← Назад
Решение #753606 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 170 | — | law | |
| зР ФК | 236 | — | law | |
| зР ФК | 744 | — | law | |
| аролик кодекси | 736 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article | |
| онуни | 26 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ASAKA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
ASAKA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Asaka district, Sahil bo’yi street 11
Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy
Веб-сайт: www.oliysud.uz,
эл.почта: i.asaka@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Асака тумани
4-1702-2201/1072-сонли иш
Асака туманлараро иқтисодий суди судьяси У.М.Бузурходжаев раислигида,
Ж.Одилжоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон
вилоят худудий бошқармаси даъвогар АТ “Халқ банки”нинг манфаатида жавобгар
“Асака Наврўз таомлари” масъулияти чекланган жамиятидан кредит танидан
293 598 000 сўм, кредит фоиздан 4 110 000 сўм хамда суд харажатларини ундириш,
ундирувни қўшимча жавобгар “Мега Сервис Инвест” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни, даъвогар вакили Д.Рахмонова (ишончнома асосида) иштирокида,
палата, жавобгар ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз, Асака туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
Даъво аризада баён этилишича, 2020 йил 05 октябрь куни АТ “Халқ банки”
(матнда кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) акциядорлик жамияти
хамда банк мижози “Асака Наврўз таомлари” масъулияти чекланган жамияти
(матнда кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида №240-сонли
кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга
“Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш хзматларини ташкил этиш мақсадида
дастгох ва жихозлар сотиб олиш учун 15 фоиз хажмда фоизлар тўлаш шарти билан
36 ой муддатга 500 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиб берган.
Мазкур кредит шартномасининг таъминоти сифатида қўшимча жавобгар
“Мега Сервис Инвест” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Асака туман Файз
МФИ Т.Алиев кўчасида жойлашаган умумий ер майдони 960,21 кв.метр, қурилиш
майдони 228,60 кв.метр, умумий фойдаланиш майдони 204,68 кв.метр бўлган “Савдо
Дўкони” бино-иншоатлари гаровга қўйилган ва гаровга қўйилганлик тўғрисида
гаров шартномаси тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари банк томонидан
тўлақонли бажарилган бўлишига қарамасдан, жавобгар ўз мажбуриятларини
бажаришдан бўйин товлаб, кредитни қайтариш жадвалига риоя қилмай келган. Шу
билан бирга, банк томонидан юборилган қарздорликни бартараф этиш тўғрисидаги
2022 йил 15 сентябрь кунги №121/1-сонли ва 2022 йил 15 сентябрь кунги №121/2сонли огохлантириш хатлари юборилган бўлсада, жавобгар томонида юборилган
огохлантириш хатлари оқибатсиз қолдирилиб, кредит қарздорлигини бартараф
қилиш чоралари кўрилмаган.
Жамият молиявий аҳволининг ёмонлашуви, кредит маблағларини юзасидан
қарздорликни ўз вақтида бартараф қилиш, кредит шартномасининг ажралмас
қисми бўлган қайтариш графигига риоя қилган ҳолда кредит маблағлари ва унга
ҳисобланган фоизлар бўйича тўловларни амалга ошира олмаслик эҳтимолини
келтириб чиқарган.
Жавобгар ўз шартномавий мажбуриятларини тўлақонли бажара олмаганлиги
оқибатида судга даъво ариза тақдим этилган кун 2022 йил 15 сентябрь ҳолатига
тарафлар ўртасида имзоланган кредит шартномаси ва унинг ажралмас қисми
бўлган қайтариш графиги бўйича кредит маблағларининг кредит танидан
293 598 000 сўм, кредит фоиздан 4 110 000 сўм жами 297 710 000 сўм қарздорлик
юзага келган.
Палата аъзосининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар
АТ “Халқ банки” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгардан қарздорлик ва
унга ҳисобланган фоиз, пеняларни ундириш, ундирувни қўшимча жавобгар “Мега
Сервис Инвест” масъулияти чекланган жамиятига тегишли биноси иншоатларига
қаратишни сўраб, судга даъво аризаси киритган.
Палата низони иштрокисиз кўришни сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига
асосан палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг вакиллари суд мажлиси куни, жойи,
вақти тўғрисида тегишли тарзда ҳабардор этилган бўлсада, судда иштирок этмади.
Суд иш ҳужжатларида даиллар етарли деб ҳисоблайди ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси(матнда кейинги ўринда Ўз.Рес ИПК деб
аталади)нинг 170-моддаси тартибида низони жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг
вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади.
Даъвогар банк вакили кўрсатувлар бериб, жавобгар кредит учун тўловларни
мунтазам равишда кечиктириб келганлигини, лекин жавобгар томонидан
кредитнинг асосий тани ва фоиздан муддати ўтган қарздорлиги хосил бўлиб
қарздорлик мунтазам равишда тўлаб бермасдан келаётганлигини, ушбу холат
шартнома шартларини бузиш ҳисобланишини, даъвони тўлиқ қаноатлантириб,
ундирувни қўшимча жавобгарнинг мол-мулкларга қаратиб беришни, жавобгар
қарздорликни қисман бўлсада тўлаб бермагани учун келишувга эришиб
бўлмаганлигини баён этиб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, ишдаги ҳужжатлар билан
танишиб, далилларга баҳо бериб қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда матнда
“ЎзР ФК” деб юритилади) 8 ҳамда 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ЎзР ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ЎзР ФКнинг 744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф банк
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олади.
Иш ҳужжатларига қараганда, тарафлар ўртасида №240-сонли кредит
шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга “Автомобилларга
техник хизмат кўрсатиш хзматларини ташкил этиш мақсадида дастгох ва жихозлар
сотиб олиш учун 15 фоиз хажмда фоизлар тўлаш шарти билан 36 ой муддатга
500 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиб берган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси шартлари банк томонидан
тўлақонли бажарилган бўлишига қарамасдан, жавобгар ўз мажбуриятларини
бажаришдан бўйин товлаб, кредитни қайтариш жадвалига риоя қилмай келган ва
банк олдида кредит танидан 293 598 000 сўм, кредит фоиздан 4 110 000 сўм
қарздорликни келтириб чиқарган.
Тарафлар кредит шартноманинг тегишли бандида қарз олувчи ўз
мажбуриятларини бажармаса ёки корхона фаолиятини текшириш жараёнида қарз
олувчининг молиявий аҳволи ёмонлашганда, шунингдек шартномавий
мажбуриятлар бажарилиши кечиктирилганда банк томонидан бутун кредит ёки
унинг бир қисми муддатидан олдин ва дарҳол тегишли фоизлар билан қайтаришни
талаб қилиш ҳуқуқидан фойдаланади, деб келишилган.
Ушбу қарздорлик даъвогарнинг судга тақдим этган мухгалтерлик ҳисобкитоби билан хам тўлиқ ўз исботини топади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит
ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган
ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда,
кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг
олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига
олади.
Суд кредит шартномасининг муддати якунланмаганлиги, қарздор томонидан
шартнома шартларига асосан фоиз тўловларини тўлаб бориш мажбурияти
олганлиги, ушбу мажбурият бузилганлиги иш ҳолатларидан кўринганлигини
инобатга олиб, Фуқаролик кодексининг 736-моддасига асосан кредиторнинг қарзни
тўлиқ муддатидан олдин қайтариш тўғрисида асосли талаб қўйилган деб
ҳисоблайди, асосий қарз ва унга ҳисобланган 4 110 000 сўм фоизларни ундириш
лозим бўлади.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг тегишли бандига асосан олинган кредит таъминоти учун қўшимча
жавобгар “Мега Сервис Инвест” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Асака
туман Файз МФИ Т.Алиев кўчасида жойлашаган умумий ер майдони 960,21 кв.метр,
қурилиш майдони 228,60 кв.метр, умумий фойдаланиш майдони 204,68 кв.метр
бўлган “Савдо Дўкони” бино-иншоатларига қаратишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддаси 1-қисмида
гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни
қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган молмулкка қаратиш мумкинлиги қайд этиб ўтилган.
“Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига
кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни
қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда
бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларининг қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги 13/150-сонли қўшма
Қарорнинг 21-бандида гаров мажбуриятларидан келиб чиқадиган низоларни
кўришда шуни ҳам ҳисобга олиш зарурки, қарздор томонидан гаров билан
таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) қонун
ҳужжатларига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантириш
олиш ҳуқуқига бошқа кредиторларга қараганда имтиёзга эга бўлишлиги
белгиланган.
Юқоридагиларга кўра даъвогарнинг ундирувни гаровдаги мол-мулкларга
қаратиш ҳақидаги талаби ҳам асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим.
Суд ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини ундириш масаласини
муҳокама қилиб даъво талаблари асосли эканлиги ва қаноатлантирилганлиги
сабабли жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 5 954 160 сўм давлат божи ва
даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажатини ундириш лозим бўлади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 264, 736,
744-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 118, 176, 177-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Асака Наврўз таомлари” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
- АТ “Халқ банки” фойдасига 293 598 000 сўм асосий қарз, 4 110 000 сўм фоиз
хамда 24 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 5 954 160 сўм давлат божи ундирилсин.
Ундирув қўшимча жавобгар “Мега Сервис Инвест” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли Асака туман Файз МФИ Т.Алиев кўчасида жойлашаган умумий
ер майдони 960,21 кв.метр, қурилиш майдони 228,60 кв.метр, умумий фойдаланиш
майдони 204,68 кв.метр бўлган “Савдо дўкони” бино-иншоатларига қаратилсин.
Қарор қонуний кучга киргач ижро варақа берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Асака туманлараро иқтисодий суди орқали
Андижон вилоят судига апелляция тартибида шикояти (протести) берилиши
мумкин.
Судья
У.М.Бузурходжаев