← Назад
Решение #754059 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 735 | — | code_article | |
| онуни | 27 | — | law | |
| онуннинг | 28 | — | law | |
| Кодекс | 281 | — | code_article | |
| бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФК | 271 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "***** МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 27 октябрь
*****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Тошкент
вилоят
ҳудудий
бошқармаси
АТ "*****" манфаатида жавобгар "*****" фермер хўжалиги ва қўшимча
жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда
250.000.012 сўм муддати келмаган асосий қарздорлик, 134.016.664 сўм муддати
ўтган асосий қарздорлик, 15.467.345.33 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги
жами 399.484.021.33 сўм кредит қарздорлигини ундиришни, ундирувни 2018
йил 04 мартдаги гаров-ипотека шартномасига асосан "*****" масъулияти
чекланган жамиятига тегишли Тошкент шаҳар, ***** тумани, ***** 2-берк
кўчаси, 59-уйда жойлашган умумий майдони 975.кв.метр бўлган "*****"
масъулияти чекланган жамияти 2017 йил 15 ноябрдаги 011/035-сонли баҳолаш
ҳисоботига асосан 1.517.360.000 сўмга баҳоланган қушхона биносига ҳамда
"*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент вилояти,
Қуйичирчиқ тумани, "*****" ҚФЙ, "*****" МФЙ махалласида жойлашган
"*****" масъулияти чекланган жамияти томонидан 2018 йил 18 январдаги
17/Q-сонли баҳолаш ҳисоботига кўра 160.000.000 сўмга баҳоланган сут соғиш
ускуналари ҳамда ем тарқатгич (миксер) мулкларига қаратиш тўғрисидаги
даъво аризасини тарафлардан даъвогар АТ "*****" ишончли вакили *****
(2022 йил 07 июлдаги 14-04/152-сонли ишончнома асосида), жавобгар "*****"
фермер хўжалиги ишончли вакили, қўшимча жавобгарлар "*****" ҳамда
"*****" масъулияти чекланган жамиятлари раҳбари ***** (ишончнома ҳамда
буйруқлар асосида)лар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси АТ "*****" манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар "*****" фермер хўжалиги ва қўшимча жавобгар "*****" масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан солидар тартибда 250.000.012 сўм муддати
келмаган асосий қарздорлик, 134.016.664 сўм муддати ўтган асосий
қарздорлик, 15.467.345.33 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги жами
399.484.021.33 сўм кредит қарздорлигини ундиришни, ундирувни 2018 йил 04
мартдаги гаров-ипотека шартномасига асосан "*****" масъулияти чекланган
жамиятига тегишли Тошкент шаҳар, ***** тумани, ***** 2-берк кўчаси, 59уйда жойлашган умумий майдони 975.кв.метр бўлган "*****" масъулияти
чекланган жамияти 2017 йил 15 ноябрдаги 011/035-сонли баҳолаш ҳисоботига
асосан 1.517.360.000 сўмга баҳоланган қушхона биносига ҳамда "*****"
масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ
тумани, "*****" ҚФЙ, "*****" МФЙ махалласида жойлашган "*****"
масъулияти чекланган жамияти томонидан 2018 йил 18 январдаги 17/Q-сонли
баҳолаш ҳисоботига кўра 160.000.000 сўмга баҳоланган сут соғиш ускуналари
ҳамда ем тарқатгич (миксер) мулкларига қаратишни сўраган.
Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент
вилояти ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо
мазкур даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар АТ "*****" ишончли вакили
***** тарафлар ўртасида 2018 йил 23 февралда тузилган кредит шартномасига
асосан "*****" фермер хўжалигига 1.000.000.000 сўм кредит маблағи зотли
моллар ва ем тарқатиш ускунасини сотиб олиш мақсадида ажратилганлигини,
кредитнинг қайтарилмаслик хавфи таъминот билан таъминланганлигини,
жавобгар томонидан бугунги кун ҳолатига муддати ўтган кредит қарздорлиги
қопланганлигини баѐн қилди.
Шунингдек, суд муҳокамасида сўралган жавобгар "*****" фермер
хўжалиги ишончли вакили, қўшимча жавобгар "*****" ҳамда "*****"
масъулияти чекланган жамиятлари раҳбари ***** даъвони тан олиб,
ҳақиқатдан ҳам тузилган кредит шартномаси бўйича кредит қарздорлиги
вужудга келганлигини, бугуунги кунда кредит тўлиқ қопланганлигини
билдирди.
Суд иш хужжатлари билан танишиб, даъво аризасига илова қилинган
ҳамда тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, суд муҳокамасида иштирок
этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга
кўра даъвогарнинг талабларини қаноатлантиришдан рад қилишнини лозим деб
топади.
Иш хужжатларида кўринишича, тарафлар АТ "*****" (бундан буён
матнда-“Банк” деб юритилади) ҳамда "*****" фермер хўжалиги (бундан буён
матнда-“Қарз
олувчи”
деб
юритилади)
ўртасида
2018 йил 23 февралда 3-сонли кредит шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1-бўлими 1.1-бандига мувофиқ, "Банк" "Қарз
олувчи"га мазкур шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида
пул маблағлари (кредит) бериш мажбуриятини олиши, "Қарз олувчи" эса ўз
навбатида олинган пул маблағларини белгиланган муддатда қайтариш ва пул
маблағларидан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши
юзасидан ўзаро келишган.
Шунингдек, ушбу шартноманинг 2-бўлими 2.1-2.9-бандларига асосан
"Банк" "Қарз олувчи"га 1.000.000.000 сўмни 60 ой муддатга .12 ой имтиѐзли
давр асосида, 14 фоиз ставкада шундан 5.6 фоизи Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни
қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан ҳар ойнинг 20 санасигача
қоплаб берилиши, фоизларни тўлаш муддатиЎзбекистон Республикаси
вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 08 сентябрдаги 704-сонли қарорига асосан
тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат
жамғармаси ресурс маблағлари банкнинг тегишли (22096/704) ҳисобрақамига
келиб тушган кундан бошлаб ҳисобланиши ва тўлиқ мижоз томонидан тўлаб
берилиши, фоизларни тўлаш гравиф асосида амалга оширилиши, кредитнинг
мақсади ва объекти 36 дона зотли моллар сотиб олиш учун 800.000.000 сўм ва
бир дона ем тарқаткич сотиб олиш учун 200.000.000 сўм, ажратилаѐтган кредит
хужжатларини расмийлаштириш учун ЭКОИҲнинг 10 баробари миқдорида
бир марталик воситачилик ҳақи ундирилиши, кредит битимининг бошланғич
шартларида ҳар қандай ўзгаришлар амалга оширилганда ЭКОИҲнинг
5 баробар миқдорида воситачилик ҳақи кредит битими шартларига
ўзгартиришлар кучга кириш кунидан кечикмасдан бир марталик миллий
валюта эквивалентида ундирилиши ўзаро белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига асосан
кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ѐки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбурияти
белгиланган.
Шунингдек, шартноманинг 6-бўлимида кредит қайтарилишининг
таъминоти шартлари белгиланган бўлиб, мазкур бўлимнинг 6.1-бандига
мувофиқ, шартнома асосида ажратилган кредит "*****" масъулияти чекланган
жамиятига тегишли Тошкент шаҳар, ***** тумани, ***** 2-берк кўчаси, 59уйда жойлашган умумий майдони 975 кв.метр бўлган "*****" масъулияти
чекланган
жамияти
томонидан
2017
йил
15 ноябрда 011/035-сонли ҳисоботига асосан 1.517.360.000 сўмга баҳоланган
қушхонаси биноси, "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "*****" ҚФЙ, "*****" МФЙ махалласи
чорвачилик мажмуасида жойлашган "*****" масъулияти чекланган жамияти
томонидан 2018 йил 18 январдаги 17/Q-сонли ҳисоботига асосан 160.000.000
сўмга баҳоланган сут соғиш ускуналари ҳамда "*****" масъулияти чекланган
жамиятининг 1.000.000.000 сўмга кафиллиги, "*****" масъулияти чекланган
жамиятининг 100.000.000 сўм миқдорида кредит қайтмаслик суғурта полиси
ҳамда сотиб олинаѐтган ем тарқатич (миксер) сотиб олиниб ўрнатилган
тартибда гаровга қўйилиши белгиланган.
Кредит мажбуриятларининг бажарилиш юзасидан кредит таъминоти
сифатида АТ "*****" (бундан буён матнда-"Банк" деб юритилади) ҳамда
"*****" фермер хўжалиги (бундан буён матнда-"Қарз олувчи" деб юритилади)
ҳамда "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳамда "*****" масъулияти
чекланган жамияти бундан буён матнда-"Ипотека қўювчи" деб юритилади)
ўртасида 2018 йил 09 мартда Тошкент шаҳар ***** тумани 4-сон давлат
нотариал идораси, нотариус Мухаммадиева Наргиза Эгамбердиева томонидан
гаров-ипотека шартномаси расмийлаштирилган.
Мазкур ипотека шартномасига асосан кредит шартномаси талабларини ўз
вақтида таъминлаш мақсадида:
"*****" масъулияти чекланган жамиятига Тошкент шаҳар ер тузиш ва
кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ***** туман филиали томонидан
25.10.2013 йилда 366/2013-сон билан рўйхатдан ўтган ОАИТ "Ипак йўли"
банки ва "*****" масъулияти чекланган жамияти ўртасида 29.09.2013 йилда
тузилган 5-сонли олди-сотди шартномасига асосан тегишли бўлган, кадастр
корхонаси томонидан 25.10.2013 йилда ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги O’Y 625642-серияли ва
25.10.2013 йилда 10060103010024 кадастр рақами билан бино ва иншоотларга
бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида ТА 1982007
серияли гувохномага асосан тегишли бўлган Тошкент шаҳар, ***** тумани,
***** 2-берк кўчаси, 59-уйда жойлашган умумий майдони 975 кв.метр бўлган
қушхонаси биноси "*****" масъулияти чекланган жамияти томонидан 2017
йил 15 ноябрда 011/035-сонли ҳисоботига асосан 1.517.360.000 сўмга;
баҳоланиб, тарафлар ўртасида 2018 йил 19 январдаги келишув
далолатномасига асосан 1.125.000.000 сўм;
"*****"
масъулияти
чекланган
жамиятига
2017
йил
21 июлдаги 29/2017-сонли олди-сотди шартномаси ва 20.12.2017 йилдаги
55-сонли счѐт-фактурага асосан тегишли Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ
тумани, "*****" ҚФЙ, "*****" МФЙ махалласи чорвачилик мажмуасида
жойлашган сут соғиш ускуналари "*****" масъулияти чекланган жамияти
томонидан 2018 йил 18 январдаги 17/Q-сонли ҳисоботга асосан 160.000.000
сўмга
баҳоланиб,
тарафлар
ўртасида
2018
йил
19 январдаги келишув далолатномасига асосан 125.000.000 сўм миқдорда
гаровга қабул қилиниб;
"*****" масъулияти чекланган жамияти ҳамда АТ "*****" ўртасида 2018
йил 23 февраль куни тузилган 1-сонли кафиллик шартномасига асосан "*****"
масъулияти чекланган жамиятининг 1.000.000.000 сўм миқдорда кафиллиги;
"*****" масъулияти чекланган жамият томонидан 2018 йил
24 февралдаги 10/14/-090-сонли 100.000.000 сўм миқдорида кредит қайтмаслик
суғурта полиси тақдим этилган.
Шунингдек, кредит ҳисобидан сотиб олинаѐтган ем тарқатич (миксер)
сотиб олиниб ўрнатилган тартибда гаровга қўйиш белгиланган.
Жавобгар даъвогар олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаслиги
оқибатида кредитнинг муддати келмаган қисмидан 250.000.012 сўм муддати
келмаган асосий қарздорлик, 134.016.664 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик
ҳамда муддати ўтган фоиз қисмидан қарздорлиги 15.467.345.33 сўмни ташкил
қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасида қарз
олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда
ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги белгиланган.
"Банк" томонидан ушбу қарздорликларни тўлаш юзасидан "Қарз олувчи"
"Кафил" ҳамда "Ипотека қўювчи"ларга огохлантириш хатлари юборилган
бўлиб, мазкур огохлантириш хатлари "Қарз олувчи" "Кафил" ҳамда "Ипотека
қўювчи"лар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кредит шартнома шартларига
асосан ундирувни "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент
шаҳар, ***** тумани, ***** 2-берк кўчаси, 59-уйда жойлашган қушхонаси
биносига ҳамда "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент
вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "*****" ҚФЙ, "*****" МФЙ махалласида
жойлашган сут соғиш ускуналари ҳамда ем тарқатгич (миксер) мулкларига
қаратишни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.3-бўлимида банкнинг
ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, ушбу бўлимнинг 4.3.3-бандига асосан "Банк"
"Қарз олувчи"никредитлашдан тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича
асосий қарзни муддатидан олдин, шунингдек,ундирувни кредит таъминотига
қаратиш орқали ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг "Гаров тўғрисидаги" қонунининг
27-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга
қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилади. Агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга олувчининг талаблари
гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд қарорига мувофиқ
қондирилади. Агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса,
ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги
шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин.
Ушбу қонуннинг 28-моддасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким
ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш нархи ундирув суд
тартибида мол-мулкка қаратилган ҳолларда суд қарори билан ѐки бошқа
ҳолларда гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан келишуви натижасида
белгиланади.
ФК 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни Қарз олувчи гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ѐки
лозим даражада бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш
мумкин.
ФК 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари
гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган
гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ким
ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилиши назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли "Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги
Қарорининг 13-бандида Қонун ҳужжатларининг мазмунига кўра, қонун бўйича
ҳар қандай ҳақиқий мажбурият гаров билан таъминланиши мумкин. Фуқаролик
муомаласидан
чиқарилмаган,
Ўзбекистон
Республикасининг
қонун
ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилишига йўл қўйиладиган ҳар қандай
мол-мулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш жамламалари,
қимматаҳо қоғозлар, пул маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва ҳоказо) гаров
нарсаси бўлиши мумкин, мазкур қарорнинг 17-бандида Кўчар мол-мулк ѐки
мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар гарови билан боғлиқ низоларни ҳал этишда,
бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг
271-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ нотариал шаклда тузилиши шарт
бўлган ҳоллардагина нотариал тасдиқланишини инобатга олиш лозимлиги
ҳамда 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда
суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи
кўрсатилиши ҳамда агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким
ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш
ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида
ушбу мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх
бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш бериши лозимлиги
назарда тутилган.
Суд
муҳокамасида
АТ
"*****"
томонидан
2022
йил
20 октябрь ҳолатига тақдим қилинган маълумотномага мувофиқ жавобгар
"*****" фермер хўжалиги томонидан кредит қарздорлиги тўлиқ қопланганлиги
маълум қилинган.
Ушбу қарздорлик суд жараѐнида сўралган тарафлар вакилларининг
тушунтиришлари, кредит шартномаси, тўлов жадвали, тўлов патталари ҳамда
ишдаги бошқа хужжатлдар билан ҳам ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекснинг
66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги назарда тутилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг 250.000.012 сўм
муддати келмаган асосий қарздорлик, 134.016.664 сўм муддати ўтган асосий
қарздорлик, 15.467.345.33 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги жами
399.484.021.33 сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво
талабларини жавобгар томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлари тўлиқ
қопланганлигини инобатга олиб, қаноатлантиришдан рад қилишни, низонинг
келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан
давлат божи, почта харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279, 292, 735, 744моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180-моддаларига асосан, суд
ДаъвогарЎзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий
бошқармаси АТ "*****" манфаатида жавобгар "*****" фермер хўжалиги ва
қўшимча жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан солидар
тартибда 250.000.012 сўм муддати келмаган асосий қарздорлик, 134.016.664
сўм муддати ўтган асосий қарздорлик, 15.467.345.33 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлиги жами 399.484.021.33 сўм кредит қарздорлигини ундиришни,
ундирувни 2018 йил 04 мартдаги гаров-ипотека шартномасига асосан "*****"
масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент шаҳар, ***** тумани,
***** 2-берк кўчаси, 59-уйда жойлашган умумий майдони 975.кв.метр бўлган
"*****" масъулияти чекланган жамияти 2017 йил 15 ноябрдаги 011/035-сонли
баҳолаш ҳисоботига асосан 1.517.360.000 сўмга баҳоланган қушхона биносига
ҳамда "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент вилояти,
Қуйичирчиқ тумани, "*****" ҚФЙ, "*****" МФЙ махалласида жойлашган
"*****" масъулияти чекланган жамияти томонидан 2018 йил 18 январдаги
17/Q-сонли баҳолаш ҳисоботига кўра 160.000.000 сўмга баҳоланган сут соғиш
ускуналари ҳамда ем тарқатгич (миксер) мулкларига қаратиш ҳақидаги даъво
талаблари қаноатлантиришдан рад қилинсин.
Жавобгар "*****" фермер хўжалиги ҳисобидан:
Даъвогар АТ "*****" фойдасига 24.000 сўм почта харажати
Республика бюджетига 7.989.680.43 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
*****