Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1524 Дата решения 27.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Ачилов Жасур Рахматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Qashqadaryo viloyati davlat soliq boshqarmasi Ответчик / Подсудимый "TMD KESH HAMKOR" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 925300 Claim ID 2948950 PDF Hash 38a5858dc828893f... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
кодексининг 82-моддаси кодекси 82 code_article
кодексининг 111-моддаси кодекси 111 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI SHAHRISABZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шаҳрисабз шаҳри 2022 йил 27 октябр 4-1802-2201/1524-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачиловнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг "TMD KESH HAMKOR" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2201/1524-сонли иқтисодий ишни, аризачи вакили – А.Бегалиев (2022 йил 26 октябрдаги ишончнома) иштирокида, Шаҳрисабз туман Давлат солиқ инспекцияси биносида ўтказилган сайёр очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Қашқадарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси (матнда аризачи деб юритилади), "TMD KESH HAMKOR" масъулияти чекланган жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар 2022 йил август ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этмаганлигини, белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши тўғрисида унинг шахсий кабинетига хабарнома юборилган бўлсада, ҳисобот тақдим этилмаганлигини билдириб, жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Аризачи вакили аризани қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Судга аризачи вакили жавобгар томонидан солиқ ҳисоботи тақдим этилмаганлиги тўғрисида электрон маълумотнома тақдим қилган. Суд ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатларга кўра жавобгар томонидан 2022 йил август ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда солиқ органига тақдим этилмаган. Аризачи томонидан жавобгар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган муддатларда солиқ ҳисоботини тақдим этиши лозимлиги тўғрисида шахсий кабинети орқали электрон шаклда огоҳлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Аризачининг солиқ тўловчини банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори билан жавобгарнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар ўн кундан кўп бўлмаган муддатга тўхтатилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддасига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Суд мажлиси кунига қадар солиқ органига белгиланган шаклда жавобгар солиқ ҳисоботини тақдим этилмаганлиги тўғрисида аризачи вакили томонидан маълумот судга тақдим этилган. Бундай ҳолатда суд аризани қаноатлантиришни, жавобгар "TMD KESH HAMKOR" масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 2022 йил август ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этгунга қадар ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 111-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-186, 222-моддаларига асосланиб, судҚ А Р О Р К И Л Д И: Ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар "TMD KESH HAMKOR" масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялари 2022 йил август ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини солиқ органига тақдим этгунга қадар ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб турилсин. Жавобгар "TMD KESH HAMKOR" масъулияти чекланган жамиятининг барча банкдаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилгандан сўнг аризачи томонидан тақдим этилган ёзма кўрсатма (қарор)га асосан ҳисобварақлар бўйича операциялар тиклансин. Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар ўн кун муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиши (протест келтириши) мумкин. Судья Ж.Ачилов