← Назад
Решение #754069 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 744 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 735 | — | code_article | |
| онуни | 27 | — | law | |
| онуннинг | 28 | — | law | |
| Кодекс | 281 | — | code_article | |
| бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФК | 271 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2022 йил 27 октябрь *****-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг
раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар худудий бошқармаси "*****"
акционерлик жамияти манфаатида жавобгар "*****" масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 2.979.704.432.93 сўм кредит қарздорлигини ундириш
ҳамда ундирувни "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли кадастр
рақами ***** бўлган гаровдаги Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** ҳудуди,
***** МФЙда жойлашган бино ва иншоотлар қўшимча хўжаликларига
қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар "*****"
акционерлик жамияти ишончли вакили ***** (2022 йил 20 октябрдаги 012958/08-сонли ишончнома асосида) иштирокида иш ҳужжатлари билан
биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар худудий
бошқармаси "*****" акционерлик жамияти манфаатида судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 2.979.704.432.93 сўм кредит қарздорлигини ундириш ҳамда
ундирувни "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли кадастр рақами
***** бўлган гаровдаги Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** ҳудуди, *****
МФЙда жойлашган бино ва иншоотлар қўшимча хўжаликларига қаратишни
сўраган.
Шунингдек, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси вакили суд муҳокамасида иштирок этмади. Аммо мазкур
даъво аризасини иштирокисиз кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда – ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан иқтисодий ишни
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар "*****" акционерлик жамияти
Саѐҳат филиали ишончли вакили ***** даъво аризасидаги важларни
такрорлаб, тарафлар ўртасида 2021 цил 09 июль куни кредит шартнома
тузилганлигини, 21 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 18 ой муддатга
2.500.000.000 сўм кредит эҳтиѐт қисмлар ва ѐқилғи маҳсулотлари сотиб олиш
мақсадида ажратилганлигини, кредит таъминоти сифатида жамиятга тегишли
мулклар қабул қилинганлигини, жавобгар томонидан тўлов жадвалига риоя
қилинмаганлиги оқибатида бугунги кунда кредитнинг муддатли қисмидан
468.750.000 сўм, унга ҳисобланган фоиз 4.584.760 сўм, муддати ўтган
қисмидан 1.875.000.000 сўм, муддати ўтган фоиз қисмидан қарздорлиги
95.625.000 сўм ҳамда муддат ўтган фоиз қисмидан 959.918.474.03 сўмни
ташкил этишини, тўлов қобилияти йўқлигини билдириб, судга ѐзма
маълумотнома тақдим этиб, даъвони қаноатлантириб беришни сўради.
Дастлабки суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар "*****"
масъулияти чекланган жамияти раҳбари ***** ҳақиқатдан ҳам тарафлар
ўртасида 2021 йил 09 июль куни кредит шартнома тузилганлигини, кредит
шартномасисга асосан 2.500.000.000 сўм эҳтиѐт қисм ва ѐқилғи сотиб олиш
мақсадида ажратилганлигини, электр энергиясидаги узилишлар натижасида
жуда катта миқдорда зарар кўрганлиги оқибатида кредитни қоплай
олмаганлигини, ушбу зарарни ундириш юзасидан судга мурожаат
қилганлигини, мазкур низо юзасидан Тошкент вилоят суди томонидан қабул
қилинган қарорга нисбатан кассация шикояти берганлигини, банкка нисбатан
эътирози йўқлигини билдирган.
Суд иш хужжатлари билан танишиб, даъво аризасига илова қилинган
ҳамда тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб, суд муҳокамасида иштирок
этган тараф вакилининг тушунтиришларини тинглаб қуйидаги асосларга кўра
даъвогарнинг талабларини қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Иш хужжатларидан кўринишича, "*****" акционерлик жамияти (бундан
буён матнда "Банк" деб юритилади) ҳамда "*****" масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда "Қарз олувчи" деб юритилади) ўртасида 2021
йил 09 июнда ОК-11/2021-сонли кредит шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 2-бўлими 2.1-бандига мувофиқ, "Банк" "Қарз
олувчи"га 2.500.000.000 сўмни 18 ой муддатга 21 фоиз устама тўлаш шарти
билан махсус техника тош майдалаш ускунаси эхтиѐт қисмлари ва ѐқилғи
махсулотлари сотиб олиш мақсадида ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 744-моддасига асосан
кредит шартномаси бўйича бир тараф-банк ѐки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбурияти
белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3-бўлимининг 3.4-бандига
асосан "Қарз олувчи" ушбу шартнома бўйича кредит ва унга ҳисобланган
фоизларни шартноманинг ажралмас қисми бўлган кредит тўловлари жадвалига
мувофиқ босқичма-босқич ўз санаси ва суммаси доирасида амалга ошириш
йўли билан тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Мазкур шартноманинг 3-бўлими 3.5-бандига мувофиқ, шартнома асосида
ажратилиши белгиланган кредит таъминоти сифатида "*****" масъулияти
чекланган жамиятига тегишли кадастр рақами ***** бўлган Тошкент вилояти,
***** тумани, ***** ҳудуди, ***** МФЙда жойлашган умумий майдони 41500
кв.метр ер майдони ,қурилиш ости майдони 1162.21 кв.метр бўлган бино ва
иншоотларни гаров сифатида тақдим этилиши белгиланган.
акционерлик жамияти (бундан буён матнда-"Ипотекага олувчи" деб
юритилади), "*****" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда"Гаровга қўювчи" деб юритилади) ўртасида 2021 йил 20 июлда Тошкент
вилояти ***** тумани, ***** шаҳарчаси 54-уйда жойлашган Тошкент вилояти
***** туманида хусусий амалиѐт билан шуғулланувчи нотариал идораси,
нотариус ***** томонидан гаров-ипотека шартномаси расмийлаштирилган.
Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** ҳудуди, ***** МФЙ ҳудудида
жойлашган, умумий майдони 41500 кв.метр, қурилиш ости майдони 1162.21
кв.метр, кадастр рақами ***** бўлган бино-иншоотлар "*****" масъулияти
чекланган жамиятига "OLMAZOR TOSH" масъулияти чекланган жамияти
ўртасида 2019 йил 20 июнда тузилган 1-сонли олди-сотди шартномасига асосан
тегишли.
Мазкур
ипотека
шартномасига
асосан
кредит
шартномаси
мажбуриятларини бажарилишини таъминлаш мақсадида "Гаровга қўювчи"
ўзига тегишли бўлган нотурар жой биносини бириктирилган ер майдонидан
фойдаланиш ҳуқуқи билан кредит шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида "Ипотекага
олувчи"га гаровга қўйиши юзасидан ўзаро келишган.
Мустақил баҳоловчи ташкилот "*****" масъулияти чекланган
жамиятнинг 2021 йил 26 майдаги ҳисоботига асосан Тошкент вилояти, *****
тумани, ***** ҳудуди, ***** МФЙ ҳудудида жойлашган бино-иншоот
4.838.7441.000 сўмга баҳоланган бўлиб, "Банк" томонидан 3.125.000.000 сўмга
гаровга қабул қилинган.
Жавобгар даъвогар олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаслиги
оқибатида 2022 йил 10 августь ҳолатига кредитнинг муддатли қисмидан
937.500.000 сўм, унга ҳисобланган фоиз 17.799.657.53 сўм, муддати ўтган
қисмидан 1.406.250.000 сўм, муддати ўтган фоиз қисмидан қарздорлиги
118.125.000 сўм ҳамда муддат ўтган фоиз қисмидан 500.029.775.40 сўмни
ташкил қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 735-моддасида қарз
олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда
ва тартибда қарз берувчига қайтариши шартлиги белгиланган.
"Банк" томонидан ушбу кредит қарздорликларни тўлаш юзасидан "Қарз
олувчи"га 2021 йил 22 октябрда 02/1-2745/08-сонли ҳамда 2022 йил 01 июнда
01-1681/08-сонли огохлантириш хатлари юборилган бўлиб, мазкур
огохлантириш хатлари "Қарз олувчи" томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Суд муҳокамасида "*****" акционерлик жамияти томонидан 2022 йил 27
октябръ ҳолатига тақдим қилинган 02/2-3001/08-сонли маълумотномага
мувофиқ жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамиятининг кредитнинг
муддатли қисмидан 468.750.000 сўм, унга ҳисобланган фоиз 4.584.760 сўм,
муддати ўтган қисмидан 1.875.000.000 сўм, муддати ўтган фоиз қисмидан
қарздорлиги 95.625.000 сўм ҳамда муддат ўтган фоиз қисмидан 959.918.474.03
сўмни ташкил этиши маълум қилинган.
Ушбу қарздорлик суд жараѐнида сўралган тарафлар вакилларининг
тушунтиришлари, кредит шартномаси, тўлов жадвали ҳамда ишдаги бошқа
хужжатлдар билан ҳам ўз тасдиғини топган.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 09 июнда тузилган ОК-11/2021-сонли
кредит шартноманинг 4-бўлимида банкнинг ҳуқуқлари белгиланган бўлиб,
ушбу бўлимга асосан "Қарз олувчи" кредитни таъминлаш бўйича ўз
мажбуриятларини бажармаганда, кредитдан мақсадсиз фойдаланилганда,
муддатда кредит бўйича асосий қарз ва фоизлар тўланмаганда, ажратилган
кредитнинг қайтарилиши турли сабабларга кўра таъминланмаганда шунингдек,
кредит қайтарилишига салбий таъсир кўрсатувчи мазкур шартномада кўзда
тутилган бошқа мажбуриятлар бажарилмаганда "Банк" "Қарз олувчи"ни
кредитлашдан тўхтатиш ва фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни
муддатидан олдин, шунингдек,ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали
ундиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2.979.704.432.93 сўм
кредитни ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси
шартларига асосан ундирувни "*****" масъулияти чекланган жамиятига
тегишли Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** ҳудуди, ***** МФЙ ҳудудида
жойлашган, умумий майдони 41500 кв.метр, қурилиш ости майдони 1162.21
кв.метр, кадастр рақами ***** бўлган гаровга 3.125.000.000 сўм қийматда
қабул қилинган кўчмас мулкка қаратиш сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4-бўлимида банкнинг
ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, ушбу бўлимга мувофиқ, белгиланган
мажбуриятлар бажарилмаганда "Банк" кредит ва унга ҳисобланган фоизларни
муддатидан олдин ундириш, ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали
ундириш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг "Гаров тўғрисидаги" қонунининг
27-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга
қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилиши, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, гаровга олувчининг талаблари
гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд қарорига мувофиқ
қондирилиши, агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса,
ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги
шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин.
Ушбу Қонуннинг 28-моддасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким
ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш нархи ундирув суд
тартибида мол-мулкка қаратилган ҳолларда суд қарори билан ѐки бошқа
ҳолларда гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан келишуви натижасида
белгиланади.
ФК 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган
мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ѐки лозим
даражада бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
ФК 280-моддасига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари
гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ
қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган
гаровдаги мол-мулкни сотиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ким
ошди савдосида сотиш йўли билан амалга оширилши назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли "Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун хужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги
Қарорининг 13-бандида Қонун ҳужжатларининг мазмунига кўра, қонун бўйича
ҳар қандай ҳақиқий мажбурият гаров билан таъминланиши мумкин. Фуқаролик
муомаласидан
чиқарилмаган,
Ўзбекистон
Республикасининг
қонун
ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилишига йўл қўйиладиган ҳар қандай
мол-мулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш жамламалари,
қимматбаҳо қоғозлар, пул маблағлари, мулкий ҳуқуқлар ва ҳоказо) гаров
нарсаси бўлиши мумкин, мазкур қарорнинг 17-бандида Кўчар мол-мулк ѐки
мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар гарови билан боғлиқ низоларни ҳал этишда,
бундай гаров шартномаси гаров билан таъминланадиган шартнома ФКнинг
271-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ нотариал шаклда тузилиши шарт
бўлган ҳоллардагина нотариал тасдиқланишини инобатга олиш лозимлиги
ҳамда 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда
суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи
кўрсатилиши ҳамда агар даъво аризасида гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким
ошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳосини белгилаш
ҳақида талаб мавжуд бўлса, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида
ушбу мол-мулк гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх
бўйича реализация қилиниши тўғрисида тушунтириш бериши лозимлиги
назарда тутилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекснинг
66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, Қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Шунга кўра, суд карздорлик ундирувини гаровдаги мол-мулкка
қаратишни ҳамда гаровдаги мулкнинг бошланғич сотув баҳосини "Банк"
томонидан гаров мулки 3.125.000.000 сўм қийматда гаровга қабул
қилинганлигини инобатга олиб, "*****" масъулияти чекланган жамиятига
тегишли Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** ҳудуди, ***** МФЙ ҳудудида
жойлашган, умумий майдони 41500 кв.метр, қурилиш ости майдони 1162.21
кв.метр, кадастр рақами ***** бўлган бино-иншоотга қаратиш ҳамда
3.125.000.000 сўм миқдорида гаров сифатида қабул қилинганлигини инобатга
олиб, гаров мулкининг бошланғич сотув баҳосини келишилган суммада
белгилашни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2.979.704.432.93 сўм
кредит қарздорлигини ундиришни, ундирувни "*****" масъулияти чекланган
жамиятига тегишли Тошкент вилояти, ***** тумани, ***** ҳудуди, *****
МФЙ ҳудудида жойлашган, умумий майдони 41500 кв.метр, қурилиш ости
майдони 1162.21 кв.метр, кадастр рақами ***** бўлган бино-иншоотга
қаратишни, гаров мулкларининг бошланғич боҳосини 3.125.000.000 сўм
қийматда белгилашни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини
инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан давлат божи, почта харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279, 292, 735, 744моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66, 72, 118, 176-180-моддаларига асосан, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
"*****" акционерлик жамияти фойдасига 2.979.704.432.93 сўм кредит
қарздорлиги, 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув "*****" масъулияти чекланган жамиятига тегишли Тошкент
вилояти, ***** тумани, ***** ҳудуди, ***** МФЙ ҳудудида жойлашган,
умумий
майдони
41500
кв.метр,
қурилиш
ости
майдони
1162.21 кв.метр, кадастр рақами ***** бўлган бино-иншоотга қаратилиб,
гаровга қўйилган мулкнинг бошланғич сотув баҳоси 3.125.000.000 сўм қилиб
белгилансин.
Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика
бюджетига 59.594.088.66 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
*****