← Назад
Решение #753338 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 134 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| Суд мажлисида ИПК | 111 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
BO‘STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
БУСТАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
170400, Andijon vil, Bo’ston tuman,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, обл. Андижан, р.Бустан,
улица Мустакиллик, 36
Тел: (0-374) 333-23-29, faks: (0-374) 333-14-37 Веб-сайт: www.oliysud.uz эл.почта: i.buz@sud.uz
АЖРИМ
(келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш ҳақида)
2022 йил 28 октябрь 4-1703-2201/1262-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судья С.Умаралиев раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар- “Ўзагролизинг”
акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар- “Туячи Абдумалик” фермер
хўжалигига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар
вакили Б.Тешабоев (ишончнома асосида), жавобгар хўжалик раҳбари
А.Валиевларнинг иштирокида Бўстон туманлараро иқтисодий суди биносида
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) “Ўзагролизинг” акциядорлик
жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида
иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “Туячи Абдумалик” фермер
хўжалиги (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 122 499 169
сўм асосий қарз, 49 374 160 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, жавобгар суд кунига
қадарли қисман тўловларни амалга оширганлигини, қолдиқ 20 000 000 сўм
асосий қарздорликни 19 ноябрь кунига қадарли тўлаб беришга даъвонинг пеня
ундириш талабидан эса воз кечишликка келишилганлигини билдириб, келишув
битимини тасдиқлаб беришликни сўради.
Жавобгар хўжалик раҳбари суд мажлисида кўрсатма бериб, даъвогар
билан низо юзасидан келишувга эришилганлигини, муддати ўтган 20 000 000
сўм қарздорликни ихтиёрий тўлаб беришга даъвонинг пеня ундириш талабидан
даъвогар воз кечишликка келишилганлигини билдириб, расмийлаштирилган
келишув битимини тасдиқлаб беришликни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ҳамда тақдим этилган келишув битимини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
келишув битимини тасдиқлашни лозим топди.
Келишув битимига кўра, жавобгар даъвогарга қолдиқ 20 000 000 сўм
асосий қарздорликни 2022 йил 19 ноябрь кунига қадарли тўлаб бериш,
даъвонинг 49 374 160 сўм пеня ундириш талабидан воз кечишликка
келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда матнда “ИПК” деб аталади)нинг 131-моддасига кўра тарафлар
низони келишув битимини тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими даъво
тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими
иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини
ижро этиш жараёнида тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими
у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади.
ИПКнинг 134-моддасига кўра, келишув битими шартлари қонун
ҳужжатларига зид бўлса; унинг шартлари учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларига дахлдор бўлса; у шарт асосида тузилган бўлса келишув
битимини тасдиқлашни рад этишлик белгиланган.
Мазкур иш бўйича тарафлар ўртасида тузилган келишув битими қонун
ҳужжатларига хилоф эмас ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан
қўриқланадиган манфаатларини бузмайди.
ИПКнинг 110-моддасининг 7-бандига биноан келишув битими тузилиб, у
суд томонидан тасдиқланган бўлса, суд иш юритишни тугатади.
Юқоридагиларга асосан, суд келишув битимини тасдиқлашни ва иш
юритишни тугатишни лозим топади.
Суд мажлисида ИПКнинг 111-моддаси талаблари ҳақида, яъни иш юритиш
тугатилган такдирда айни бир шахслар ўртасидаги айни бир предмет
тўғрисидаги, айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга иккинчи бор
мурожаат қилишга йўл қўйилмаслиги даъвогарга тушунтирилди.
Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича тарафлардан ундирилиши лозим
бўлган давлат божи тўловини жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига
ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра
мувофиқ ҳал этишлиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 110, 118, 130-133, 195-моддаларини қўллаб,
ажрим қилди:
Тарафлар ўртасида тузилган келишув битими “Туячи Абдумалик” фермер
хўжалиги қолдиқ 20 000 000 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 24 000 сўм
почта харажатини 2022 йил 19 ноябрь кунига қадарли “Ўзагролизинг”
акциядорлик жамиятига тўлаб бериш, “Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти эса
даъвонинг 49 374 160 сўм сўм пеня ва 102 499 169 сўм асосий қарз ундириш
талабидан воз кечиш шарти билан тасдиқлансин.
“Туячи Абдумалик” фермер хўжалиги ҳисобидан Республика бюджетига
3 437 466 сўм давлат божи ундирилсин.
4-1703-2201/1262-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Ажримдан норози томон белгиланган тартибда шикояти келтиришга
ҳақли.
Раислик этувчи
С.Умаралиев