Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1501-2501/550 Дата решения 14.04.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Айблов ҳукми Суд Ферганский городской суд по уголовным делам Судья Вахобов Тожидин Шарофидинович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 379932 Claim ID 2784668 PDF Hash 2b9eef524e171152... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 20 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 168-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 168 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси збекистон Республикаси ЖК 276 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 2546-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 2546 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲУКМ 2025 йил апрель ойининг 14 куни жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи шаҳар судининг раиси Т.Вахобов, Ш.Алиёровнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Фарғона шаҳар прокурори катта ёрдамчиси Ж.Отажонов, судланувчи И.Набиев ва унинг ҳимоячиси - адвокат А.Турдуматовнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан айбланган Набиев Исломжон Икромжон ўғлига оид 1-1501-2501/550-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Судланувчи Набиев Исломжон Икромжон ўғли (Nabiyev Islomjon Ikromjon o`g`li), 1997 йил 30 ноябрь куни Фарғона шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта-махсус, ишламайди, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, оилали, 1 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, Фарғона шаҳар, “З.М.Бобур” МФЙ, А.Қодирий кўчаси, 24-уй, 8-хонадонда яшайди, иш бўйича гаров эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини 2025 йил 17 март куни олган. Суд, судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини, тарафларнинг музокара сўзларини тинглаб, жиноят ишида тўпланган далилларни суд мажлисида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб, судланувчининг музокара ва охирги сўзларини эшитиб, қуйидагиларни аниқлади Судланувчи И.Набиев 2024 йил 9 июлдан 10 июлга ўтар кечаси соат 23-40 ларда Фарғона шаҳар, Ал-Хоразмий кўчасида юрган вақтида, ўзини шубҳали тутганлиги сабабли Фарғона вилояти ИИБ ППХ ходимлари томонидан тўхтатилиб, холислар иштирокида ёни кўздан кечирилган вақтида, ўзи фойдаланиб келаётган телефон аппарати ғилофи ичида думалоқ шаклдаги, ўткир ҳидли, кўринишидан гиёҳванд моддасига ўхшаш моддаларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб, мазкур модда ашёвий далил сифатида олинган. Суд кимёвий экспертизасининг 2024 йил 15 июль кунги №860-сонли хулосасига кўра, И.Набиевдан ашёвий далил тариқасида олинган, тўқ жигарранг рангли, юмшоқ прессланган, эгулувчан холдаги, ўзига хос ўткир ҳидга эга бўлган таркибида фаол тетрагидроканнабинол моддасини сақловчи “гашиш” гиёхвандлик моддаси эканлиги ва унинг соф оғирлиги 0.24 грамм эканлиги аниқланган. Судланувчи И.Набиев судда, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, 2024 йил ёз ойларида Жўйдам маҳалласи ҳудудида жойлашган сой бўйидан ёввойи ҳолда ўсиб ётган наша ўсимлиги баргларини териб олиб, яшаш хонадонига олиб келиб, қуритиб, баргларини майдалаб, бир маротаба чеккани, шундан сўнг қолган гашиш гиёҳвандлик моддасини келгусида ўзи истеъмол қилиш мақсадида ёнида сақлаб келганлигини, 2025 йил 9 июль куни соат 23-40ларда Фарғона шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб кетаётган вақтида, ИИБ ходимлари келишиб, ўзларини таништиришгани ва ёнида ноқонуний нарсалар бўлса тақдим этишини сўрашганда, телефонини ғилофи ичида, целефон пакетда келгусида ўзининг истеъмоли учун сақлаб келаётган гашиш гиёҳвандлик моддасини ихтиёрий равишда ИИБ ходимларига топширганлигини, ушбу гиёҳвандлик моддасини бирон-бир шахсга бериш ёки сотиш мақсади бўлмагани, фақат ўзини истеъмоли учун сақлаб келганини, ҳозирда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини, бир нафар фарзанди борлигини, оилада ягона боқувчи эканлигини билдириб, суддан енгиллик беришни сўради. Гувоҳ Р.Носиржонова судда, 2024 йил 9 июль куни ИИБ ходимларининг таклифи билан ҳозирда судланувчи И.Набиевга нисбатан ўтказилган тадбирда холис сифатида иштирок этгани ва ИИБ ходимлари И.Набиевга ўзларини таништиришиб, ёнида қонунга зид нарсалар бўлса топширишни таклиф қилишганида, И.Набиев телефонини ғилофи ичидан оқ целофанга ўралган бир дона ўткир ҳидли гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддани олиб берганлигини ва ИИБ ходимлари ушбу моддани ашёвий далил сифатида олишгани, сўнгра бу ҳақида ҳужжатлар расмийлаштирилгани, у ушбу тузилган ҳужжатларга холис сифатида имзо қўйиб берганлигини баён этди. Судланувчи И.Набиевнинг содир этган жинояти ўзининг айбига тўлиқ иқрор бўлиб берган кўрсатувидан ташқари, гувоҳ Р.Носиржонованинг суддаги кўрсатувлари, шунингдек, судда текширилган жиноят иши ҳужжатларидаги билдирги (и.в. 5), далилий ашёни олиш тўғрисида баённома (и.в. 15), далилий ашёни тортиб олиш ҳақидаги баённома (и.в 16), экспертиза хулосаси (и.в 17), кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш баённомаси ва унга илова қилинган фотосуратлар (и.в 115-120), тушунтириш хатлари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа далиллар билан тўлиқ ўз тасдиғини топди. Суд, судланувчи И.Набиевнинг жиноий ҳаракатларини квалификация қилиш масаласини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи томонидан И.Набиевнинг гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаб, сақлаб, ташиганликда ифодаланган ҳаракатини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасида, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги белгиланган. Суд, судланувчи И.Набиевга нисбатан жазо тури ва меъёрини белгилашда, юқорида қайд этиб ўтилган Конституция нормаларига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги қарорининг 3-бандида, жиноят кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақидаги тушунтиришларга риоя қилиб, уни айбига тўлиқ иқрор ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини, оилада ягона боқувчи эканлигини, 1 нафар фарзанди борлигини, муқаддам судланмаганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида инобатга олиб, унга нисбатан у айбланган модда санкциясида назарда тутилган жарима жазосини тайинлашни лозим топади. Бундан ташқари, суд, иш бўйича ашёвий далиллар масаласини муҳокама қилиб, судланувчи И.Набиевдан олинган, экспертиза текширувидан сўнг қолган ва ДХХ Фарғона вилоят бошқармасига топширилган умумий миқдори 0,2 грамм бўлган гашиш гиёҳвандлик воситасини йўқ қилишни лозим топди. Шунингдек, суд, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2024 йил 15 август кунги ажрими билан судланувчи А.Набиевнинг оиласига келадиган почта-телеграф жунатмаларини хатлаб қўйиш чорасини Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 168-моддаси 1-қисми тартибида ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бекор қилишни лозим топади. Бундан ташқари, суд, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 2546моддаси тартибида жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2024 йил 15 август кунги ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган судланувчи А.Набиевга Фарғона шаҳар ИИБ томонидан берилган АА 8310125 серия рақамли фуқаролик паспорти ва 2021 йил 28 декабрь куни Фарғона вилоят ИИБ томонидан берилган FA 4631480 серия рақамли чет элга чиқиш паспортнинг амал қилишини тиклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 454-457, 462, 463, 465-468, 471-473-моддаларига амал қилиб, суд, ҳукм қилди Судланувчи Набиев Исломжон Икромжон ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилсин. И.Набиевга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят содир этилган вақтдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 (ўттиз) баравари миқдорида, яъни 10.200.000 (ўн миллион икки юз минг) сўм жарима жазоси тайинлансин. Жарима давлат фойдасига ундирилсин. Судланувчи И.Набиевга нисбатан қўлланилган гаров эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин ва дастлабки тергов даврида гаров сифатида АТ “Ипотека банк” Фарғона филиалига топширилган 8.000.000 сўм пуллар гаровга қўювчи А.Мадалиевга қайтарилсин. Иш бўйича ашёвий далил тариқасида олинган ва ҳозирда ДХХ Фарғона вилоят бошқармасининг моддий-техника таъминот бўлимида сақланаётган И.Набиевдан олинган ва экспертиза текширувидан кейин қолган 0,2 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси йўқ қилинсин. Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2024 йил 15 август кунги ажрими билан судланувчи А.Набиевнинг оиласига келадиган почтателеграф жунатмаларини хатлаб қўйиш чораси ҳукм қонуний кучга кирганидан сўнг бекор қилинсин ва ижросини таъминлаш “Ўзбекистон почтаси” АЖ Фарғона филиали зиммасига юклатилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 2546-моддаси тартибида жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг 2024 йил 15 август кунги ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган судланувчи А.Набиевга Фарғона шаҳар ИИБ томонидан берилган АА 8310125 серия рақамли фуқаролик паспорти ва 2021 йил 28 декабрь куни Фарғона вилоят ИИБ томонидан берилган FA 4631480 серия рақамли чет элга чиқиш паспортининг амал қилиши тиклансин ва ижросини таъминлаш Фарғона вилоят ИИБ М ва ФРБ зиммасига юклатилсин. Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган, судланувчи ҳукм нусхасини олган кунидан бошлаб ўн сутка ичида шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдиришга, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса кассация тартибида шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақли. Раислик қилувчи Т.Вахобов Маъсул судья: Вахобов Тожидин Шарофидинович