Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2202/1543 Дата решения 27.10.2022 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение APEX TRADE PLUS масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Микён масъулияти чекланган жамияти
Source ID 939154 Claim ID 2925086 PDF Hash f8573d7f3701dd00... Загружено 09.04.2026 08:25 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 144-моддаси онуни 144 law
онуннинг 118-моддаси онуннинг 118 law
онуннинг 119-моддаси онуннинг 119 law
аролик кодексининг 732-моддаси аролик кодекси 732 code_article
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодекс 66-моддаси тисодий процессуал кодекс 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shahri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2022 йил 27 октябрь *****-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар "*****" масъуляти чекланган жамияти суд бошқарувчисининг жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти хисобидан 90.500.000 сўм асосий қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризани иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти тугатиш (суд) бошқарувчиси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 90.500.000 сўм пул маблағларини ундиришни сўраган. Шунингдек, даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти тугатиш (суд) бошқарувчиси судга ѐзма илтимоснома тақдим этиб, даъвони қўллаб-қувватлаб, ишни иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлса-да, иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан қўшимча далил, эътироз ѐки фикрлари тўғрисида судга ҳеч қандай маълумотлар келиб тушмаган. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш хужжатларида кўринишича Зангиота туманлараро иқтисодий судининг *****-сонли иқтисодий иши юзасидан 2021 йил 04 августда қабул қилган ҳал қилув қарорига асосан "*****" масъулияти чекланган жамияти банкрот деб эътироф этилиб, корхона тугатиш бошқарувчиси этиб *****тайинланган. Шунингдек, Зангиота туманлараро иқтисодий судининг *****-сонли иқтисодий иши юзасидан 2022 йил 24 январдаги ажримига асосан "*****" масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси *****вазифасидан озод қилиниб, қарздор тугатиш бошқарувчи этиб, *****тайинланган. Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги Қонунининг 144-моддасида тугатиш бошқарувчисининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланган бўлиб: тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан унга қарздорнинг ишларини бошқариш ҳамда қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича барча ваколатлар ўтиши; қарздорнинг мол-мулкини ушбу Қонуннинг 118-моддасига мувофиқ тасарруф этишга; ходимлар билан, шу жумладан қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаларини тугатишга; қарздорнинг шартномаларини бажаришни ушбу Қонуннинг 119-моддасида белгиланган тартибда рад этишга; тугатишга доир иш юритиш билан боғлиқ бўлган жорий харажатларни молиялаштириш учун кредиторларнинг йиғилиши билан келишувга мувофиқ кредитлар олишга; қарздор томонидан тузилган битимларни, агар қонунчиликда назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъволар тақдим этишга; давлат хизматларидан, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги орқали кўрсатиладиган хизматлардан олдиндан тўловларни амалга оширмасдан фойдаланишга; олдиндан тўловларни амалга оширмасдан қарздорларнинг кўчмас мулкига оид кадастр ҳужжатларини тайѐрлашни, қайта тайѐрлашни ва давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширишга; қарздор корхонанинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган, давлат солиқ хизмати органлари учун очиқ бўлган ҳисоботлардан, текшириш далолатномаларидан ва иши билан боғлиқ бошқа материаллардан фойдаланишга; қарздорни тўловга қобилиятсизлик ҳолатига олиб келганлиги муносабати билан унинг пул мажбуриятлари ва (ѐки) солиқлари ҳамда йиғимлари юзасидан субсидиар жавобгар бўладиган шахсларга нисбатан талаблар қўйишга. Мазкур талабларнинг миқдори кредиторлар талабларининг суммаси билан тугатиш массаси ўртасидаги фарқдан келиб чиқиб аниқланади. Ундирилган суммалар тугатиш массасига қўшилади ва улардан фақат кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун ушбу Қонуннинг 149, 150 ва 185-моддаларида белгиланган тартибда фойдаланилишга ҳақли бўлиши; Тугатиш бошқарувчиси қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкинлиги: қарздорнинг мол-мулкини ўз тасарруфига қабул қилиши, уни инвентаризация қилиши ва баҳолашдан ўтказишни ташкил этиши, унинг бут сақланиши чораларини кўриши; қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиши; кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириши; қарздор олдидаги қарзларни ундириш чораларини кўриши; қарздор тугатилганда унинг ходимларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари келгусида тугатилиши тўғрисида уларни хабардор этиши; кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг талабларини кўриб чиқиши; қарздорнинг молиявий аҳволи ва (ѐки) ўз фаолияти ҳақидаги ахборотни кредиторнинг талабига кўра ўн кунлик муддатда тақдим этиши; қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидиришга, аниқлашга ва қайтаришга қаратилган чораларни кўриши ҳуқуқига эгалиги; қарздорнинг сақланиши лозим бўлган ҳужжатларини сақлашга топшириши шартлиги Тугатиш бошқарувчисининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкинлиги; Қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи) тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлари, муҳрлари ва штамплари (муҳрлар ва штамплар мавжуд бўлган тақдирда), моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлайди. Мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари (ташқи бошқарувчи), шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари, қарздор якка тартибдаги тадбиркор қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши назарда тутилган. Тугатиш (суд) бошқарувчиси томонидан қарздорнинг мол-мулкни ҳамда дебиторларини аниқлаш юзасидан амалга оширган ишлар натижасида Ўзбекистон Республикаси давлат божхона Қўмитасининг 2022 йил 14 апрелдаги 8/05-2201104-сонли жавоб хатининг иловасига асосан "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳамда "*****" масъулияти чекланган жамияти ўртасида молиявий ѐрдам кўрсатиш юзасидан тузилган шартномага асосан "*****" масъулияти чекланган жамияти томонидан "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисоб рақамига жами 90.500.000 сўм пул маблағлари молиявий ѐрдам сифатида (божхона тўловлари учун) ўтказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддасида қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ѐки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашѐларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ѐки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ѐки қарзга олинган ашѐларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашѐларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олиши, қарз шартномаси пул ѐки ашѐлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735моддасида қарз олувчининг қарз суммасини қайтариш мажбурияти белгиланган бўлиб: Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги; Агар қарз суммасини қайтариш муддати шартномада белгиланган бўлмаса, қарз олувчи уни қарз берувчи қарзни қайтариш ҳақида талаб қўйган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида қайтариши кераклиги; Фоизсиз қарз суммаси қарз олувчи томонидан муддатидан олдин қайтарилиши мумкинлиги; Фоиз эвазига берилган қарз суммаси, агар қарз шартномасида кўзда тутилган бўлса ѐки қарз берувчининг розилиги билан, муддатидан олдин қайтарилиши мумкинлиги назарда тутилган. Даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти тугатиш (суд) бошқарувчиси томонидан жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамиятига қарз шартномаси бўйича олинган пул маблағларини қайтариш юзасидан 2022 йил 10 майдаги 02-ЖС-сонли талабнома асосида мурожаат қилган бўлса-да, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекс 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлаши ҳамда бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талаби иш хужжатлари шунингдек, божхона идораси томонидан берилган маълумотнома асосида ўз тасдиғини топганлигини инобатга олиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 90.500.000 сўм пул маблағларини ундиришни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига асосан давлат божи, почта харажатларини жавобгар зиммасига юклаш лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 732, 735-моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 166, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлнтирилсин. Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: Даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 90.500.000 сўм пул маблағлари; Республика бджетига 1.810.000 сўм давлат божи; Олий суд депозит ҳисоб рақамига 24.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: *****