хамкорбанк”нинг, жавобгарлар- “Chilustun fayz” масъулияти чекланган жамияти, “Limon xalq farovonligi” масъулияти чекланган жамияти ва “Movaraunnahr internationale” масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан тақдим этилган даъвоси бўйича ишни даъвогар вакили К.Юлдашев (ишончнома асосида)нинг иштирокида, Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: АТБ “Хамкорбанк” (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Chilustun fayz” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади)дан 9 830,49 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган кредит қарз, 45 865,21 АҚШ доллари муддати келмаган кредит қарз, 765,73 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарз, 21,16 АҚШ доллари хисобланган фоиз, 347,92 АҚШ доллари пеня ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкларга қаратишни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар билан кредит шартномасига асосан маблағлар берилганлигини, бироқ жавобгар шартнома иловасида келишилган жадвал асосида тўловларни амалга оширмаганлигини, сурункали равишда тўловлар амалга оширилмаганлигини, суд кунига қадарли хисобланган пеня, фоиз қарз ҳамда муддати ўтган асосий қарздорликларни тўлаб берганлигини билдириб, қолдиқ асосий қарздорликни ундириб беришликни сўради. Жавобгарлар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили суд мажлисига келмади ва низо юзасидан эътирозларини билдирмади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда матнда “ИПК” деб аталади) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд юқоридаги қонун нормаларига асосан ишни жавобгарлар вакиллари иштирокисиз кўришликни лозим топади. Суд даъвогар вакилини тушунтиришини, ишдаги мавжуд ҳамда қўшимча тақдим этилган хужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ишдаги мавжуд хужжатлардан ва суд муҳокамасидан аниқланишича, АТБ “Хамкорбанк” Қувасой филиали ва “Chilustun fayz” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 19 ноябрда №05105470/0429/01-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, филиал жавобгарга йиллик 7,99 фоиз устама тўлаш шарти билан 18 ой муддатга 3 ой имтиёзли давр билан кўмир махсулотлари сотиб олиш учун 75 000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағи бериш мажбуриятини олган. Жавобгар эса иловадаги жадвал асосида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Кредит шартномасининг ижросини таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 2021 йил 19 ноябрда нотариал тартибда тасдиқланган “Гаров шартномаси” имзоланган бўлиб, гаров шартномаси кўра, “Limon xalq farovonligi” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Андижон вилояти, Бўстон тумани, Кўхинур МФЙ, Фидоий кўчаси, 91-уйда жойлашган умумий ер майдони 8 325,0 кв.метр, умумий (қурилиш эгаллаган) майдони 734,91 кв.метр, фойдали майдони 439,92 кв.метр, 0001 ифода билан белгиланган қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш омбори, 0002 ифода билан белгиланган қоровулхона, 0003 ифода билан белгиланган навесдан иборат қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш омбори, иссиқхона, мини стадион, қоровулхона бино ва иншоотлари ҳамда фуқаро Милибаева Хаётхон Акбаровнага Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳузуридаги РИБ томонидан 2019 йил 12 мартда берилган AAF№0649370 рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2014 йилда ишлаб чиқарилган, двигитель рақами №LE9132790150, кузов №KLIGF69U9DB098158, шасси № рақамсиз, ранги оқ (белоперламутровый), давлат рақам белгиси 60 О 161 ОА бўлган “GM UZ Malibu” русумли автотранспорт воситаси гаровга қўйилган. 2022 йил 16 февраль куни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган фуқаро Милибаева Хаётхон Акбаровнага тегишли бўлган давлат рақам белгиси 60 О 161 ОА бўлган “GM UZ Malibu” русумли автотранспорт воситаси гаровдан чиқарилиб, гаров учун “Movaraunnahr internationale” масъулияти чекланган жамиятига Қўрғонтепа ИИБ ЙҲХБ ТРИБ томонидан 2021 йил 26 январда берилган AAF№2564339 рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигитель рақами №G4KGHA014513, кузов №KMJWA37R5KU004547, шасси № рақамсиз, ранги оқ (белый), давлат рақам белгиси 60 077 KBA бўлган “HYUNDAI H1 12SEATS” русумли автотранспорт воситаси алмаштирилган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда “ФК”)нинг 279-моддасига биноан кредиторнинг талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 24-бандига кўра, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, гаровга олувчига берилган гаров нарсасига ундирувни қаратиш тартиби гаров тўғрисидаги шартномага мувофиқ белгиланади. Шу билан бирга, бундай шартноманинг предмети фақат кўчар мол-мулк бўлиши мумкинлиги ҳисобга олиниб, шартномада гаров нарсасига нисбатан ундирувни қаратиш шартлари белгиланмаган бўлса, бундай ҳолда гаровга қўйилган молмулкка ундирувни қаратишнинг умумий қоидаси қўлланилишидан келиб чиқиш лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган. Ушбу ҳолатда даъвогарнинг ундирувнинг гаровдаги Андижон вилояти, Бўстон тумани, Кўхинур МФЙ, Фидоий кўчаси, 91-уйда жойлашган қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш омбори, иссиқхона, мини стадион, қоровулхона бино ва иншоотлари ҳамда “HYUNDAI H1 12SEATS” русумли автотранспорт воситаларига қаратиш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Жавобгар томонидан кредит шартномасида келишилган жадвал асосида тўловларни амалга ошириши лозим бўлсада бироқ жавобгар тўловларни белгиланган муддатларда амалга оширмаган. Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси талабларини бажариб, жавобгарга 75 000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини амалга оширган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатлари билан тасдиқланади. Жавобгарнинг 2022 йил 17 августь ҳолатига 9 830,49 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган кредит қарз, 45 865,21 АҚШ доллари муддати келмаган кредит қарз, 765,73 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарз, 21,16 АҚШ доллари хисобланган фоиз, 347,92 АҚШ доллари пеня мавжуд бўлган. Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган кредит шартномасининг 11.14-бандининг i-кичик бандида кредит ва унга хисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатдан 30 кун ва ундан ортиқ муддатга кичиктирилиши шартномани жиддий бузиш деб ҳисобланиши ва бунда банк шартномани муддатидан олдин бекор қилиши ҳамда кредит ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтариб олиши мумкинлиги белгиланган. Жавобгарнинг амалга оширилган кредит тўловлари юзасидан банк айланмаси ўрганилганда кредит тўловларини 30 кундан ортиқ муддат тўланмаганлиги аниқланди. Зеро, ФКнинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарори 5-бандининг учинчи хатбошисида, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозимлиги юзасидан тушунтириш берилган. Жавобгар суд кунига қадарли даъво ариза тақдим этилган санадаги муддати ўтган кредит асосий қарз, фоиз тўловлари ҳамда суд кунида амалга ошириши лозим бўлган кредит асосий қарздорликларни тўлаб берган. Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 9 830,49 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган кредит қарз, 45 865,21 АҚШ доллари муддати келмаган кредит қарз, 765,73 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарз, 21,16 АҚШ доллари хисобланган фоиз ундириш талабини қисман 40 905,99 АҚШ доллари муддатли кредитни ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар жавобгардан 347,92 АҚШ доллари пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 9.2-бандида, қарз олувчи кредит тўловлари ўз вақтида тўламаган ҳамда улар юзасидан муддати ўтган қарзлар юзага келган ҳолларда тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун банкга муддати ўтган кредит қарздорлигига нисбатан 0,2 фоиз миқдорида, муддати ўтган фоиз тўловларига 0,2 фоиз миқдорда пеня тўлашлиги белгиланган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бироқ, даъвогар томонидан хисобланган 347,92 АҚШ доллари амалга оширилган тўловлар ҳисобига сингиштирилган. Шартноманинг 8.8-бандида тарафлар биринчи навбатда кредиторнинг мажбуриятлари бажаришга сарфланган харажатларни қоплаш, иккинчи навбатда неустойкалар (жарима, пеня), учинчи навбатда кредитдан фойдаланганлик учун фоизларга, тўртинчи навбатда суд ва ундирув жараёнлари билан боғлиқ харажатлар, бешинчи навбатда асосий қарздорликка йўналтиришга келишилган. Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини рад этишликни лозим топади. Суд, иш бўйича суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, давлат божи тўловини жавобгар ҳисобидан Республика бюджети, олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасида, мулкий низо бўйича судга даъво аризаси берилганда, шунингдек мол-мулкнинг олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномасини нотариал тартибда тасдиқлашда, меросга бўлган ҳуқуқни расмийлаштиришда, агар даъво қиймати, шартнома суммаси ёки мерос миқдори чет эл валютасида белгиланса, давлат божининг миқдори ҳаракатлар амалга оширилган санада Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада белгиланиши ва ундирилиши белгиланган. Суд, Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкининг курс валюталари бўйича суднинг электрон малумотлар базасига қайд этилган маълумотда 2022 йил 3 октябрь ҳолатига 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 11 004,94 сўмни ташкил этган. Зеро, ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиги белгиланган. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилишлиги белгиланган. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларига асосланиб “Chilustun fayz” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан АТБ “Хамкорбанк” фойдасига 40 905,99 АҚШ доллари миқдорида муддатли кредит қарз, олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув гаровдаги қуйидаги: - “Limon xalq farovonligi” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Андижон вилояти, Бўстон тумани, Кўхинур МФЙ, Фидоий кўчаси, 91-уйда жойлашган умумий ер майдони 8 325,0 кв.метр, умумий (қурилиш эгаллаган) майдони 734,91 кв.метр, фойдали майдони 439,92 кв.метр, 0001 ифода билан белгиланган қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш омбори, 0002 ифода билан белгиланган қоровулхона, 0003 ифода билан белгиланган навесдан иборат қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлаш омбори, иссиқхона, мини стадион, қоровулхона бино ва иншоотларига; - “Movaraunnahr internationale” масъулияти чекланган жамиятига Қўрғонтепа ИИБ ЙҲХБ ТРИБ томонидан 2021 йил 26 январда берилган AAF№2564339 рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, 2018 йилда ишлаб чиқарилган, двигитель рақами №G4KGHA014513, кузов №KMJWA37R5KU004547, шасси № рақамсиз, ранги оқ (белый), давлат рақам белгиси 60 077 KBA бўлган “HYUNDAI H1 12SEATS” русумли автотранспорт воситаларига қаратилсин. “Chilustun fayz” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 12 501 611 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвони қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда Бўстон туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтириши мумкин. Судья С.Умаралиев