← Назад
Решение #753479 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 215 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
XO‘JAOBOD TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KHODJAOBOD INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
171400, Andijon viloyati,
Xo‘jaobod shahar, Pok niyat ko‘chasi, 2-uy
171400, Andijan region,
Khodjaobod city, Pok niyat street, 2.
Тel., Ғах: (+998-74) 741-12-82, veb-sayt: www.oliysud.uz, е-mail: i.xujaobod@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 27 октябрь
4-1706-2201/850-сонли иш
Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.К.Абидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Алиқуловнинг котиблигида,
аризачи – Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармасининг
жавобгар – “......................” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил14 майдаги
“Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли қарорига асосан
37 367 908 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни
аризачи вакили ...................... (2022 йил 23 июнь кунги 22-39478-сонли
ишончнома асосан) иштирокида, Хўжаобод туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи Андижон вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда
ДСБ ёки “Аризачи” деб юритилади) Хўжаобод туманлараро иқтисодий судига
ариза билан мурожаат қилиб, “......................” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2020
йил
14
майдаги
283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 27-банди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
21
апрель
кунги
“Тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш
тизимини
такомилллаштириш, ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига асосан
22 680 АҚШ доллари қийматидаги муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл қўйиб
хорижий валюта тушишини таъминламаганлиги учун 22 680 АҚШ долларининг
5 ва 10 фоиз, жами 15 фоиз миқдорида 37 367 908 сўм молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Суднинг 2022 йил 30 сентябрь кунги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Андижон вилояти Божхона бошқармаси ҳамда ТИФ “Миллийбанк”
жалб қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахслар - Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва ТИФ
“Миллийбанк” дан вакиллар суд мажлисида иштирок этмади. Андижон вилояти
Божхона бошқармаси ва ТИФ “Миллийбанк” судга ариза ва маълумотнома тақдим
этиб, ишни вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб
юритилади)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар, учинчи шахс
Андижон вилояти Божхона бошқармаси ва ТИФ “Миллийбанк” АТБ вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабларини қўллаб-қувватлаб, судга
ариза берилганидан сўнг жавобгар томонидан дебитор қарздорлик бартараф
қилинмаганлиги тўғрисида судга маълумот тақдим қилиб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Учинчи шахс ТИФ “Миллийбанк” ва Андижон вилояти Божхона
бошқармаси жавобгарнинг ҳозирги кунда импорт шартномалари бўйича дебитор
қарздорлиги мавжудлиги туғрисида маълумот ва импорт шартномаси ва пул
ўтказилганлигини тасдиқловчи мемориал ордерни ва бошқа ҳужжатларини тақдим
этган.
Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш хужжатларини
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ариза талабини қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
215-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар
билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли.
Иш хужжатларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки
Андижон вилоят Бош бошқармасининг 2021 йил 1 декабрь куни ҳолатига “Ташқи
савдо шартномалари бўйича кредиторлик ва муддати ўтган дебиторлик
қарздорликка йўл қўйган хўжалик юритувчи субъектлар ҳақида”ги 2021 йил
10 декабрь кунги 23-18/170-сонли хати бўйича “Ташқи савдо операцияларининг
ягона электрон ахборот тизими” (ТСОЯЭАТ)да мавжуд маълумотларга кўра ДСБ
томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 283-сонли
қарорининг талаблари ижроси юзасидан таҳлил ўтказилган.
Мазкур таҳлилларга кўра:
1.
Жавобгар билан Қозоғистоннинг ТОО “КАРАМБОЛ” компанияси
ўртасида 2017 йил 25 август кунида IM-01-2017-сонли импорт шартномаси (ИДН
рақами 200242929304849269170200006) бўйича жавобгарнинг 2021 йил 28 октябрь
куни 20 000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги
вужудга келганлиги аниқланган.
2022 йил 21 январь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни
якунига етганлиги учун ДСБ томонидан жавобгарга нисбатан 2022 йил 02 март
куни дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки келиб тушмаган валюта маблағи
180 кунгача кечиктирилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор қарздорликнинг
5 фоизи эквивалентида 10 861 800 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида
талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган. Бундан ташқари жавобгарга импорт шартномаси бўйича
жавобгарнинг 2021 йил 28 октябрь куни 20 000 АҚШ доллари миқдорида муддати
ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келган. 2022 йил 21 январь куни белгиланган
муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етганлиги учун ДСБ томонидан
жавобгарга нисбатан 2022 йил 27 май куни дебитор қарздорликни бартараф қилиш
ёки келиб тушмаган валюта маблағи 180 кундан 365 кунгача кечиктирилганлиги
сабабли муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 10 фоизи эквивалентида
22 090 500 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ,
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
2.
Жавобгар билан Тожикистоннинг ООО “Хуаксин Гаюр (Сугд) семент”
компанияси ўртасида 2017 йил 29 август кунида 0501041-сонли импорт
шартномаси (ИДН рақами 200242929304849269170200005) бўйича жавобгарнинг
2021 йил 28 октябрь куни 2 680 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор
қарздорлиги вужудга келганлиги аниқланган.
2022 йил 21 январь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни
якунига етганлиги учун ДСБ томонидан жавобгарга нисбатан 2022 йил 02 март
куни дебитор қарздорликни бартараф қилиш ёки келиб тушмаган валюта маблағи
180 кунгача кечиктирилганлиги сабабли муддати ўтган дебитор қарздорликнинг
5 фоизи эквивалентида 1 455 481 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида
талабнома юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган. Бундан ташқари жавобгарга импорт шартномаси бўйича
жавобгарнинг 2021 йил 28 октябрь куни 2 680 АҚШ доллари миқдорида муддати
ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келган. 2022 йил 21 январь куни белгиланган
муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етганлиги учун ДСБ томонидан
жавобгарга нисбатан 2022 йил 27 май куни дебитор қарздорликни бартараф қилиш
ёки келиб тушмаган валюта маблағи 180 кундан 365 кунгача кечиктирилганлиги
сабабли муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 10 фоизи эквивалентида
2 960 127 сўм жаримани ихтиёрий тўлаш тўғрисида талабнома юборилган. Бироқ,
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Шундан кейин ДСБ жавобгарга нисбатан 2 та шартнома бўйича хорижий
валюта тушишини таъминламаганлиги учун (2 680 + 20 000) 22 680 АҚШ
долларининг 5 фоиз, (1 000 + 134,0) жами, 1 134,0 АҚШ доллари эквавелентида
12 317 281 сўм, (2 680 + 20 000) 22 680 АҚШ долларининг 10 фоиз, ( 2 000 + 268,0)
жами, 2 268,0 АҚШ доллари эквавелентида 25 050 627 сўм, жами 5 ва 10 жами
15 фоиз (1 134,0 + 2 268,0) = 3 402,0 АҚШ долларига нисбатан эквивалетида
(13 317 281 + 25 050 627) жами 37 367 908 сўм миқдорида молиявий жарима
ундириш талаби билан иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2020
йил
14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдлиқланган “Ташқи савдо операциялари
амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда “Низом” деб юритилади)нинг
22-бандига кўра хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва
инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат
банклари томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот
тизимига (бундан буён матнда ТСОЯЭАТ деб юритилади) орқали амалга
оширилади. ТСОЯЭАТда олиб кириш контракти олиб чиқиш контракти билан,
шунингдек, сотиб олиш контракти сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда
мониторинг қилинади. Бунда валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат
банклари ўртасида ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш
тақиқланади.
Низомнинг 24-бандида импорт контракти бўйича тушум тушиши ёки
товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — «импорт» божхона
режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва
хизматларга (ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш
далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги
кераклиги белгиланган.
Низомнинг 27-бандига асосан ташқи савдо контрактлари бўйича активлар
репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб
тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар
республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва
хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин
30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун —
60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар.
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин
муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча
жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрель кунги
“Тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш
тизимини
такомилллаштириш,
ишбилармонлик мухитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорини 10-бандига кўра 2021 йил 1 майдан бошлаб
чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган
эспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни
республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки
хизматлар кўрсатишшни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун
қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтириш,
2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати
ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар
қўллаш тўхатиш ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил
1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, “......................” масъулияти чекланган
жамияти ва Қозоғистоннинг ТОО “КАРАМБОЛ” компанияси ўртасида 2017 йил
25 август кунида IM-01-2017-сонли импорт шартномаси тузилган. Мазкур
шартнома юзасидан жавобгар томонидан хорижий ҳамкорга 2017 йил 27 сентябрь
кунги
тўлов
топшириқномалари
билан
жами
20 000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари чиқарилган. Мазкур импорт
шартномаси бўйича хорижий хамкор томонидан махсулотлар юбормаганлиги
натижасида 2021 йил 28 октябрь куни жавобгарнинг 20 000 АҚШ доллари
миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга келган. 2022 йил
21 январь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк куни якунига етган.
ДСБнинг дебитор қарздорликуни ихтиёрий бартараф қилиш ҳақида жавобгарга
2022 йил 02 март, 2022 йил 27 май куни юборган талабномалари оқибатсиз
қолдирилган.
Шунингдек
“......................”
масъулияти
чекланган
жамияти
ва
Тожикистоннинг ООО “Хуаксин Гаюр (Сугд) семент” компанияси ўртасида 2017
йил 29 август кунида 0501041-сонли импорт шартномаси тузилган. Мазкур
шартнома юзасидан жавобгар томонидан хорижий ҳамкорга 2017 йил 30 август,
25 сентябрь кунги тўлов топшириқномалари билан жами 99 280 АҚШ доллари
миқдорида пул маблағлари чиқарилган. Мазкур импорт шартномаси бўйича
хорижий хамкор томонидан махсулотлар тўлиқ юбормай, 2017 йил 13,
29 сентябрь, 02 октябрь кунлари жами 96 600 АҚШ доллари миқдорида
маҳсулотлар жавобгарга юборилганлиги натижасида 2021 йил 28 октябрь куни
жавобгарнинг 2 268 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги
вужудга келган. 2022 йил 21 январь куни белгиланган муддатга қўшимча 60 банк
куни якунига етган. ДСБнинг дебитор қарздорликуни ихтиёрий бартараф қилиш
ҳақида жавобгарга 2022 йил 02 март, 2022 йил 27 май куни юборган
талабномалари оқибатсиз қолдирилган.
Мазкур ҳолатда суд ДСБнинг талабини асосли деб ҳисоблайди. Булар
аризачи вакилининг тушунтиришлари, учинчи шахсларнинг маълумотномалари ва
ишдаги бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Шу боис, суд жавобгарга нисбатан валюта ҳисобрақамига белгиланган
муддатида келиб тушмаган жами (2 680 + 20 000) 22 680 АҚШ долларининг
5 фоиз, (1 000 + 134,0) жами, 1 134,0 АҚШ доллари эквавелентида 12 317 281 сўм,
(2 680 + 20 000) 22 680 АҚШ долларининг 10 фоиз, ( 2 000 + 268,0) жами,
2 268,0 АҚШ доллари эквавелентида 25 050 627 сўм, жами 5 ва 10 жами
15 фоиз (1 134,0 + 2 268,0) = 3 402,0 АҚШ долларига нисбатан эквивалетида
(13 317 281 + 25 050 627) жами 37 367 908 сўм миқдорида молиявий жарима
ундиришни лозим топади.
Шунингдек, Низомнинг 28-бандидаги қоидаларга мувофиқ, молиявий
жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг
90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида аризада
кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта
маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши,
ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда — иш
юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор
қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек,
ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк
ҳисобварағига қайтариб берилади.
Жарима қўлланилгандан кейин тушган валюта маблағлари ёки республикага
олиб кирилган ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида
расмийлаштирилган товар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар суммаси
талабномада кўрсатилган валюта курси бўйича сўмда ҳисоб-китоб қилинади.
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг давлат солиқ
хизмати органи хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий варақасида қўлланилган
жарима суммасини ҳисобга олади. Ҳисобга олинган жарима суммаси солиқ қарзи
сифатида эътироф этилиб, белгиланган тартибда мажбурий ундирув чоралари
кўрилиши тўғрисида жавобгарга тушунтириш берилсин.
6
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга кўра суд, ариза талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуннинг 9-моддаси
19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - хукуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга
олиб, жавобгардан давлат божи ундирмасликни, аризачи томонидан олдиндан
тўланган 24 000 сўм почта харажатини жавобгар хисобидан аризачи фойдасига
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 128, 170, 176-179, 222-моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л А Д И:
Ариза талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “......................” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2020
йил
14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли
билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
27-бандига асосан 22 680 АҚШ доллари қийматидаги муддати ўтган дебитор
қарздорликнинг 5 ва 10 фоизи, жами 15 фоизига нисбатан қиймати 37 367 908 сўм
миқдорида молиявий жарима қўлланилсин.
Қўлланилган молиявий жарима суммасини ундириш Андижон вилоят
Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин.
“......................” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Андижон вилоят
Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори конуний кучга киргач, почта харажатини ундириш бўйича
ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида Хўжаобод
туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов хайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ж.К.Абидов